Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
сув ва аквариум тубидаги тошлар ҳақида :: тошларни танлаш

Аквариум учун тош қатламни танлаш бир кўришдан осон туйилса-да, бу ишнинг ўзига яраша нозик томонлари йўқ эмас. Айрим ҳаваскор аквариумшунослар туб қатлам учун дуч келган материаллардан, масалан қурилишда ишлатиладиган қумдан ёки майда мармар тошлардан фойдаланишади. Бизнинг тажрибамизда бир ҳаваскор аквариумшунос йирик мармар тошлардан фойдаланган ва натижада ноёб ва қимматбаҳо балиқчаларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлган.
Аквариум тубидаги қатлам учун тош танлашнинг энг осон йўли бу тайёргина саралаб олинган ва ишлов берилган тошларни ҳарид қилишдир. Тошкент зоо-дуқонларида ва бозорларида турли ҳил тайёр аквариум тошлари сотилади, уларни ҳарид қилиб тўғри аквариум тубига ёйиб чиқишингиз мумкин.
Тош қатламининг қалинлиги аквариум тубига текис ёйилганда ўртача 3 см-дан кам бўлмаслиги керак. Балиқчаларга тириқ озука берадиган жойнинг тагида тош қатламининг очиқ майдончасини қолдиринг, бундай қилсангиз тирик чувалчанглар тошлар орасига кириб олмайдилар ва балиқлар барчасини еб улгурадилар. Одатда тош қатламни ёйганда, аквариумнинг орқа тарафида қалинроқ қилиб, юз тарафига қараб пасайтириб ёйишади.

Тош қатламни қандай танлаш керак? Юқорида айтиб ўтганимиздек, кўпчилик балиқ турлари сувнинг гидрохимик таркибига жуда талабчан бўлишади, тош қатлами эса сувнинг тарқибига бевосита таъсирини ўтказади. Бу нуқтаи назардан аквариумлар учун энг қулай тошлар бу майда шағал тошлар ёки юмалоқ тошлар. Уларнинг катталиги 4-5 мм атрофида ва ранглари қора ёки кул ранг бўлса жуда ҳам яҳши. Бундай тош қатлами барча аквариум балиқларига тўғри келади. Фақат қизил рангли тошларни ишлатманг, бундай тошлардан темир моддаси ажралиб чиқади ва балиқларнинг айрим турларига, ўсимликларнинг эса деярли барчасига салбий таъсир кўрсатади.
Айрим балиқ турларига (“Африка” цихлидаларига, тирик туғувчи балиқларга) сувнинг қаттиқлиги бироз баланд бўлиши керак. Бунинг учун аквариумнинг туб қатлами сифатида майда мармар тошлари ёйилади ёки йирик мармар бўлаклари қўйиб кўйилади.
Туб қатлам сифатида майда қумни ишлатмаганингиз яҳши. Нега деганда, айтганимиздек, туб қатлам микроорганизмлар ҳаёти учун асос бўлади, шунинг учун унда сув ва ҳаво айланиб туриши керак. Майда қумда эса сувнинг айланиши қийинлашади ёки умуман тўҳтайди, натижада бу қатламда йиғналиб қолган чиқиндилар чирий бошлайди. Оҳир оқибатда бундай қатламдан сероводород ажралиб чиқади, бундай моддалар эса аквариумдаги жонзотлар учун жуда ҳафли.
Йирик тошлардан фойдаланишни ҳам нотўғри деб ҳисоблаймиз. Агар аквариумда майда балиқлар сақланса, улар тошлар орасида қисилиб қолишлари ҳеч гап эмас, бунинг натижасида улар қаттиқ жароҳатланишлари ёки нобуд бўлишлари мумкин (албатта фақат йирик балиқлар сақланадиган аквариумларга бу гап тегишли эмас).
Туб қатламдаги тошларни ўткир қирралари бўлмаслиги керак, бундай қирралар балиқларни жароҳатлаши мумкин, айниқса тошлар орасига кўмиладиган турлар боқилса.
Кўпчилик балиқ турлари ўзларининг яшаб турган майдонларини ҳимоя қилишади, айримлари эса фақат кечки пайтларда ҳаракатланадилар. Бундай балиқлар учун, ўзларига яраша пана жойлар ташкил қилиш керак. Бундай пана жойларни тошлардан қуриб олишингиз мумкин, ёки керамика идишлардан ва туваклардан фойдаланишингиз мумкин.

майда тошлардан иборат туб қатлами
майда кумдан иборат туб қатлами
аквариумдаги йирик тошлар
русча
қайтиш
сувнинг сирлари
соф ва тоза сув
сувни янгилаш
тошлар қатлами
тошлар қатламини тоза тутиш
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика