Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
сув ва аквариум тубидаги тошлар ҳақида :: сувни янгилаш

Хуллас, аквариумни ўрнатиб, ўсимлик ва балиқчаларни жойлаганингиздан кейин биринчи бир неча ҳафта ўтди. Агар шу вақт ичида ҳеч қандай нохуш вазиятлар пайдо бўлмаган бўлса, балиқчалар жуда қувноқ ва ҳаракатчан, ўсимликлар сарғайиб сўниб қолмаган бўлса, демак, биологик мувозанат ўрнатилган ва аквариумда ҳамма шароитлар тўғри йўлга қўйилган. Бундай бўлса сиз фақат шу мувозанатни ва шароитларни сақлаб турсангиз бас.

Ҳўш, аквариумни қачон ва қандай парвариш этиш керак? Илгари айтиб ўтганимиздек, ҳар бир тирик организм каби аквариумдаги биологик тизим ҳам учта босқичдан ўтади, булар – тикланиш даври (яни ёшлик), мунтазам ҳаёт кечириш даври (ўрта ёш даври) ва нихоят сўниб бориш даври. Бу даврларнинг ҳар бирининг давомийлиги биринчи навбатда аквариумни парвариш қилиб турган инсонга боғлиқ. Агар сиз аквариумни тайёрлаш ишларига эътиборсизлик қилмасдан барчасини тўғри бажарган бўлсангиз, аквариумнинг тикланиш даври бир ойдан ошмаслиги керак.
Бу пайтда сувнинг лойқаланиши ва хиралашиши кузатилади. Айрим холларда лойқаланиш бироз кучли даражада ҳам бўлиши мумкин. Тикилиб қарасангиз, бу лойқаланишдан миллионлаб микроорганизмлар колоннияси эканлигини кўришингиз мумкин. Бу организмлар балиқлар учун зарарли эмас ва тўғри иш тутсангиз, бир неча кундан кейин уларнинг кўп қисми йўқолиб, яшаш тарзи нормаллашади. Агар хатога йўл қўйилган бўлса, бу жараён чўзилиб кетади ва уни тўғрилаш бироз қийин бўлади.

Бундай пайтда нималарни қилиш мумкин эмас? Сувнинг лойқаланган пайтида уни янгилашга уринманг. Айрим ҳолларда сувнинг 1/5 қисмини янгилашингиз мумкин, у ҳам бўлса сувдан бадбўй ҳид таралиб, балиқларнинг безовта бўлиб турганларини сезган бўлсангиз. Агар бундай ҳолатлар сезилмаса, унда сувни янгилашнинг ҳожати йўқ.
Бу пайтда балиқларга озуқа беришни ҳам тўғри бажариш керак. Иложи борича уларга тирик озуқалардан беринг, унинг миқдори кўп бўлмасин, балиқлар уни беш дақиқа ичида еб тугатадиган даражада бўлсин. Аквариум ичида озуқа қолмаслиги керак, тирик чувалчанглар сув тубидаги тошлар орасига кириб олиб сувни ифлослантириб юборишлари мумкин.
Куритилган озуқаларни бермай турганингиз маъкул (юқори сифатли импорт озуқалар бундан истисно), берганда ҳам унинг миқдорини кўпайтириб юборманг. Озуқа қолдиқлари микроорганизмларнинг жуда тез ва чексиз ривожланиб кетишлари учун кулай шароит яратади. Бундай жараёнларни тўхтатиш жуда мушкул иш.
Яна бир маслаҳат – жойлаштирилаётган балиқларнинг сонини ошириб юборманг. Уларнинг сони кўпайиб кетса, биологик мувозанат ўрнатилиши жуда қийинлашади.

Белгиланган вақт ўтиб, аквариумнинг суви соф ва тоза бўлди деб фараз қилайлик. Микроорганизмларнинг миқдори керагидан ортиқ эмас ва нормаллашган, сувнинг лойланишига қарши фильтрни ҳам ишга солиб қўйгансиз. Балиқчалар жуда ҳаракатчан ва қувноқ, озуқаларни яхши қабул қилишади, ўсимликлар секин-аста кучга кириб ўсиб бошлаган. Демак, ҳаммаси яҳши йўлга қўйилган.
Лекин шуни эсда тутиш керакқи, аквариум бу ёпиқ ва кичик ҳажмдаги биологик тизим. Унинг ичида содир бўлаётган барча жараёнлар катта ва кичик организмлар билан боғлиқдир, тирик организмлар эса ривожланиб ва ўзгариб боради, улар усади ва улғаяди, шу билан бирга атроф муҳитга бўлган таъсири ҳам ўзгариб боради. Буларнинг фаолият майдони канчалик кичик бўлса, бу ўзгаришлар шунчалик сезиларли даражада бўлади, кичик ҳажмадаги аквариумларда биологик мувозанатни сақлаб туриш қийин деганимиз шу жараёнлар билан боғлиқ.
Аквариумга кичик ва ёш бўлган балиқларни жойлаётганда уларнинг кўп вақт ўтмай улғайишларини ҳам кўзда тутмоқ керак. Бу масала ўсимликларга ҳам тегишли.
Балиқчаларнинг ўсиш пайтида улардаги метаболик жараёнлар тезлаштирилган ҳолда кечиб ўтади. Уларга кўпроқ миқдорда озуқа керак бўлади, шу билан бирга органиқ чиқиндилар ҳам кўпаяди. Натижада сувдаги ва аквариум тубидаги тошлар қатламида органиқ чиқиндилар миқдори ошиб боради, бу эса балиқчалар учун зарарли. Бунинг олдини олиш учун аквариумдаги сувни 1/5 қисмини оқизиб ташлаб янги сувдан қуйишингиз лозим. Шу вақтнинг ўзида маҳсус шланг ёрдамида аквариум тубидаги тошлар қатламини тозалашингиз мумкин. Бунинг учун узунлиги 1-1,5 метр бўлган шланг ва узун пластмас ёки ёғоч таёқчадан фойдаланасиз.
Таёқча билан тошларни ўрнидан қўзғатиб, ораларидан қўтарилган чиқиндиларни шланг ёрдамида сўрдириб олиб ташлайсиз. Бу ишлардан кейин дастлабки ҳажмга етгунча янги сувни қуясиз.
Кандай сув қуйиш керак? Агар аквариум унчалик катта бўлмаса (100 литргача), фақат бир сутка давомида тинитилган сув қуйиш керак, янги сувнинг ҳарорати аквариумдаги билан бир ҳил бўлиши керак. Катта аквариумларда (150 литрдан зиёд) сувни янгилаш жараёни нисбатан осон кечади. Бундай ҳажмдаги аквариумларга янги сувни тинитмай қуйиш мумкин, фақат керакли ҳароратгача иситилса кифоя.

Тубандаги қоидаларга риоя қилишингизни маслаҳат берамиз:
- аквариумнинг сувини 100%-га янгилаш мумкин эмас, ақс ҳолда мувозанат ўрнатиш жараёни янгидан бошланади.
- эски сувнинг бир қисмини тўкиб ташламасдан, фақат янги сувни устига қўшиб қўйиш нотўғри бўлади. Бундай қилсангиз, ортиқча органиқ моддаларнинг миқдори қамайиб бормайди, ақсинча аквариумнинг ичида йиғилиб боради, натижада балиқлар заҳарланадилар ва нобуд бўлишлари мумкин.

Сувни янгилашдан ташқари аквариум шиша деворларини ортиқча усинмалардан тозалаш, фильтр ичидаги фильтрлаш материалини тозалаб туриш, ўсимликларни оралаш, тош қатламини тозалаш ишларини мунтазам равишда олиб бориш керак. Бу ишларни ҳар ҳафта амалга ошириб борсангиз, аквариумнинг умри узоқ бўлади. Аммо бунинг давомийлиги биринчи ўринда аквариумнинг ҳажмига боғлиқдир.
Кичик ҳажмадаги аквариумларда сўниш даври 1-1,5 йилдан кейин бошланади. Катта ҳажмдагиларда ривожланиш даври 5 йилгача давом этади. Баъзан катта ҳажмдаги аквариумлар 10-15 йилгача нормал ҳаёт кечириши мумкин. Аммо, қандай бўлмасин, ҳаёт барибир суниш давригача етиб келади, шунда ҳаммасини янгидан бошлашга тўғри келади.
Якунлашдан олдин шуни яна бир бора такрорлаб ўтамизки, сунъий сув ҳафзасининг нормал ҳаёт кечириши ва ривожланиши даврининг давомийлиги фақат уни парвариш қилиб турувчи инсон -эгасига боғлиқдир.

манзарали аквариум
манзарали аквариум
русча
қайтиш
сувнинг сирлари
соф ва тоза сув
тошлар қатлами
тошларни танлаш
тошлар қатламини тоза тутиш
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика