Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
бошқа тирик жонзотлар ҳақида :: бақалар қандай боқилади

Сўнгги йилларда аквариум ҳаваскорлари ўз аквариумларида нафақат тропик балиқларни ва ўсимлик турларини, балки бошқа ажойиб ва ғаройиб сув жониворларини боқишга ишқибоз бўлганлар.
Аквариумда боқиладиган бақачаноқлар турларини назарда тутмаяпмиз, улар кўп йиллардан бери аквариум балиқларига шерикдирлар. Биз тропик иқлимига доир қисқичбақалар, қурбақа ва тошбақаларни назарда тутмоқдамиз.
Бундан ўн-ўн беш йил олдин сув тошбақаси ёки қурбақалар сақланадиган аквариумлар жуда кам учрарди, бу жониворлар кўпчилик ҳаваскорлар учун жуда қиммат ва ноёб деб ҳисобланган.
Эндиликда бу босқич ортда қолиб, аквариумларда ҳатто кичик тимсоҳлар ҳам боқилаётганлигини учратиш мумкин. Албатта, буни ҳар ким ҳам уддалай олмайди, лекин қурбақа ва тритонларни кўпчилик аквариумшунослар балиқлар билан бирга боқиб келмоқдалар.
Буларни боқишнинг ҳам ўзига ҳос хусусиятлари бор ва уларга риоя қилинмаса аквариумдаги барча жонзотларнинг нормал ҳаёти издан чиқади. Ҳавасқорлар кўпинча майда бўлган ва чиройли ўйинчоқдай кўринган тошбақа ёки тритонларни ҳарид қилиб уларни беш-олти ой ичида жуда катта бўлиб кетишини ва аквариумдаги балиқларни безовта қилишларини хаёлларига ҳам келтиришмайди. Буларнинг кўпчилиги йиртқич бўлади ва майда балиқларни бутунлай қириб еб тугатиши, катталарини бўлса доимо ҳафсирашига ва безовта бўлишига сабаб бўладилар.
Умуман олганда бундай жонзотларни боқишининг яхши томонлари ҳам йўқ эмас. Албатта, турли ҳил жонзотлар сақланадиган аквариумда бақалар каби ноёб жонзотлар ҳам бўлса бу жуда ажойиб кўринади. Ундан ташқари қисқичбақа ва тошбақаларнинг ҳаракатларини кузатиб туриш жуда қизиқарли бўлса керак. Шунинг учун биз сизларни қўрқитиш ва бақаларни боқишдан қайтариш ниятимиз йўқ.
Биз фақат бу жонзотларни ҳарид қилишингиздан олдин уларни қандай шароитда боқишингизни ва қайси балиқ турлари билан бирга сақлашингизни ўйлаб кўришингизни истар эдик. Ва бу ишда сизга ёрдам бериш учун сайтимизнинг бу бўлимини бақаларнинг боқиш шарт шароитлари мавзусига бағишладик.
Бу бўлимда Тошкент бозорларида сотилиб турган қисқичбақа ва қурбақалар, тошбақа ва тритонлар ҳақида маълумотлар бериб ўтамиз. Афсуски, буларнинг турлари жуда кўп эмас, ишонамизки, бу жонзотларга бўлган қизиқиш яна-да ошиб боради ва уларнинг янгидан-янги турлари зоо-бозорларимизга келтирилади.

фото №1
фото №2
русча
бош сахифага
бақачаноқлар ҳақида
амфибиялар ва судралувчилар
қисқичбақалар ҳақида
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика