Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
аквариумлар мавзусида :: офисдаги аквариумлар

Келинг, хозирги пайтда кўпайган, мартабали фирмалардан бирининг офисига назар ташлаймиз. Биз бу ерда замонавий оргтехника ва бошқа жихозлар билан бирга аквариумни ва унинг ичида сақланаётган балиқчаларни кўришимиз мумкин.
Ҳозирги кунда бу модага айланган (тўғри, кўпчилик бировлардан кам бўлмайман деган маънода аквариум сотиб олиши ҳам мумкин), лекин бошка томондан табиатнинг гўзаллиги ва ранг баранглиги офисда енгил ва ёкимли мухит ўрнатишга ёрдам беради.
Аммо, энг замонавий аквариумни ўрнатиб, унга энг сўнгги жихозларни ишлатиб, энг кўркам ва ажойиб баликчалар билан тўлғазганингиз билан, иш битди деб хисобламанг. Унга кам деганда мехрингиз ва парваришингиз керак бўлади, акс холда энг кўркам аквариум ҳам тез кунда кўримсиз бир ахволга келиб колади.
Умид қиламизки, аквариумга қизиқишингиз қатъий ва сиз уни офисингизга ўрнатасиз, рақобатчиларнинг аламидан ёрилиши учун эмас албатта, балки иш хонангизни безаб унга ободонлик ва гўзаллик киритишингиз учун. Бу “сув ости дунёсининг” бир парчаси офисингизни кўрки бўлиб қолсин. Биз эса аквариум танлашда, ва унга қандай жонзотларни сақлаш мумкинлиги тўғрисида маслаҳатлар беришга ҳаракат қиламиз.

Хўш нимадан бошлаймиз?
Энг аввало сизга керак бўлган аквариумнинг хажмини аниқлаш керак. Офис учун 100 литр ва унда катта аквариумлар тавсия этилади. Компрессор, фильтр ва ёрутиш жихозларини ҳам бирга ҳарид қилган маъқул.
Аквариумни ўрнатиш ва безашни ҳам мутахассисларга топширишингиз мумкин, аммо буни ўзингиз бажарсангиз ҳам бўлади, ўз қобилиятингиз ва дидингизга таянган холда албатта.
Аквариумнинг ички кўринишини табиий ҳолатга мумкин қадар яқинлаштириб безашингизни маслаҳат берамиз. Сифат жихатдан яхши бўлган сунъий усимликларни ва илдиз бўлакларини ишлатишингиз мақсадга мувофик деб ҳисоблаймиз. Ҳар хил сув ости қасрлар ёки ғаввос шаклидаги ўйинчоқлар билан безашни маслаҳат бермаймиз, аквариумда булар жуда бачкана кўринади.
Баликчаларни танлашни ҳам мутахассисларга ишониб топширишингиз мумкин, лекин сарф-ҳаражатларни кам бўлсин десангиз, буни ўзингиз қилишингиз ҳам мумкин.
Афсус билан шуни кузатамизки, янги аквариум ишқибозларининг инқирозга учрашлари ва уларнинг баликчалари (кўп холларда қиммат гаровга олинган) ҳар хил сабабларга кўра ўлиб қолишади. Ҳўш, буни қандай олдини олиш керак? Бундай ҳолатларни мумкин қадар камайтириш учун бир неча маслаҳатлар берамиз.
Тахмин қиламизки, сизнинг аквариумингиз 100 литрдан зиёда сиғимга эга.
Биринчидан, жуда катта миқдорда турли хил балиқларни олиш керак эмас.
Иккинчидан, балиқ танлаганда уларнинг катталигига қараб бир хил ёки мумкин қадар яқин бўлишига этибор беринг. Шуни ҳам кўзда тутиш керакки, кўпчилик балиқчаларни ёш пайтида сотишади ва бир неча ой ўтгач 3-4 см митти балиқча 20-30 см. баҳайбат тажовузкёр балиққа айланиши мумкин. Шунинг учун ҳарид қилганда, сотувчидан уларни улғайган пайтидаги максимал катталигини сўраб қолинг.
Учинчидан, шуни олдиндан хал қилиш керакки, сиз аквариумида – катта хажмдаги балиқларни сақлайсизми ёки майда, тўдалашиб юрадиган балиқчаларними? Бу турларнинг иккаласи ҳам жуда зўр манзарани ташкил қила олади, аммо бир-бирлари билан чиқиша олмайдилар. Балиқларни бир бирига мос келиши ҳақидаги қўшимча маълумотларни “Балиқлар” деган бўлимдан топасиз.
Тўртинчидан, шуни аниқ хал қилиш керакки, аквариумдаги сувни қисман янгиланишини қай даражада тез-тез амалга оширишингиз мумкин. Шундай балиқ турлари борки, улар узоқ вақт давомида янгиланмаган эски сувни умуман хуш кўрмайдилар, безовталанадилар ва хатто ўлиб қолишлари ҳам мумкин.
Бешинчидан, балиқчаларни нима билан озуқалантиришга имкониятингиз борлигини олдиндан аниқлаш лозим. Масалан йиртқич турларга кўпроқ тирик озуқалар зарур (бу майда балиқчалар бўлиши ҳам мумкин), бундай озуқаларни эса узоқ муддат сақлаш осон иш эмас. Бу мавзудаги кўшимча маълумотларни “Озуқа туғрисида” деган бўлимдан топасиз.

манзарали аквариум
манзарали аквариум
русча
қайтиш
уйдаги аквариумлар
ёруғлик хақида
кислород билан таъминлаш
фильтрлар тўғрисида
биофильтрлар тўғрисида
ёрдамчи ускуналар
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика