Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
ўсимликлар ҳақида :: ўсимликларни парвариш қилиш

Бу бўлимда ўсимликларни парвариш қилишда сизга ёрдам берадиган бир неча умумий маслаҳатлар бермоқчимиз. Бу маслаҳатлар Тошкент аквариумшуносларнинг бир неча йиллик тажрибаларига асосланган ва янги аквариум ҳавасқорлари кўпгина хатоларга йўл қўймаслиқларига ёрдам беради деб умид қиламиз.
Ўсимликларни ўтқазишдан олдин аквариумда бир неча шарт-шароитларни таъминлаш керак. Булар қуйидагилардир:
биринчиси, аквариумнинг туб қатламини тайёрлаш керак ва уни тропик ўсимликлари учун мослаштириш керак. Агар аквариум янги ўрнатилган бўлса хар бир ўтқазиладиган ўсимлик тагига озгина ўғитлардан ташлаганингиз маъқул. Махсус ўғитларни Тошкент зоо-дўконларида ва бозорларида ҳарид қилишингиз мумкин. Жуда бўлмаганда ўғит сифатида торф бўлакларидан фойдалансангиз ҳам бўлади;
иккинчиси, керак бўлган харорат ва ёруғликни мунтазам равишда таъминлаб туриш керак. Кўпчилик тропик ўсимликлар учун жуда кучли ёруғликнинг кераги йўқ, уларга офтобнинг нурларини қисқа муддатга бўлса ҳам тўғридан-тўғри тушиб туриши фойдалироқ. Сувнинг харорати 22-23 градуслардан пастга тушиб кетмаслиги, асосийси сутка давомида хароратнинг ўзгариши 3 градуслар атрофидан ошиб кетмаслиги зарур;
учинчи, паст хароратли сувда сақланадиган ўсимликларни аквариумингизга ўтқазманг. Улар жуда чиройли кўринсалар-да аквариум шароитида (харорати 25 градус бўлган сувда) узоқ яшай олмайдилар. Буларнинг сафига Тошкент бозорларида, айниқса ёз кунлари, кўпайиб кетадиган – “ключевой мох” ва “кладофорала” киради;
Тўртинчи, кўпгина ўсимликлар лойқаланган сувни ҳуш кўришмайди. Улар учун соф ва тиниқ, хеч қандай лоқаланиши бўлмаган тоза сув керак, буни эса фақат сувни фильтрлаш орқали таъминласа бўлади. Ундан ташқари кўп ўсимликлар баргларида пайдо бўладиган микро ўсинмалардан сиқилиб қоладилар, бундай микро-ўсинмалар балиқларга тирик озуқа берганда ёки ёруғликнинг қуввати ошиб кетганда пайдо бўлиши мумкин. Агар микро ўсинмалар пайдо бўлган бўлса улардан қутилишнинг энг яхши усули бу аквариумга “сомик анциструс” балиқларини жойлаб қўйишдир. Битта сомик анциструс сув ўсимликлари босиб кетган 100 литр ҳажмга тенг аквариумни 1-2 сутка давомида тозалайди. Ҳозирги кунда сотувда бундай сомикларнинг бошқа турларини учратишингиз мумкин, булар: “парчовый сомик” ёки птеригоплихт ва лорикариялар;
бешинчиси, аквариум ўсимликлари ва балиқчаларнинг бир бирига мос келишини ҳисобга олинг. Агар сиз аквариумда барглари майин бўлган Ҳиндистон папоротниги ёки кабомба ва лимнофила каби ўсимликларни ўтқазган бўлсангиз, табиийки, майин барглар хўрандалари бўлган балиқ турлари бундай ўсимликларни юлиб ташлашади. Масалан, метинис ёки тетрагоноптерус ва кўпчилик цихлидалар бундай сув ости боғчасидан фақат қаттиқ шохаларни қолдирадилар;
Олтинчиси, кўпчилик ўсимликлар сувнинг таркибига жуда талабчан бўладилар. Баъзиларига юмшоқ ва кам кислоталик сув зарур бўлади. Бундай ўсимликлардан “бакопа каролинская”, “таиланд папоротниги” ва яна бир неча ўсимлик турларини айтиб ўтиш мумкин. Бошқа турларга эса қаттиқлиқ ва ишқорлик даражаси бироз баланд бўлган сув зарур. Бундай ўсимликларга криптокариналарнинг аксарият турлари кирадилар.

Эндиликда ўсимликни ўтқазиш техникасини кўриб чиқсак.
Умуман осон бўлиб туюладиган бу жараён ўсимликнинг сўнгги ҳаётида жуда мухим жараёндир. Агар сиз ўсимликларнинг келиб чиқиш манбасидан бехабар бўлсангиз, уларни 30 дақиқа давомида марганцовканинг кам миқдорли эритмасида дезинфекция қилиб олишингиз мумкин. Ундан кейин илдизларни бироз текислашингиз, эскириб қолган ва нимжон илдизларни олиб ташлашингиз мумкин. Жуда майин ва ёш илдизларни эхтиётқорлик билан текисланг. Ундан сўнг аквариум тубида ўсимлик учун жой тайёрланг. Туб қатламда чуқурча ҳосил қилиб унинг ичига илдизларни аста-секин жойланг, илдизларни тагига зарур бўлса қўшимча ўғитлардан ташланг ва эхтиёткорлик билан чуқурчани кўминг, бир ёки бир неча ўртача йирикликдаги тошлар билан маҳкамланг.
Аквариумда зарур бўлган иқлим ташкил қилинган бўлса, ўсимликлар албатта тутиб кетади ва ҳатто ўзидан кўпайиб ҳам борадилар. Пайдо бўладиган ёш ниҳолларни асосидан қирқиб олиб бошқа жойга ёки бошқа аквариумларга ҳам ўтқазишингиз мумкин бўлади. Айрим ўсимликлар, масалан валлиснериялар, жуда тез ўсадилар ва кўп вақт ўтмай жуда қалин чангалзорлар ташкил этадилар, уларни вақти вақтида оралаб туриш зарур бўлади.
Якунлашдан олдин шуни яна бир бора эслатиб ўтамизки, ўсимликлар ҳам тирик жонзотлардир ва уларга эҳтиёткорлик ва парвариш жуда зарурдир. Улардан эътибрингизни аяманг. Балиқчаларга қанчалик эътиборли бўлсангиз ўсимликларга ҳам шунчалик эътибрли ва парваришли бўлинг ва улар сизни ўз жозибадор ранглари ва чиройли кўринишлари билан мукофотлайдилар.

ўсимликларга мос туб қатлами
баргларни тозалаятган лорикария
русча
қайтиш
ўсимликларни танлаш
ўсимлик касалликлари тўғрисида
ўсимлик сақлашнинг умумий қоидалари
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика