Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
балиқлар тўғрисида :: катта ҳажмдаги аквариумлар учун балиқларни танлаш

Ҳажми 200 литрдан зиёд бўлган аквариум ҳаваскор аквариумшунос учун ҳазина билан баробардир. Бундай ҳажмдаги идишда, ер юзининг ҳохлаган иқлимдаги сув ҳавзасининг, ўз-ўзини қайта тиклайдиган экологик тизимани яратиш мумкин. Катта ҳажмдаги аквариумларда экологик мувозанатни сақлаб туриш нисбатан осон ва ҳаваскор аквариумшуноснинг ноўрин, билар-билмас қилган ҳаракатлари ҳеч қандай нохуш ҳолатларни келтириб чиқармайди. Катта аквариумда бирга сақлаш мумкин бўлган турларини ҳам кенгайтиради. Масалан, ўз маконини ҳимоя қилувчи йирик цихлидалардан бир неча турларини бирга сақлашингиз мумкин, фақат аквариумнинг ичида тошлардан ёки сунъий материаллардан ишланган пана жойлар, ғорчалар ишланган бўлиши керак. Аксинча, майда харацинлардан иборат катта тўдасини боқсангиз, аквариумингиз жуда кўркам ва жозибали манзарага эга бўлади.

Катта аквариум учун балиқ танлашда нималарга эътибор бериш керак?
Биринчидан, катта аквариум бўм бўшдек бўлиб кўринмаслиги керак. Бундай идишда ҳар доим кўриниб турадиган катта балиқлар жуфтлиги ёки бир неча оиласи яшаши мумкин. Катта балиқларнинг айрим турлари кундуз ёруғлигидан яшириниб ўзларини панага оладилар ва фақат кечанинг қоронғусида ҳаракат қиладидар, шуни ҳам этиборга олиш керак. Бундай ҳусусият “қора ханжар” деб номланадиган жуда ўзига хос бўлган шаклдаги балиқларга тегишли. Уларни кундуз куни кўриш учун аквариумда ҳеч қанақа пана жой ёқи ортиқча ўсимликлар бўлмаслиги керак. Шунинг учун, сизга ноёб балиқ турлари керакми ёки чиройли безатилган аквариум керакми, буни олдиндан ҳал қилиб олишингиз лозим.
Катта балиқлар билан ўртача катталикдаги балиқларни сақласа бўлади, аммо майда балиқчаларни улар билан бирга сақламаган яхши. Негаки катта балиқлар кўпинча йиртқичлардан бўлади ва майдаларини паққос тушириб қўйиши мумкин, шунинг учун уларни алоҳида сақлагани яҳширок, албатта хўрандаларингизни эрқалатиб меҳмон қилиш ниятингиз бўлмаса.
Иккинчидан, катта аквариум кўринишидан бозордаги барча балиқ турларини кўчириб келгандай турли-туман балиқлар тўдасига айланиб қолмаслиги керак. Кўзингизга ёқиб қолган балиқчаларни ўйламай-нетмай ҳарид қилаверманг. Балиқлар катталиги билан, яшаш шароитлари билан, ҳаракатчанлиги билан бир-бирига мос келиши керак. Ҳаддан ташқари балиқ турларига тўла аквариум хеч қандай манзара ёки ҳеч бўлмаса чиройли кўриниш бермайди ва на уйингизнинг, на офисингизни безаги бўла олади.

Ҳозирги кунларда Тошкент зоо-дўконларида ва бозорларида жуда кўп ноёб ва оригинал шаклдаги ва ранглардаги экзотик балиқларни учратиш мумкин. Буларнинг барчаси чет элдан келтирилган (аксарияти Жанубий-Шарқий Осиё давлатларидан) ва шунинг учун жуда қиммат нарҳда сотилади. Масалан йирик попугай балиқлари - жуда ажойиб шаклга эга, қизил, сариқ ва мовий рангларда. Бу балиқлар селекция натижасида пайдо бўлган. Афсуски, бу балиқчаларнинг ранглари вақт ўтиши билан сўниб боради, чунки уларга сунъий ранглар билан махсус қимиёвий препаратлар ёрдамида ранг берилган.
Яна бир янги ва жуда ажойиб балиқ тури – бу флауэр хорн (flower horn) деб номланган балиқлардир. Катталиги ва ажойиб ранглари билан, айникса пешона қисмининг ўзига ҳослиги билан бу балиқлар катта ҳажмдаги аквариумнинг кўрки бўлиб колиши мумкин. Аммо уларнинг ҳам бир камчилиги бор, бу ҳам бўлса жуда тажовузкорлигида. Умуман олганда, жуда катта ҳажмдаги аквариумларда бу балиқларнинг ҳам қўшниларига бўлган муносабати бироз сустлашади.

попугайлар
астронотус
флауэр хорн
русча
қайтиш
кичик аквариумлар
ўртача аквариумлар
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика