Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
ўсимликлар ҳақида :: ўсимлик касалликлари тўғрисида

Турли ҳил касалликларга на фақат балиқлар балки усимликлар ҳам чалинадилар. Аммо ўсимликларнинг ҳаёт тарзи бироз секинлик билан ўтиб боргани учун касалликнинг таъсири ҳам бироз вақтдан кейин билина бошлайди. Ўсимликларга касал тегишининг сабаблари ташқи омиллардан - атроф мухитнинг, шароитларнинг тўғри келмаслигидан келиб чиқиши мумкин ва шу билан бирга ўсимликларнинг баргларида пайдо бўладиган микро-усимликлар туфайли ҳам сўниб колишлари мумкин. Бу бўлимда аквариум ўсимликлари чалинадиган касалликлардан енг кенг тарқалганларини кўриб чиқамиз. Буларнинг кўпчилигини микро сув ўсимликлари келтириб чиқарадилар.
Микро сув-ўсимликлар аквариумга каердан кириб келади деб сўрашингиз мумкин. Улар биринчи навбатда балиқларга бериладиган тирик озуқалар билан бирга ёки бўлмаса табиий сув ҳавзаларидан келиб чиққан сув ўсимликлари билан бирга аквариумга тушиб қолиши мумкин. Сиз шуни ҳохлайсизми-йўкми улар барибир аквариумга тушиб оладилар ва шу жойда ривожлана бошлайдилар. Энди буларнинг балиқларга ва ўсимликларга қандай таъсир қилиши бу бошқа масала. Агар микро сув-ўсимликларнинг ривожланиши назорат остига олинган бўлса, унда ҳеч қандай хавф-хатар йўқ. Агар назоратдан чиқиб ҳаддан ташқари ривожланиб кетса унда аквариумнинг суви гуллаб-кўкариб кетади. Шундай бўлган бўлса ҳам бу касалликларнинг энг енгил турларидан ва ундан кутулиш учун қуйидаги методлар кўлланилади:
- сув гуллаб-кўкариб турган пайтда балиқларга озуқа беришни тўхтатиб туриш керак (ҳеч бўлмаганда 2-3 кунга)
- аквариумни 2-3 кун давомида қоронғулаштириш керак
- аквариумга 2-3 кун давомида янги сув куймаслиқ керак
- трубинали ёки биофильтр ёрдамида сувни яхшилаб фильтрлаш керак.

Мовий-зангори сув ўсимликлари
Аквариумда мовий-зангори сув ўсимликларининг пайдо бўлиши ичидаги жонзотлар учун хеч қандай яхшиликқа олиб келмайди. Бундай холларда – аквариумга “касал тегибди” деб айтишади. Сув ўсимликлари аста-секин аквариум деворларини тубидаги тошларни ва ўсимлик баргларини қоплай бошлайди. Касалликнинг бошланишида аквариум шиша деворларида майда тўқ зангори ранг нуқталар пайдо бўлади. Вақт ўтиши билан улар кўпайиб қалинлашадилар ва пўстлоқ хосил қиладилар, бу пўстлоқни қаттиқ чўтка билан ҳам тозалаш жуда қийин. Тирик ўсимликларнинг баргларини микро-сув ўсимликлари қопласа улар ўсишдан тўхтайдилар ва сўниб борадилар, вақт ўтиб айрим барглари ва шохалари узилиб тушиб чирий бошлайди.
Аквариумда мовий-зангори сув ўсимликларнинг пайдо бўлиши сабаблари:
- балиқларга тирик озуқаларни берганда
- биологик мувозанат ўрнатилмаганда
- аквариум сувининг аэрацияси етарли бўлмаганда
- аквариумни керагидан зиёд қувватда ёритилишидан
- сув ҳароратининг баландлигидан
- сувнинг ишқорлик даражаси баландлигидан
Бундай сув ўсимликларидан қутилиш учун қуйидаги амалларни қўллашингиз мумкин:
- биринчидан, чўткалар ёрдамида аквариум деворларини ва ўсимлик баргларини тозаланг, эхтиёткорлик билан, ўсимликларга шикаст етказмасдан;
- иккинчидан, аквариумга тозаловчи сомик балиқчаларини жойлаб кўйинг, булар: анциструслар, парчовый сомик ва лорикариялар. Бу балиқлар микро-ўсимликлар билан озуқаланадилар;
- учиндидан, аквариум аэрациясини ошириш (ҳаво пуркаш) ва ёруғликнинг қувватини камайтириш лозим. Булар ҳам кор қилмаса медикаментоз даволашни қўллашингиз мумкин, масалан антибиотиклар ёрдамида (бир литр сувга 10000ЕД пеницилин ишлатиш мумкин).

Қизил рангли сув ўсимликлари
Аквариумшуносларнинг бахтига кўра қизил ранг сув ўсимликлари (ёки багрянка) фақат сув харорати паст аквариум туркумларида пайдо бўлади. Агарда ўсимлик баргларида ва аквариум деворларида қизил ёки мовий-зангори ва жигар ранг ипсимон ўсимликлар пайдо бўлган бўлса, демак аквариумда “багрянка” пайдо бўлган. Бу касалликқа қарши энг самарали тадбир бу аквариумга бир неча ёш анциструс балиқчаларини кўйиб юборишдир. Улар бир неча кун ичида аквариумни бутунлай тозалаб берадилар.

Диатома сув ўсимликлари
Бундай сув ўсимликларининг пайдо бўлишини аквариумшунос учун катта бир “бош оғриғи” деб айтиб бўлмайди, албатта. Булардан кутилиш учун аквариумни қоронғулаштирилса ёки ёруғлик қуввати камайтирилса шунинг ўзи кифоя. Аммо булар ичида ҳам даволаниши анча қийин бўлган турлари йўқ эмас. Бундай турлардан бирини “вьетнамка” ёки “черная борода” (яъни қора соқол) деб номлайдилар. Ривожланган вьетнамка узунлиги 3см гача бўлган қора рангли иплар шаклида бўлади.
Аквариумга тушган вьетнамка ўсимлик баргларига маҳкам ёпишиб олади ва уларга ёруғлик ва сувдан озуқа олишига тўсқинлик қилади. Бироз вақтдан сўнг аквариумдаги барча нарсаларни коплаб олади ва ундан қутилиш жуда қийин бўлиб қолади. Вьетнамкага қарши қўлланиладиган амалларнинг асосийси ўсимлик баргларини қаттиқ чўткалар билан тозалаш. Аммо бир дона нуқта қолган бўлса ундан яна сув ўсимлиги толалари ўсиб чиқади.
Агар бу ўсимликлар пайдо бўлган бўлса энг яхшиси уларнинг ривожланишига шароит яратиб бермаслиқ керак, бунинг учун аквариумни мунтазам равишда тозалаб туриш ва эски сувнинг бир қисмини янгилаб туриш керак. Вьетнамкани аквариумга тушиб қолмаслиги учун ўсимлик харид қилганда фақат ишончли манбалардан олиш керак. Агар харид пайтида бир дона баргда қора рангли тола кўриб қолган бўлсангиз, бундай ўсимликни харид қилмаганингиз маъқул.

сув ўсимлиги қоплаган барглар
сув ўсимлиги аквариум деворларида
сув ўсимлиги қоплаган туб қатлами тошлари
русча
қайтиш
ўсимликларни танлаш
ўсимликларни парвариш қилиш
ўсимлик сақлашнинг умумий қоидалари
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика