Аквариум ўсимликларини парвариш этиш ва айниқса уларни кўпайтириш учун аквариумшуносдан билим ва тажрибага эга бўлиши талаб қилинади. Бу билим ва тажрибалар балиқ парваришидан кам бўлмаган, айрим ҳолларда эса ундан ҳам зиёд даражада бўлиши керак бўлади.
Ҳатто, аквариум ичида ўсимликларни жойлаштириш санъат даражасида бўлиши мумкин, масалан, голландия услубида безатилган аквариумларда. Шунинг учун биз бу мавзуга алохида эътибор беришингизни ҳохлар эдик ва аквариум ўсимликларини парвариш қилиш сирлари тўғрисида ва энг оммавий аквариум ўсимликлари тўғрисида шу бўлимда сўз юритмоқчимиз.
Бу ерда жойлаштирилган материаллар ўз тажрибамизда синалган ва биз берадиган маслаҳатлар ўзимизнинг аквариумшунослик фаолиятимизда кўлланилган ва яхши натижалар берган. Бундан ташқари, бизларга аквариум ўсимликларини парвариш қилишда ўз тажрибалари ва билимларини ўртоқлашган Тошкент аквариумшуносларига миннатдорчилигимизни билдирамиз.