Бешинчидан, аксарият балиқ турлари учун тош қатлам насл чиқарётган пайтда уруғ ташлаш учун асос бўлади. Кўп балиқ турлари уруғини тошлар орасига ташлайди ёки тошлар орасидан ин қуриб олишади.
Олтинчидан, тош қатламнинг аквариумни фильтрлашда аҳамияти катта. Бу қатламда вақт ўтиши билан микроорганизмлар колониялари пайдо бўлади ва улар аквариум сувини тозалашда, кимёвий чиқиндиларни зарарсизлантиришда ҳизматлари катта. Бу қатлам аквариумдаги ёпиқ, экологик баланснинг мувозанатини сақлаб турувчи омиллардан бири ҳисобланади.
Аммо айрим вазиятларда тош қатламнинг бўлмагани ҳам яхши бўлади. Бундай вазият, масалан айрим балиқ турларидан (барбуслар, харацинлар) насл олиш пайтида бўлиши мумкин, насл олишда балиқларнинг турига қараб тош қатламдан воз кечгани яҳши бўлади.
Касал теккан балиқчаларни даволаганда ҳам уларни алоҳида идишда сақлаш керак ва бу идишнинг тош қатлами бўлмагани яҳши.
Кейинги бўлимларда тош қатламларни қандай танлаш ва тайёрлаш ҳақида, уни қандай тозалаш ҳақида гапириб ўтамиз.