Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
бошқа тирик жонзотлар ҳақида :: қисқичбақалар ҳақида

Айрим аквариумшунослар ўз аквариумларини янада ажойиб ва кўркам бўлиши учун тропик иқлимида яшайдиган қисқичбақаларни боқишади.
Тошкент бозорларида вақти-вақти билан тропик иқлимининг чучук сувларида яшайдиган қисқичбақаларнинг бир тури – Куба мовий қисқичбақаси келтирилиб туради. Бу қисқичбақа тури тропик иқлимига тегишли бўлгани учун аквариум шароитида бемалол яшай олади. Биз буни беҳудага таъкидлаб турганимиз йўқ.
Нега десангиз Тошкент бозорларида айрим сотувчилар оддий, дарё қисқичбақасини Куба мовий қисқичбақаси деб сотишади. Албатта оддий қисқичбақани ҳам аквариумда боқишингиз мумкин, аммо булар ҳарорати паст бўлган сувда яшаб ўрганганлиги учун аквариум шароитида узоқ вақт яшай олмайди.
Айниқса ёз пайтида сотувда қисқичбақалар кўпайиб кетади, негаки уларни Тошкент атрофидаги сув ҳавзаларидан юзлаб тутиб олиб келишади. Афсуски, Куба мовий қисқичбақасини кўпайтириш билан шуғулланадиган аквариумшунослар Тошкентда ҳозир йўқ. Бу жониворни аквариумшунослик ҳужалигимиздан бой берганмиз.
Тропик иқлимига тегишли мовий қисқичбақани оддий қисқичбақадан ажратиб олиш жуда осон:
Биринчидан, рангидан. Оддий қисқичбақа жигар рангда ва яшил-жигар рангларда бўлса, кубалик қисқичбақалар мовий-кулранг бўлади.
Иккинчидан, катталигидан. Кубалик қисқичбақа оддий қисқичбақага нисбатан кичикроқ бўлади.
Тропик қисқичбақларга пана жойлари кўп бўлган кенг аквариумлар (100 литрдан зиёд) керак бўлади. Сув жуда тоза бўлиши керак (филтрлаш зарур бўлади), сувнинг қаттиқлиги ва ишқорлиги бироз баланд бўлиши керак. Сувнинг ҳарорати 25-27 градуслар атрофида (оддий қисқичбақа учун 15-20 градус). Озуқалардан қисқичбақаларга балиқлар ейдиган мотил, трубочник ва ер чувалчангини беришингиз мумкин.
Қисқичбақларни ҳаракатчан балиқлар билан бирга сақлаш керак, негаки кам ҳаракатли балиқларни улар ўлжа сифатида кўриб овлай бошлаши мумкин, айниқса озуқа етишмовчилигини сезадиган бўлса.
Қисқичбақасимон жониворларнинг яна бир турларидан – креветкаларни айтиб ўтиш керак деб ҳисобладик. Буларни ҳам аквариум шароитида боқишга эришилган, аммо булар ҳам
Тошкент аквариумшунослари тарафидан етиштирилмайди. Ҳар вақтдан Тошкент бозорларида табиий сув ҳавзаларидан тутиб келтирилган, катталиги 5-7 см. келадиган креветкаларни учратиб коламиз.
Уларни тропик аквариумларга жойлаш мумкин, амма улар жуда ҳуркак бўлишади ва қўрқиб кетганида аквариумдан сакраб чиқиб кетиши мумкин. Креветкаларга майда гўшт бўлаклари, мотил ва трубочникдан бериш мумкин.
Кейинга пайтларда бозорларда чучук сувда яшайдиган крабларни сотувда кўриб коламиз. Улар жуда ҳам ажойиб кўринишга эга. Лекин буларнинг ҳам боқиш шарт-шароитлари бошқа қисқичбақаларни боқиш каби бироз мураккаб ва ўзига ҳос хусусиятларга эга.
Кўриб турибсизки, қисқичбақаларнинг турлари бизнинг бозорларимизда унчалик кенг эмас. Бу, биринчи навбатда бундай аквариум жониворларига бўлган қизиқиш ва талабга боғлиқдир.

креветка
краб
русча
қайтиш
бақачаноқлар ҳақида
амфибиялар ва судралувчилар
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика