Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
насл олиш тўғрисида :: сувнинг хусусиятлари

Табиатда турли ҳил жониворларни, шу жумладан балиқларни ҳам насл беришлари мавсумий бўлади ва яшаш шароитининг мавсумий ўзгаришлари билан боғлиқ бўлади. Қишдан кейин баҳор келади ва музлар эрийди ёки ёзнинг жазирама иссиғидан сўнг ёмғирлар мавсуми бошланади. Бу мавсумий ўзгаришлар сув хусусиятларининг ўзгаришига олиб келади ва насл бериш учун яхши шароит пайдо бўлганлигини сувда кун кўрадиган жониворларга ишора қилади.
Бундай шароитларни аквариумда яратиб бериш, айниқса ноёб ва яхши ўрганилмаган балиқ турлари учун осон иш эмас. Бунинг қийинчилиги биринчи навбатда сувнинг хусусиятларини тўғри ва маромида ўзгартира билишда. Одамизод сувнинг таъмини, ҳидини ва рангини сезиб англаши мумкин.
Балиқларга эса сув доимий яшаш муҳити ва маконидир, улар бизлардан кўра сувнинг хусусиятларини яхши сезишади. Шунинг учун балиқларга ва сувда яшайдиган бошқа жонзотларга яхши шароит яратиб бериш учун сувнинг хусусиятларига алоҳида аҳамият бериш лозим.
Сувда турли ҳил газлар аралашиб унинг таркибига кириб боради. Булардан биринчиси кислород, унинг сув таркибида бўлиши жуда муҳим, негаки балиқлар шундан нафас олишади. Яна сувда СО2 – углекислый газ мавжуд бўлади. Бу газ балиқларга салбий таъсир ўтказади, аммо ўсимликлар учун жуда зарурдир. Жуда эски ёки қаровсиз қолган аквариумларда сероводород ва метан ҳосил бўлиши мумкин, булар балиқлар учун жуда кучли заҳар ҳисобланади.
Шаҳар сув узатиш тармоқларидан келадиган сувда турли ҳил кимё моддалари ва тузлар мавжуд бўлиши мумкин. Бундан ташқари сув тозалаш иншоатларида унинг таркибига хлор қўшилади. Бу газ ҳам балиқларга салбий таъсир қилади. Аквариум балиқларини боқиш учун ва айниқса улардан насл олиш учун юқорида айтиб ўтилганларнинг барчасини ҳисобга олиш зарур бўлади.
Ҳаваскор аквариумшунослар сувнинг умумийлаштирилган учта-тўртта физикавий ва кимёвий ҳолатларини белгиловчи кўрсатгичларини ўзлаштириб олсалар, шунинг ўзи кифоя. Булардан бири водород кўрсатгичидир, яъни сувдаги эркин водород ионларининг актив реакцияси.
Бу кўрсатгичнинг белгиланиши pH деб қабул қилинган ва унинг даражаси пасайиб борса - сувнинг кислоталик даражаси, ошиб борса ишқорлик даражаси деб юритилади. Яна бир кўрсатгич бу сувнинг қаттиқлиги. Балиқчилик ва аквариумшунослик тўғрисидаги барча адабиётларда қайсидир балиқ турларини боқиш ва насл олиш шароитлари ёзилса бу кўрсатгичлар келтирилади.
Аквариум балиқлари учун бу кўрсатгичлар қуйидагича чегараланади:
- водород кўрсатгичи (рН) – 6...8;
- умумий қаттиқлик (dH) – 6….12 градусгача.
Оддий сув узатиш тармоғидан келадиган сув, шаҳарнинг ҳар чеккасида бошқа-бошқа ҳусусиятларга эга бўлиши мумкин. Лекин бу сувнинг ўртача кўрсатгичлари: водород кўрсатгичи – 7, қаттиқлиги 7...10 градусгача бўлади. Зарур бўлган пайтда бу кўрсатгичларни шунга қаратилган услубларни қўллаб ўзгартириб олиш мумкин.
Ҳўш сувнинг хусусиятларини ўзгартириш учун нималар қилиш кераклигини қўриб чиқсак.

Харацинлар туркумидаги (неонлар, тетралар ва ҳ.к.з.) балиқларни наслини олиш учун қаттиқлиқ даражаси жуда паст (dH=0…5 гр.) ёки ўртача (dH=5…10 гр.) ва камкислоталик (pH = 6...6,8) сув зарур бўлади. Бундай сувни ҳосил қилиш учун қуйидаги амаллар бажарилади: Сув узатиш тармоғидан олинган сувни 5 кунгача тинитиб қўйилади, сўнг уни қайнатиб олинади ва яна 3-5 кунгача тинитиб қўйилади. Сўнгра сувнинг устки қатлами тўкилиб ташланади ва тагида қолган 3-5 см. қатлам сув ишлатилади. Шу тариқа тайёрланган сув жуда юмшоқ бўлади.
Шуни ҳам айтиш керакки, Тошкент шароитида юқорида кўрсатилган амаллар ҳам фойда келтирмаслиги мумкин. Бундай ҳолатда иккинчи амални, сувни музлатиб қўйишни қўллаш мумкин. Бунинг учун ҳажми 5 литргача бўлган пластмасса идишга, биринчи услубда кўрсатилганидай тинитиб олинган сувни, идишнинг оғзига 4-5 см қолгунча қуйиб музлатгичга жойлаштирилади. Сувнинг ҳажми 70-80 фоизигача музлаганидан сўнг, музни тешиб ичидаги сувлар тўкиб ташланади.
Қолган муз эритилади ва ҳосил бўлган сувни бир суткагача тинитиб қўйилади. Юмшатилган сув тайёр, энди уни кислоталигини ошириш керак. Умуман олганда кўпчилик балиқларга юмшатилган сувнинг ўзи кифоя.
Сувни кислотлаштириш учун унга дистирланган сув қўшиш, ёки ольха дарахтининг уруғи ва торф дамламаларини қўшиш мумкин.

Лабиринтли балиқларни (гурами, петушки, лялиус ва х.к.з.) наслини олиш учун қаттиқлик даражаси (dH=5…10гр.) ва водород реакцияси нейтрал ҳолатига яқин (pH=7) сув зарур бўлади. Бундай хусусиятларга эга бўлган сувни ҳосил қилиш нисбатан осон. Бунинг учун бир сутка давомида тинитиб олинган сувни қайнатилади ва сўнгра яна бир неча кун биллурдек шаффоф ва тоза бўлгунча тинитиб олинади. Ҳосил бўлган сувнинг фақат устки қатламидан фойдаланилади.

Тирик туғувчи балиқ турларининг кўпчилиги ( гуппи, пецилия, меченосец ва х.к.з.) оддий сув узатиш тармоғидан олинган ва тинитилган сув билан кифояланадилар. Аммо уларга ишқорлиги бироз ошган (pH=7...7,5 гр.) қаттиқлиги ўртача ёки баланд даражали (dH=10…20 гр.) сув тайёрланса насл олиш анча осонлашади. Бундай сувни ҳосил қилиш учун уни бир сутка давомида тинитиб олиш ва озгина ичимлик содасидан ( 1 литр сувга 2-5 грамм ҳисобидан) қўшиш керак.
Сувнинг қаттиқлигини ошириш учун унга сув қайнатиладиган чойнак тагида йиғилиб қолган тошларни ёки бўлмаса мармар тош бўлакларини аквариум тубига ташлаб қўйилади. Сувга яна ош тузидан қўшсангиз (1 литрга 1-2 грамм ҳисобидан) балиқларнинг соғлигига ва кайфияти яхши бўлишига фойдали.

Цихлидалар туркумидаги балиқларнинг наслини олишда ўзига хос ҳусусиятлари бор. Уларнинг аксарияти катта ўлчамдаги балиқлар бўлгани учун насл олиш учун алоҳида аквариумдан фойдаланилмайди ва доимий яшаб турган аквариумнинг ўзида насл олинади. Шунинг учун махсус сувни тайёрлаш ишлари ўрнига балиқларни насл беришга ундайдиган бошқа бир амаллар қўлланилади.
Жанубий-Америка цихлидаларининг кўпчилиги (акара, цихлазома, дискус, скалярия ва х.к.з.) юмшоқ ва нейтрал сувда яшайдилар. Янги аквариумларда икки ой муддатдан кейин сув ўзидан-ўзи шундай ҳолатга келади. Сув эскирган сари юмшоқ ва кислоталик бўлиб бораверади.
Сувнинг ҳароратини 1-2 градусга оширилса ва шу билан бирга унинг учдан бир қисми 2 кун давомида тинитилган сув билан янгиланса балиқларни насл беришга ундовчи ишора бўлиши мумкин.
Африка минтақасига доир цихлидалар (хаплохромлар, циртокаралар, лабидохромлар ва х.к.з.) қаттиқлик даражаси бироз баланд бўлган ва кам ишқорли сувда яшайдилар. Бу балиқлар боқиладиган аквариумларни механик фильтрлар билан жиҳозлаш зарур. Аквариум тубига мармар тош бўлакларини ташлаб қўйиш лозим.
Сувнинг рН даражасини ошириш учун унга ичимлик содасидан (100 литр сувга 1 ош қошиқ) қўшиш мумкин. Йодланмаган ош тузидан қўшсангиз (100 литр сувга 100 гр.) мақсадга мувофиқ бўлади.

уруғ ташлаётган дискуслар
уруғ ташлаётган петушки балиғи
гуппи балиғининг урғочиси
русча
қайтиш
насл чиқариш аквариумлари
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика