Бу бўлим саҳифаларида биз балиқларни нималар билан ва қандай озуқлантиришни, озуқаларнинг асосий турлари ва уларнинг хусусиятлари тўғрисида, табиий озуқалар ва уларнинг сақланиши тўғрисида сўз юритамиз.
Албатта, қайсидир озуқа турларининг топилиш ёки топилмаслиги аквариумшуноснинг қайси минтақада яшаб турганлигига боғлиқдир. Биз бу ерда фақат Ўзбекистон ҳудудида топиладиган озуқа турлари ҳақида гапириб ўтамиз. Масалан, Тошкент ва унинг атрофларида “коретра” топилмайди, демак у тўғрисида бу бўлимда маълумот беришнинг ҳожати йўқ.
Умид қиламизки, бу маълумотларни олганингиздан сўнг сиз балиқларнинг озуқлантириш масаласига бошқача қарайсиз ва бунинг натижасини тез кунларда сеза бошлайсиз. Негаки турли ҳил озуқалар билан боқилган балиқлар соғлом ва қувноқ, қўринишлари ҳам чиройли бўлади, ўзларидан кўпайиши ҳам яхши озуқа бериш билан боғлиқдир.