Сувга тўлдирилган аквариум 2-3 кун туриб барча ҳидлар ва ортиқча моддалар ювилиб кетганидан сўнг, сувни тўкиб ташланг ва аквариумни ош-содаси билан ювиб чайиб ташланг (Диққат! Кир ювиш воситаларидан, кукун ёки содалардан фойдаланманг). Ва ниҳоят шуларни бажариб бўлгандан кейин аквариумни ўз жойига ўрнатиб қўйиб сув билан тўлдирсангиз бўлади.
Аквариумни тўлдириш учун оддий водопровод сувидан фойдаланса бўлади, албатта, аммо бундай сувнинг сифатлари тропик балиқчаларга тўғри келмайди. Биринчи ўринда бундай сув таркибида хлор бор, ахир сув таъминоти иншоатларида уни дезинфекция қилишади. Лекин сувни 2-3 кун давомида оғзи очиқ идишларда тиндириб қўйсангиз, хлор сувдан ажралиб учиб кетади. Бу жараённи тезлаштириш учун сувни ёқи 70 градусгача қиздириш керак ёқи компрессор ёрдамида кучли аэрация қилиш (ҳаво пуркаш) керак. Янги қуйилган сув ҳеч қандай балиқ турларига мос келмайди.
Сўнгги бир ой давомида аквариумдаги соф ва тоза сув ичига сув ўтлари ва балиқларни қўйиб юборгандан сўнг биологик мувозанат ўрнатилгунча, бир неча жараёнлардан кечиб ўтади. Умуман олганда, тажрибали аквариумшунослар олдин ўсимликларни ўтқазишади, бир ҳафталардан кейин эса балиқларни қўйиб юборишади.
Балиқларни жойлаштиргандан кейин, бир неча кунлар ўтганда сув бироз лойқалана бошлайди ва хиралашади, бу табиий жараён ва ундан ҳавфсирамаса ҳам бўлади. Бундай пайтда аквариумда микрофлора ривожлана бошлайди, бу балиқлар учун хатарли эмас. Яна 4-5 кундан сўнг сув ўз ҳолатига қайтада ва яна соф ва тоза бўлади. Шундагина аквариум сувини балиқлар ҳаёти учун яроқли деб ҳисобласа бўлади.