Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
касалликлар ҳақида :: балиқлар касалликлари

Аквариум ишқибозларининг ҳохишларига қарши кўпчилик аквариум балиқлари турли хил касалликларга дучор бўладилар. Қандай аччиқ ҳақиқат бўлмасин, шуни айтиб ўтиш керакки, бу ҳол аквариум балиқчилиги билан шуғулланиб келаётган савдогарларга қўл келади.
Балки, кўпчилик ишқибозлар харид қилган балиқчалари бир ой ўтар-ўтмас касалликка чалиниб нобуд бўлаётгани учун зоо-бозорларимизда аквариум балиқчалари харидоргир бўлиб келаётгандир. Акс ҳолда балиқчилик савдоси инқирозга учраган бўлармиди. Қандай бўлмасин, табиат шароитида ҳам балиқчаларнинг умри узоқ давом этмайди ва катта ёшга етганлари камдан-кам учрайди.
Шундай бўлса-да аквариумдаги балиқларнинг нобуд бўлиши жуда ачинарли ва аквариумшунослар кайфиятини бузадиган ҳол. Бундай ҳолатнинг сабаблари турлича бўлиши мумкин: балки балиқлар ўзаро рақобат натижасида каттаси кичигига зўравонлик қилаётгандир, балки аквариум ичидан ташқарига сақраб чиқиб кетиши мумкиндир, балқи озуқани керагидан ортиқ берилаётганидандир, ва шунга ўҳшаш яна бир қатор сабаблар бўлиши мумкин.
Барча балиқчалар яхши кайфиятда ва соғлом бўлса ҳам бир дона балиқча ҳеч қандай сабабсиз нобуд бўлиши мумкин. Бундай ҳолатни табиий ва нормал деб ҳисоблаш мумкин. Аммо балиқчалар бирин-кетин нобуд бўлишса, бунинг сабабини аниқлаш ва шунга қарши тадбирларни тезда бажариш керак бўлади. Демак, аквариумда яшаш шароитлари бузилган ёки унга касалликни қўзғатувчи микроорганизмлар тушиб қолган.
Айрим ҳолларда касалликнинг ривожланиши секин кечади. Балиқларнинг ҳаракатларини ва танасининг тузилишини кузатиб турсангиз, касаллик аломатларини дарҳол сезасиз ва уни даволаш анча осон кечади. Лекин шундай касалликлар ҳам борки, улар бирдан бошланиб жуда тез ривожланиб борадики, балиқчаларни даволаш ва сақлаб қолиш амримаҳол бўлиб қолади.
Яна шундай касалликлар борки, уларнинг кечиши шу даража секин бўлади, балиқчалар унга кўникиб қолишади ва уларда қандайдир иммунитет ҳам пайдо бўлади. Бундай балиқларнинг касали сурункали бўлиб уни бошқа соғлом балиқларга юқтиришлари мумкин.
Аквариумингиздаги балиқларга касал тегса, бу албатта жуда ачинарли ҳол, уларни даволаш эса жуда машаққатли иш. Айниқса нархи баланд балиқларга ёки бўлмаса бир неча йилдан буён боқиб ўзингиз катта қилган балиқларга касал тегса.
Агарда балиқни ҳарид қилганингиздан кейин у бир кун ҳам ўтмай ўлиб қолса, бундай ҳолатни ҳам нормал деб ҳисоблаш мумкин. Нега десангиз зоо-бозорларга сотиш учун чиқарилган балиқларнинг 10-дан 20 фоизгача касаллик теккан балиқлар десак хато қилмаймиз.
Агарда ҳарид қилаётган балиқчаларингиз жуда ноёб ва экзотик турлардан бўлса ва уларни шундай экзотик ва узоқ юртлардан келтиришган бўлсалар, уларга теккан касаллик ҳам худди шундай экзотик ва даволаниши қийин бўлади. Шунинг учун балиқчаларни ҳарид қилганда уларни яхшилаб кўздан кечиринг ва қандай дир маблағни сарф қилиб уларни ҳарид қилишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўринг.
Яна шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, аквариумдаги ноҳуш ҳолатларнинг пайдо бўлишига кўпчилик ҳолларида аквариум эгасининг ўзи сабабчи бўлади. Ўзининг ноўрин ҳаракатлари билан ёки аксинча ҳеч қандай тадбир-ҳаракат қилинмаганлиги билан аквариумдаги нормал шароит бузилиб соғлом бўлган балиқчалар бирданига қасал бўлишади ва нобуд бўлишади. Энди бундай ҳолатларда айбни ўзгалардан қидирмай ўзингиздан кўринг.
Сайтимизнинг бу бўлимида аквариум балиқларининг касалликлари тўғрисида, уларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида, уларнинг олдини олиш ва даволаш тўғрисида сўз юритамиз. Ўйлаймизки, бу маълумотлар сизнинг балиқларингизни соғлигини сақлашда катта фойдаси тегади.

русча
бош сахифага
сув ҳарорати
кимёвий заҳарланиш
кислород танқислиги
нотўғри озуқалантириш
бактериялар
замбуруғлар
инвазиялар
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика