Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
аквариумлар мавзусида :: ёрдамчи ускуналар

Ҳар қандай аквариум учун, ҳатто у энг кичик ҳажмда бўлса ҳам, қўшимча ускуналардан фойдаланишингизга тўғри келади. Аквариум ва ундаги балиқчаларни парвариш этишда сизга ёрдам берадиган ускуналардан асосийлари тўғрисида сўз юритсак.
Булардан бири, куз ва қиш пайтларида аквариумдаги жонзотларга яшаш учун қулай шароит таъминлаб турувчи ускуналар – сув иситгичларидир.
Аквариумларда сақланадиган балиқларнинг аксарияти тропик иқлимда яшайдиган балиқлардир, демак улар ҳарорати иссиқ бўлган сувда кун кечиришади ва аквариумдаги сувнинг ҳарорати 18-20 градусдан паст бўлмаслиги керак. Агар аквариум жойлашган хонанинг ҳарорати 25 градусдан пастга тушмаса, сув иситгичдан фойдаланмаса ҳам бўлади. Аммо хонадаги ҳарорат куну-кеча давомида бироз ўзгариб туради, бу эса аквариумдаги сувнинг ҳароратига таъсирини ўтқазмай қўймайди ва кўпчилик тропик балиқчаларга салбий таъсир кўрсатади. Амалиётда, ҳаво ҳароратининг 5-6 градус атрофларида ўзгариши натижасида аквариумдаги кўпчилик балиқларнинг ҳалок бўлишига гувоҳ бўлганмиз.
Бундай воқеа рўй бермаслиги учун бир ҳил ҳароратни сақлаб турадиган сув иситгичлардан фойдаланган яхши. Бундай сув иситгичларнинг нархи оддий сув иситгичларга нисбатан бироз қиммат. Бундан ташқари уларнинг барчаси мустаҳкам ва юқори сифатли деб айтолмаймиз. Ҳароратни бир хилда сақлаб турадиган сув иситгичлар автомат равишда ўчиб ва яна ишлаб кетадилар. Айрим ҳолларда ишлаб турган сув иситгичининг контактлари қизиб кетиб эрийди ва бир-бирига пайвандланиб қолади, ўчмасдан тинмай ишлайверади ва сувнинг ҳароратини ошириб бораверади. Натижада сув ҳарорати аквариум жонзотлари учун ҳатарли бўлган даражага етиб боради ва улар ҳалок бўладилар.
Бундай ноҳуш воқеалар бизнинг тажрибамизда ҳам бўлиб ўтган, кўпинча Хитойда ишлаб чиқарилган арзон ва сифати паст сув иситгичларидан фойдаланганда.
Агар аквариумнинг ҳажми 100 литрдан зиёд бўлса, ҳеч иккиланмасдан (иситиш элементининг кучи 100 вт-гача бўлган) бундай сув иситгичини ҳам ишлатишингиз мумкин, негаки контактлари пайвандланиб қолган ва тинмасдан ишлаб турган сув иситгичи ҳароратни унчалик хатарли бўлган даражагача ошира олмайди.
Ҳароратни идора қилмайдиган оддий сув иситгичлари нисбатан арзон. Аммо бундай иситгичдан фойдаланишдан олдин сувнинг ҳажмига ва хонанинг ўртача ҳароратига қараб керак бўлган қувватга эга бўлган сув иситгичини ҳарид қилишингиз лозим. Масалан, ҳажми 60 литр бўлган аквариум учун хонанинг ҳарорати 20 градусдан паст бўлмаса, қуввати 40 вт бўлган сув иситгичидан фойдаланса бўлади.
Бизнинг Ўрта Осиё минтақамизда сувни иситиш масаласи, бошқа иқлимдаги минтақаларга нисбатан унчалиқ долзарб эмас. Шундай бўлсада, қиш кунларида ҳароратнинг ўзгариб туриши бизларда ҳам кузатилиб туради. Шунинг учун сув иситгичларини умуман кераги йўқ деб бўлмайди. Аквариумга сув иситгич ўрнатсангиз, кўпгина кутилмаган вазиятлардан халос бўласиз.
Сувнинг ҳароратини кузатиб туриш учун сизга термометр зарур бўлади. Уларнинг турли ҳил тоифалари мавжуд. Махсус аквариумда ишлатиш учун мўлжалланган спиртли термометрдан фойдаланишингизни маслаҳат берамиз. Уларнинг тузилиши оддий, нархи арзон ва мустаҳкамлиги ҳам қониқарли даражада. Симобли термометрлар ҳарорат даражасини аниқроқ кўрсатса-да улардан фойдаланмаганингиз яхши. Ҳозирги кунда электрон термометрлар ҳам сотувга чиққан, булар ҳарорат даражасини рақамли белгилар орқали кўрсатадилар ва ҳатто куннинг қайси пайтида сув ҳарорати қандай бўлганлигини ҳотирасида сақлайди ва кўрсата олади. Бундай мураккаб термометрлар аквариумшуносликни касб қилган одамларга кўпроқ зарур бўлади деб ўйламиз.

