Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
аквариумлар мавзусида :: фильтрлар тўғрисида

Аквариумнинг тузилиши оддий бўлиб кўринса да, бу ниҳоятда мураккаб биологик тизим. Бу тизим, ҳаёти бир-бирига боғланган ва чамбарчас бўлган бир нечта турдаги жонзотларни ўз ичига олади. Буларнинг бири, юқори даражада ривожланган, мукаммал жонзотлар (балиқлар) бўлса, бири мукаммал усимликлар (сиз ўзингиз ўтқазган усимлик турлари), яна бири қуйи даражадаги, тузилиши оддий бўлган сув усимликлари ва турли микроорганизмлар (булар сизнинг хохишингизга қарамай, ўз-ўзидан пайдо бўлади ва сунъий сув ҳавзасида яшай бошлайди ва ривожланади).
Ҳар бир тирик жонзот каби аквариумлар ҳам учта босқични ўз бошидан кечиради, булар пайдо бўлиш ва юксалиш, равон ҳаёт кечириш ва ниҳоят сўниб бориш даврлари. Шунинг учун аквариумингизнинг равон ҳаёт кечириш даврини мумкин қадар ўзайтириш учун унга сувни фильтрлаш тизимини ўрнатиш зарур.
Бундан бир неча йил олдин сувни фильтрлар ёрдамида тозалашга етарлича аҳамият берилмаган эди. Фильтрнинг асосий вазифаси сувни механик тарзда ортиқча чиқиндилардан ва лойкаланишдан тозалаш деб ҳисобланган. Ҳозирги пайтда эса фильтр аквариумнинг биологик тизимида катта аҳамиятга эга деб тан олинган.

Ҳар бир фильтрда синтетик ипаклардан ёки паролондан ёки бошқа бир шунга ўхшаш толали материалдан ишланган фильтр мосламаси бўлади. Мана шу мосламанинг толаларида, аквариум учун жуда зарур бўлган бактериялар пайдо бўлишади ва сувни тозалашда ҳизмат килишади. Демак, сувни фильтр мосламаси эмас, балки унинг толаларида яшай бошлаган бактериялар тозалар экан ва аквариумдаги жонзотларнинг соғлом ҳаёт кечиришига ўз ҳиссасини кўшар экан. Улар органик чиқиндиларни парчалайди, ортиқча химик моддадарни қайта ишлайди ва зарарсизлантиради, балиқлар учун заҳарли бўлган чиқинди моддаларни нейтраллаштирадилар. Албатта вақт ўтган сари бактериялардан ташқари фильтр толаларида лой ва чиқиндилар ҳам тўпланиб қолади. Уни вақти вақтида ювиб, тозалаб туриш зарур. Тозаланган фильтр ипакларида тез орада яна бактериялар колонияси пайдо бўлади ва улар яна аквариумни тозалашга ҳизмат қиладилар.
Фильтрларнинг турлари жуда кўп. Компрессор ёрдамида ишлайдиган фильтрлар бор, уларни аэрлифт фильтрлар деб аташади. Булардан мураккаброқ ва бироз қиммат турадиган помпали ёки турбинали фильтрлар ҳам бор. Сувни фильтрлаш учун махсус тизимлар ҳам бор, лекин буларни профессионал аквариумчилар учун мўлжалланган деб ҳисоблаймиз.
Оддий авкариум ишқибозлари учун ўрта ва камқувватли турбинали фильтрларни кўллашни маслаҳат берамиз. Фильтрнинг техник паспортида унинг қуввати ва бир соат ичида ўзидан ўтқазиб тозалайдиган сувнинг ҳажми кўрсатилади. Аквариумингизнинг катталигига қараб сизга қандай қувватдаги фильтр зарур эканлигини аниқлаб олишингиз мумкин.
Турбинали фильтрларнинг аксарияти чиқарилаятган сувнинг оқимини назорат қилиш мосламаси бор ва шу билан бирга сувни кислород билан бойитиш кўзда тутилган (шундай қилиб сиз компрессорни ишлатмасангиз ҳам бўлади).

Турбинали фильтрнинг иш жараёнини тўғри танлаш.
Катта авкариумларда фильтр кечаю кундуз ишлатилиши ҳам мумкин, фақат фильтрдан чиқарилаётган сувнинг оқимини тўғрилаш керак, кечкурун бироз камайтириб, кундузи эса озгина кучайтирилса ҳам бўлади. Балиқларга озуқа берганда фильтрни ўчириб кўйш керак, акс ҳолда берган озуканинг ярми сув оқими билан фильтр ичига кириб кетиб сувни айнитади ва ифлослантиради.
Унча катта бўлмаган ва балиқлар сони бироз кам бўлган аквариумларда компрессор ёрдамида ишлатиладиган фильтр ўрнатиш ҳам мумкин. Буларнинг тузилиши жуда оддий ва турбинали фильтрларга нисбатан арзон. Бундай фильтрни ўзингиз ҳам ясаб олишингиз мумкин.
Шундай бўлсада, маслаҳатимиз, тежамкорлик қилмасдан, турбинали фильтрни олинг ва уни ишлатинг. Шундай қилсангиз аквариумингиз ҳамиша тоза, суви тиниқ ва балиқчаларингиз соғлом ва чиройли бўлади.

Демак фильтр – бу аквариумнинг тозалигини, унинг ичидаги жонзотларнинг соғломлиги ва ҳаёт тарзининг равон ва давомийлигини узун қиладиган махсус ускуна. Замонавий аквариумларнинг барчаси фильтрлар тизимлари билан жиҳозланган ва уларнинг турлари жуда кўп. Аквариумингиз учун маблағ ажратиб уни фильтр билан жихозлаган одам албатта тўғри иш қилган бўлади. Энди, у ёки бу аквариумга қайси фильтр мос келишини аниқлаш лозим. Ҳўш фильтрлаш тизимларини асосий хусусиятлари тўғрисида гапириб ўтсак, механик фильтрлар хусусида.
Механик фильтрларнинг асосий вазифаси - бу сув ичидаги ортиқча чиқиндилар, лойқаланиш, озуқа қолдиқларидан тозалаш. Бу борада турбинали фильтрларни энг самарали деб ҳисоблаймиз. Тошкент бозорларида ва зоо-дўқонларда бундай фильтрларнинг турли ҳилларини топишингиз мумкин. Булар асосан Хитойда ишлаб чиқарилган, лекин Туркияда ва Полшада ишланганлари ҳам бор. Италия, Германия ва Францияда ишланган фильтрлар ҳам учраб туради, буларнинг нархи нисбатан қиммат, аммо сифати ҳам шунга яраша. Шундай бўлсада бу моделларнинг ҳар бирини ўзига яраша афзалликлари ва камчиликлари бор.
Ҳўш, фильтрни қандай танлаш керак?
Биринчидан, аквариумнинг ҳажмига қараб. Фильтрларнинг моделлари бир соатда қанча сув ҳажмини ўзидан ўтказишига қараб турланади. Масалан, Италияда ишланган FLUVAL деб номланадиган моделлар турларини кўриб чиқсак. FLUVAL-1 модели бир соатда 66 литр сувни ўзидан ўтқазиб тозалайди, бу ҳажми 75 литргача бўлган аквариумларга жуда мос келади.
Ишлаб турган фильтр балиқчаларни безовта қилмаслиги зарур. Бу ускунани ишлаш жараёни турбина ёрдамида сувни фильтр толаларидан қайта-қайта ўтқазишга асосланган, шунинг учун унинг бир қисмидан сув махсус тешиклар орқали ўзига тортса, бир қисмидан сув оқими ташқарига чиқарилади. Фильтрда сув ҳажмини ўтқазиш кучини назорат қилиб, уни кучайтириш ёки камайтириш кўзда тутилган бўлса янада яхшироқ бўлади (кўпчилик фильтрларда бундай имконият бор). Сув ўтказиш кучини шундай ўрнатингки аквариумда кўзга билинар билинмас даражада сув оқими пайдо бўлсин. Балиқлар бундай оқимни сезиши керак, аммо оқимнинг кучи ошиб кетиб уларнинг ҳаракатланишига кийинчилик туғдирмасин. Кўпгина ҳолларда тажрибаси бўлмаган аквариум ишқибозлари қатта кувватли фильтр ҳарид қилиб уни аквариумга ўрнатишади. Натижада жуда кучли бўлган сув оқими балиқчаларни у ёқдан бу ёққа оқиза бошлайди, бундай ҳолларда балиқлар зўриқиб холсизланиб қолиши ҳеч гап эмас.
Фильтрни кечаю кундуз, тўхтатмасдан ишлатиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Буни ўз тажрибамиздан келиб чиқиб таъкидлаяпмиз. Масалан, биз ишлатиб турган RENA фильтри 1997 йилдан бери тухтамасдан ишлатилиб келмоқда. Францияда ишлаб чиқарилган RENA фильтрларини юқори сифатли ва мустаҳкам деб айта оламиз (бироқ бу моделлар нисбатан қиммат туради). Демак, сифатли фильтр ҳарид қилмоқчи бўлсангиз, унинг нархи киммат бўлишига тайёр бўлинг. Арзонидан олсангиз, ким билади, балки бир ойга етар-етмас у бузилиб колиши мумкин ва сарф қилган маблағингизга куйиб колаверасиз. Афсуски, буларнинг канча ҳизмат қилишини олдиндан билиб бўлмайди ва бузилган фильтрни таъмирлаб ҳам бўлмайди. Фильтр ҳарид қилганингизда сизга фақат омад тилаб қолишимиз мумкин.
Якунлашдан олдин яна бир неча маслаҳат бермоқчимиз.
Балиқчаларга озуқа бераётганда фильтрни ўчириб қўйинг, озуканинг фильтрни ичига кириб кетиб ўша ерда айниб ва сувни ифлослантирмаслиги учун. Фильтр ичида кўпинча синтетик губкалар ишлатилади, уни хафтада бир марта тозалаб туриш керак, агар аквариумдаги балиқлар сони кўпроқ бўлса, ундан ҳам тез тез тозалаш зарур. Фильтр толаларини оқиб турган сувда ювилади, ҳеч кандай тозалаш воситалари (совун, кир ювиш кукунлиар) ишлатилмайди.
Ва ниҳоят сунгида. Агар аквариумингизнинг ҳажми 50 литргача бўлса ва балиқчаларингиз кам миқдорда бўлса сиз оддий компрессор ёрдамида ишлайдиган фильтр ўрнатишингиз ҳам мумкин. Бундай фильтрнинг самарадолиги жуда паст, бироқ тежамкор аквариум ишқибозлари учун бундай фильтрлар ҳам ярайди.

фильтр
фильтр
фильтрлар
русча
қайтиш
офисдаги аквариумлар
уйдаги аквариумлар
ёруғлик хақида
кислород билан таъминлаш
биофильтрлар тўғрисида
ёрдамчи ускуналар
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика