Бундай тозалаш тизимидан ўтган сув аквариумнинг химик таркибини ва биологик мувозанатини узоқ вақт сақлашда жуда фойдали.
Бир неча йил илгари Тошкентлик бир аквариумшунос табиатдагига яқин бўлган айланма биологик тизим яратган эди. Бу тизим
бир неча бир-бирига уланган аквариумдан иборат бўлиб, сувни тозалаш ва янгилашда жуда самарадор тизим эди. Афсуски, бу тажрибаларни нима билан
якунлангани бизга маълум эмас.
Кўпчилик аквариум ишқибозлар учун ичқари биофилтрдан фойдаланиш маъкулроқ . Бундай ҳолатда биофильтрнинг вазифасини
аквариумнинг ўзи бажаради, оддий механик фильтр эса унинг бўлимларидан бирига айланади. Масалан, ҳар бир турбинали фильтрнинг ичида пластмас
касетаси бор, унинг устига толали губка кийгизилади. Мана шу касетада ва толали губкада аквариум учун фойдали бўлган микроорганизмлар жойлашади
ва сувни тозалаш учун ҳизмат қилади.