Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
касалликлар ҳақида :: замбуруғлар кўзғатувчи касалликлар (микозалар)

Замбуруғлардан қўзғайдиган касалликларни микозалар деб номлашади. Бундай касалликларнинг келиб чиқиши балиқларнинг танасида ёки ички органларида ўрнашиб олган замбуруғлар пайдо бўлишидан.
Айрим ҳолларда замбуруғлар яшин каби жуда тез ривожланадилар. Замбуруғ касалликлари парвариш кўрмаган ва сув ҳарорати пасайиб кетган аквариумларда яхши ривож топадилар.
Аквариум шароитида учраб турадиган замбуруғли касалликларнинг бир нечтасини кўриб чиқсак.

Сапролегниоз, ёки дерматомикоз
Аквариум балиқларида кўп учрайдиган замбуруғ касалликларидан бири. Айниқса насл олиш пайтида кўп панд бериши мумкин. Бундай пайтда замбуруғлар бир неча соат ичида янги сочилган увилдириқларни “еб” йўқотишади. Бу замбуруғ тури деярли барча аквариумларда учрайди.
Шунинг учун унга қарши курашиш амаллари унинг ривожланиб кетишининг олдини олишга қаратилган. Касалликнинг аломатлари - балиқларнинг таналарида, қанотларида ва жабраларида, олдин оқ рангли иплар пайдо бўлади, сўнг эса пахтадек бўлиб терининг катта қисмларини қоплаб олади.
Касаллик авж олган бўлса замбуруғлар балиқнинг танасидан ички органларига ўтиб олиши мумкин ва натижада унинг ўлимига олиб келади.

Даволаш усуллари:
Замбуруғ касаллиги теккан балиқларни алоҳида идишга олиб ўтиб қисқа муддатли ванналар қилиб даволаш тавсия қилинади. Булардан қуйидаги ванналарни кўллаш мумкин:
- ош тузи эритмаси, 1 литр сувга 50 грамм туз миқдорида, 5-7 дақиқа давомида. (айрим балиқ турларига бундай ванна зарар етказиши хам мумкин);
- марганцовка эритмаси, 100 литр сувга 0,5 гр. Миқдорида, 5 дақиқа давомида;
- фурацилин эритмаси, 10 литр сувга 1 гр. Миқдорида, 30 дақиқа давомида.
Агарда замбуруғ тананинг фақат бир жойига теккан бўлса шу жойга қисқа муддат (10-20 сония) давомида йод эритмасини ёки оддий зеленканинг каммиқдорли эритмасини босиб туриш мумкин. Бу эритмани 100 гр. сувга 10 томчи дори қўшиб тайёрлайдилар.
Бунинг учун балиқни сачоқ ёрдамида тутиб олинади ва аста-секинлик билан ярасига дори эритмасига ботириб олинган пахта босиб турилади. Фақат бу жараён давомида дори эритмаси балиқнинг жабраларига тегмаслиги керак.
Замбуруғларга қарши кураш олиб бориш учун аквариум сувининг ҳароратини 28-30 даражага оширилади ва стрептоцид дориси, 100 литрга 10 гр. миқдорида, икки ҳафта давомида қўшилади. Дорини ҳар куни, сувнинг учдан бир қисмини янгиланганидан сўнг қўшилади.
Яхши натижа берадиган дорилардан яна “Гризеофульвин” ва “Трихопол”ни ишлатиш мумкин. Ундан ташқари, махсус, балиқларнинг замбуруғ касалликларига қарши мўлжалланган, машҳур “Tetra” ва “Sera” фирмалари томонидан ишлаб чиқарилган дорилардан фойдаланишингиз мумкин.

Бранхиомикозлар
Ўта хафвли ва оғир кечадиган, балиқларнинг қон-томир тизим касаллиги. Асосан жабраларнинг қон-томирларини емиради. Бошқа замбуруғлардан фарқли улароқ ҳарорати баланд сувда ривожланади.
Касаллик пайдо бўлишига ва ривожланишига сув таркибидаги органик моддалар (аквариумнинг ифлосланиши) ва паст сифатли озуқалар берилиши сабаб бўлади.
Касаллик аломатлари – иштаҳа бўлмаслиги, доим сувнинг юқори қатламида ҳаракатсиз туриш, бошини пастга қаратиб туриши, атрофдаги ҳаракатланишларга бефарқлиги. Касаллик авж олган бўлса, балиқ аквариум тубига тушиб ётиб олади ва ҳалок бўлади.

Даволаш усуллари:
Агарда шу касалликнинг асоратлари қайсидир балиқчада пайдо бўлган бўлса, уни дарҳол бошқа балиқлардан ажратиб олиб алоҳида идишга ўтказиб олиш лозим. Ундан сўнг аквариум сувининг тенг ярмини янгилаш, туб қатламидаги органик чиқиндиларни олиб ташлаш ва сув ҳароратини бироз пасайтириш лозим.
Касал теккан балиқчани риванол дориси ёрдамида, бир литрга 3 мг. миқдорида, бир ой давомида даволаш керак. Даволаш давомида ҳар ҳафта сувни янгилаб туриш лозим. Умумий аквариумда даволаш амалларини қўлланилганда риванол дорисини бир литрга 2-5 мг.-гача қўшилади.
Касалликнинг олдини олиш учун умумий аквариум сувига “метиленовая синь” дориси, 100 литр сувга 0,5 грам миқдорида қўшилади.

Ихтиоспоридиоз
Жуда ҳавфли ва даволаб бўлмас касаллик. Замбуруғ балиқнинг деярли барча органларини эгалаб олади. Касаллик узоқ вақт (бир неча ойгача) давом этиши мумкин ва оҳири балиқнинг ўлимига олиб келади.
Касаллик аломатлари: иштаҳа йўқолиши, ўз ҳаракатларини идора қила олмаслик, кўзларнинг шишиб кетиши, тери тангачалари тикка туриши, танани яра босиши. Умуман олганда булар қайси органга касал тегишига боғлиқдир.

Даволаш усуллари ўрганилмаган. Бу касалликнинг аломатлари пайдо бўлган балиқни аквариумдан олиб ташланилади. Агарда касаллик барча балиқларга теккан бўлмаса, аквариумнинг сувини тенг ярмини янгилаш ва фурацилин эритмасидан, 100 литрга 10 гр.миқдорида, қўшиб қўйиш керак. Қайсидир балиқда ушбу касалик аломатлари сезила бошласа, уни дарҳол аквариумдан олиб алоҳида ажратиб олиш лозим.

Замбуруғли касалликларнинг олдини олиш амаллари қуйидагича:
- аквариумнинг тозалигини сақлаш;
- тирик озуқани дезинфекция қилиш;
- янги балиқларни ишончли ва синалган банбалардан олиб келиш;
- янги келтирилган балиқларни ва ўсимликларни маълум муддат карантинда сақлаш;
- табиий сув ҳавзаларидан олинган ўсимликлар ва тирик жонзотларни аквариумга жойламанг.

русча
қайтиш
сув ҳарорати
кимёвий заҳарланиш
кислород танқислиги
нотўғри озуқалантириш
бактериялар
инвазиялар
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика