Риччия тўғрисидаги маълумотлар.
Бу ўсимликни ҳам ўтхўр балиқларга бериш мумкин, лекин у бироз қаттиқ бўлгани учун уни ҳамма балиқ турлари ҳам ея олмайди. Риччия – кўринишидан бир-бирига тўқилиб кетган майда, ёрқин-яшил рангдаги таёқчалар шаклида бўлади. Бундай тузилиши лабиринтли балиқлар увилдириқ ташлаганида асос вазифасини бажаришга жуда мос келади ва риччияни кўпинча шу мақсадда ҳам ишлатишади. Аквариумга ташлашдан олдин дезинфекция қилишни эсдан чиқарманг.
Ҳар маҳалда балиқларга ошхонадаги ўсимликлардан: салат барглари, сабзи, карамлардан бериб туришингиз мумкин. Балиқларга бериш учун бу ўсимликларни қайноқ сув билан чайиб олиш ва майдалаб тўғраш керак бўлади.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ҳозирги кунларда савдода гранула шаклидаги қуритилган озуқалар сотилади, уларнинг таркибида витаминларга ва фойдали минералларга жуда бой денгиз ўсимлиги – спирулина ҳам бор. Аквариумшуносларнинг кўпчилиги балиқларига шундай озуқадан бериб турадилар ва бу албатта балиқларнинг соғломлиги ва ташқи кўринишининг яхши бўлишига катта таъсир ўтказади.