Аксарият балиқчаларнинг нафас олишлари учун аквариумларда махсус мосламалар (компрессорлар) ердамида кислород етказиб
туриш керак бўлади. Табиий сув ҳавзаларида, сувни кислород билан бойитиш учун ўсимликлар хизмат қилади. Сув ўсимликлари қуёш нурларини ўзига олиб,
фотосинтез жараенида кислород ажратиб чиқаришади. Бундан ташқари сувнинг юзаси орқали очиқ ҳаводан ҳам кислород етарли даражада ўтиб туради.
Аквариум шароитида бўлса, унинг ҳажми жуда кичик бўлгани сабабли сувдаги кислород миқдори етарли даражада бўлмайди ва
балиқчаларнинг ҳаёти хавф остида қолиши ҳам мумкин. Шунинг учун компрессорлардан фойдаланган маъқул. Агар аквариумингиз каттароқ ҳажмда бўлиб,
балиқчаларнинг сони бироз кам бўлса, ёки сизнинг балиқчаларингиз бевосита атмосфера хавосидан нафас олувчи балиқлар туркумидан бўлса, унда
компрессордан фойдаланмасангиз ҳам бўлавердаи. Шундай бўлсада, бизнинг маслаҳатимиз, компрессордан фойдаланинг, бунинг фойдаси жуда катта.
У сув қатламларининг барчасига тенг миқдорда кислород етқазиб беради. Бундан ташқари, бизнинг Ўрта Осиё минтақасида ҳаво ҳарорати бироз иссиқ,
бу эса сувдаги кислороднинг камайиб кетишига олиб келади.
Балиқчаларнинг кислородга мухтожлиги ҳар доим бир хил миқдорда бўлмайди. Айникса озуқа берганингиздан кейин компрессорни
албатта ишлатиб кўйш зарур, тўйиб озуқалангандан кейин балиқчаларингиз кислородга мухтожликлари ошади. Бизнинг тажрибамизда, туйиб
озуқалантирилганидан кейин 100-дан зиёд, янги тухумдан чиққан ёш барбуслар, кислород етишмовчилигидан нобуд бўлган эди.
Кислород танқислигининг биринчи аломати – бу балиқчаларнинг безовта бўлиши ва сув юзасидан ҳаво ютиб туришида.
Бу холатда тезда ҳаракат қилинмаса, балиқлар нобуд бўлиши турган гап.
Хозигри пайтда сотувда турли хил компрессорлар мавжуд, булар: оддий – бир каналлик ва бироз мураккаб икки каналлик
компрессорлардир. Қайси бирини танлаш ўзингизга хавола.
Ҳўш буларни қандай танлаш керак?
Ҳажми 100 литргача бўлган ва балиқчалари жуда кўп бўлмаган аквариумга – оддий, бир каналлик компрессор етарли бўлади.
Агар аквариумингиздаги жониворларнинг сони бироз кўп бўлса – унда ҳеч ўйланмай икки каналлик копрессор ҳарид қилинг ва ундан фойдаланинг.
Тошкентдаги зоологик савдо расталаридаги компрессорланинг аксарияти мембранали компрессорлар туркумидан. Бундай
компрессорлар етарли даражада ҳаво босимини бера олади ва шу билан бирга электр кувватини кам сарф қилади. Бир мембранали компрессор – учта
аквариумгача ҳаво етказиб бериши мумкин. Фақат бу аквариумларнинг ичидаги сувнинг сатхи жуда баланд бўлмаса албатта. Бундай компрессорлар етарли
даражада сифатга эга ва мустахкам, уларни ҳеч кўркмасдан доимий равишда, тўхтатмасдан ишлатсангиз бўлади.
Тошкент шахрида сотиладиган компрессорларнинг аксарияти Хитойда ишлаб чиқарилга ва уларнинг кўпгина қисми жуда қулай ва
сифатли деб биламиз.
Компрессорланинг ишлатиш давомийлиги тўғрисида.
Бизнинг фикримизча, компрессор кечаю-кундуз тўхтамасдан ишлатилгани яхши. Масалан, бизнинг тажрибамизда, компрессор бир
неча йил давомида ишлатилиб келмоқда.
Агар сиз компрессорни асраш ёки электр кувватини тежаш ниятида бўлсангиз (компрессор 5 Вт–дан кўп сарф қилмайди), унда сиз
компрессорни кетма-кет, 2 соат ишлатиб, сўнг 2 соат тўхтатиб қўйишингиз ҳам мумкин. Фақат, балиқчаларга озуқа бергандан сўнг, компрессорни ишлатиб
қўйишни унутманг. Кечаси ҳам уни ишлатиб қўйганингиз яхши.
Бизга бир одам мурожаат қилган эди, унинг балиқчалари ҳар доим нобуд бўлар экан. У одам тирик қолган балиқчаларни даволашга
уринар, тез тез сувни ҳам алмаштириб тураркан. Аҳири унинг сири ошкор бўлиб қолди, у одам кечалари компрессорни ўчириб қўйишини айтиб қолди. Унинг
тежамкорлигининг оқибати жуда ачинарли эди.
Ҳавони узатиш воситаси сифатида полихровинил шланкалардан фойдаланса бўлади, айниқса тиббиётда ишлатиладиган система
шприцларининг шланкалари жуда қулай. Бундай шланкалар жуда мустаҳкам ва улар рангсиз бўлгани учун авкариумингиз ичида кўзга ташланмай туради,
ва ўзидан ҳеч кандай зарарли моддаларни ажратиб чиқармайди.
Қора, қизил ва жигар рангли резина кувурчаларни ишлатмаганингиз яхши, резина ўзидан зарарли моддаларни ажратиб чиқаради
ва сувни заҳарлаши мумкин.
Аквариум сувини максимал даражада кислород билан тўйдириш учун, узатилган ҳавони майда майда пуфакчаларга ажратиш керак.
Бу вазифани махсус ғовак тошлар (распқлитель) бажаради. Улар бир текисда ҳаво пуфакчаларидан тўла парда ташқил этади ва шу билан бирга зўр кўриниш
кашф этади, балиқчалар учун ҳам жуда фойдали. Ғовак тошни аквариум тагига жойлаштиринг ва уни бир неча тошлар билан ёки бошқа безатувчи мосламалар
билан кўздан яширишингиз мумкин.