Ҳафтасига камида бир марта (айниқса кичик аквариумларда) тозалаш ишлари олиб борилади. Бунинг учун сизга: сувни янгилаш учун узунлиги 1-1,5 метр бўлган шланг, аквариум шиша деворларини ортиқча ўсинмаларни қириб тозалаш ускунаси (скребок) керак бўлади. Булардан ташқари бир ёки иккита сачок, тирик ва қуритилган озуқа бериш қурилмалари, комрпессорга уланадиган ҳаво узатгич шланқалари ва тўсқичлари, термометр ва иситгични шиша деворга ёпиштириб қўйиш мосламалари керак бўлади.

Қўшимча ускуналарга аквариум интерьери элементларини ҳам киритса бўлади:
биринчидан бу, аквариумнинг орқа деворига ўрнатилиб, фон вазифасини бажарувчи манзаралар ёки рангли пленкалар. Аквариумнинг умумий кўринишида бу катта аҳамиятга эга бўладиган нарса. Фон манзарасида тропик ўсимликлар ақс эттирилган аквариумда тирик усимликлардан умуман воз кечса ҳам бўлади. Ҳозирги кунда турли ҳил декоратив фонлардан ҳарид қилиш мумкин, дидингизга қараб ҳохлаганингизни танлашингиз мумкин. Умуман олганда рангли (қора ёки тўқ кўк рангдаги) қоғоз ва пленкалардан фойдаланса ҳам бўлади;
иккинчидан бу, турли ҳил тошдан ёки сунъий материаллардан ишланган гротлар ва ғорчалар. Агар аквариумдаги балиқлар яширинишни ҳуш кўрадиган ёки тухум қўядиган инларини пана жойларда қурадиган бўлсалар бундай гротлар жуда зарур бўлади. Оригинал шаклдаги сифатли ишланган грот аквариум интерьерига янада чиройли ва ўзига ҳос бир манзара яратади.
Бундай ғорчаларни, йирик тошлардан, мармар ёки гранит бўлакларидан ўзингиз ясаб олишингиз мумкин, лекин ишлатилаётган тошлар ҳамма балиқчаларга тенг тўғри келавермайди, шуни эътиборга олиш керак. Бунинг учун йирик бақачаноқларнинг тошлари, кокс ёнғоғининг пусти, бамбук ва шунга ўхшаш нарсалардан фойдаланса бўлади.
Аквариум ичида ҳар ҳил йирик ўсимликларнинг шохалари ва илдизлари жуда ажойиб кўриниш ташқил қилади. Бунинг учун узоқ вақт ичида сувда ивитилган ва сув тубига чўкиш даражада қотган шохлар ва илдизлар ишлатилади. Агар сувда чўкмаса ва аквариум ичида сузиб юрадиган бўлса, бундай шохларни ишлатмаган маъқул. Негаки бундай шохлар чирий бошлайди ва ўзидан зарарли моддаларни ажратиб сувни ифлослантиради.
Аквариум интерьерида нималардан фойдаланишни ҳам билиб олдингиз. Энг асосийси, буларни ҳаддан ташқари кўпайтириб юбормаслик ва меъёрини билиш. Ортиқча элементлар аквариумни безаш ўрнига, манзарага қўшилмасдан, уни бузиши мумкин. Ўйлаймизки, дидингизга қараб ва меъёрни сақлаган ҳолда, аквариумингиз интерьерини жуда кўркам ва манзарали қила оласиз.

аквариумдаги сув иситгичлари
аквариум безатишнинг бир намунаси
аквариум безатишнинг бир намунаси
русча
қайтиш
офисдаги аквариумлар
уйдаги аквариумлар
ёруғлик хақида
кислород билан таъминлаш
фильтрлар тўғрисида
биофильтрлар тўғрисида
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика