Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
насл олиш тўғрисида :: балиқларнинг наслини кўпайтириш

Агар аквариумда яхши шароит яратилиб балиқлар яхши ҳаёт кечираётган бўлса, улар эртами-кечми албатта ўзидан кўпайиб насл бера бошлайдилар. Энг оммабоп ва кенг тарқалган балиқ турлари эса аквариумнинг сунъий шароитига шунчалик мослашиб кетадики, ҳатто шароит унчалик яхши бўлмаганда ҳам наслидан кўпайишлари кузатилиб туради.
Увилдириқни қорнида сақлаб, тирик туғувчилар туркумидаги балиқлар ҳатто уч литрлик бонка шишада ҳам ўзидан кўпайишлари мумкин. Шунинг учун, балиқларнинг наслини кўпайтириш бир қарашда жуда қийин бўлиб кўрингани билан аслида бу жараён унчалар қийин эмас.
Ҳўш, аслида насл олишни амалга ошириш қийинми ёқи йўқми? Албатта бу осон иш эмас. Бунинг қийинлиги биринчи навбатда қайси балиқ турларининг наслини кўпайтиришга киришганлигингизга ҳам боғлиқдир.
Шундай балиқ турлари ҳам борки, аквариумларда қанчалик узоқ муддат боқилмасин ва қандай яхши шароитлар яратилмасин барибир улардан насл олишга эришилмаган. Бундай балиқларни зоо-бозорларга келтириб аквариумшуносларнинг талабларини қондириш учун уларни табиий сув ҳавзаларидан тутиб олиб келишади.
Яна бир қатор балиқ турлари эса увилдириқ ташлайди ва ундан балиқчалар униб чиқади, аммо улар тезда нобуд бўлишади. Бундай балиқ турларининг наслини олишни ва вояга еткизишни фақат жуда тажрибали ва қатъиятли аквариумшунослар уддалай оладилар.
Улар ҳам катта қийинчиликларни енгиб ўтиб, бир неча мувафаққиятсиз тажрибалардан кейин, табиатнинг турли ҳил шароитларини ўз аквариумларида яратишга уринган ҳолда бундай натижаларга эришадилар.
Албатта, ҳар бир аквариумшунос, айниқса янги ҳаваскор аквариумчилар, ўз аквариумларида боқиб турган балиқлари наслининг кўпайишини истайдилар. Лекин бу кўпчилик ҳолларда жуда қийин ёки умуман бажариб бўлмайдиган жараён бўлиши мумкин. Бунинг қийинлигининг ўзига яраша объектив ва субъектив омиллари бор ва балиқларнинг наслини кўпайтиришда буларни эътиборга олмай бўлмайди.
Агар сиз шу қийинчиликларга қарамасдан балиқларнинг наслини кўпайтиришдек олижаноб ишга (бу иш эса албатта олижанобликка киради, негаки сиз балиқларнинг наслини сақлаб қолиш ва кўпайтиришга, уларни табиатдан олинмаслигига ёрдам берасиз) ўз ҳиссангизни қўшиш истагида бўлсангиз, сизни сайтимизнинг шу мавзуга бағишланган бўлимига таклиф этамиз.
Бу ерда сиз энг оммабоп ва кенг тарқалган аквариум балиқларининг наслини кўпайтириш, ундан олдинги тайёргалик, увилдириқдан чиққан балиқчаларни боқиш ва вояга етказиш тўғрисида маълумотлар оласиз ва сунъий сув ҳавзаси шароитида табиатнинг сир-синоатларини ўрганиб янги ҳаёт пайдо бўлишини кузатасиз.
Биз ҳеч нарсани яширмасдан мутахассис аквариумшунослар қўллаб келётган ва ўзлари бизга тақдим этган услубларининг барчасини сизларга етказиб берамиз.

попугай-балиқ болалари
цихлидалар болалари
дискус ва унинг болалари
русча
бош сахифага
сувнинг хусусиятлари
насл чиқариш аквариумлари
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика