Муҳтарам форумдошлар ва сайтимиз меҳмонлари!
Эътиборингизга ўз фикр-мулоҳазаларини «» сайти саҳифаларида билдириб борадиган соҳа мутахассиси Алексей Загребельнийнинг қаламига мансуб навбатдаги – аквариумда пайдо бўладиган бақатўнга оид мақоласининг таржимасини ҳавола этмоқдаман. Лекин дастлаб бақатўн тўғрисида қисқа маълумот бериб ўтишни зарур, деб топдим.
МУҚАДДИМА
Бақатўн – споралар воситасида кўпаядиган, содда, бир ҳужайрали ёки кўп ҳужайрали, аквариумга қўшимча экилган сув ўсимлиги, балиққа берилган жонли ем, спора аралашган чанг орқали сингиб кирадиган, тузилиши жиҳатидан ҳар хил организм.
Бақатўн турлари жумласига:
кўк-яшил;
қўнғир;
яшил бақатўнлар киради.
Маълумки, белгиланган жойга эндигина ўрнатилиб, сувга тўлдирилган янги аквариум ичига экилган олий ўсимликлар илдиз отиб ўса бошлаши учун муайян вақт керак бўлади. Озиқ моддасига етарли миқдорда эга бўлган бақатўн эса янги муҳитга нисбатан тез мослашиб, кўпая бошлайди ва оқибатда аквариум суви кўкаради. Ушбу даврда аквариум сувини янгилаш тавсия этилмайди. Акс ҳолда, унга қуйилган янги сув бақатўнга қўшимча озиқ бериб, янада ривож топишига омил бўлади. Янги экилган олий ўсимлик ўсишни бошлар экан, сув таркибидаги озиқ моддаларини истеъмол қилиб, бақатўн ривожига чек қўяди. Бундан ташқари, қиличбардор (рус. меченосец), моллинезия, гуппи ва шу каби, пецилийлар туркумига кирадиган айрим балиқ турлари ҳам бақатўнни истеъмол қилиб, миқдорини камайтиради.
Агар мабодо аквариум ичида қарор топган бундай биологик мувозанат издан чиқадиган бўлса, шубҳа йўқ-ки, у ёки бу турга мансуб бақатўн ривожи гуркураб кетади.
Кўк-яшил бақатўн
Одатда, оч яшил тусдан кўкимтир ва тўқ яшил тусга қадар ранг оладиган ушбу бақатўн аквариум ичида тўп-тўп кўринишда пайдо бўлади. Унинг асосий хусусияти ўзидан шилимшиқ парда ажратиш бўлиб, аквариум кучли ёритилган бўлса, ташқи фильтр таркибига кирадиган сув фильтрлаш материаллари юзаси ҳамда ўзи сув муҳитида бўла туриб, ҳавога бевосита яқин жойларда кўпая бошлайди.
Кўк-яшил бақатўн сув таркибидаги органик бирикмалар миқдори ҳаддан ортиқ ошиб кетган ёки суви ҳавога жадал тўйинтирилаётган аквариумда пайдо бўлиб, ривожи авж олади ва бундай муҳитни ташкил этган элементлар, хусусан, азотни ўзига сингдирганча, кўпайиши учун зарур бўладиган жамики моддаларни синтез қилади.
Қўнғир бақатўн
Бақатўннинг ушбу тури аквариум қуми, деворлари ва сув ўсимлигининг баргларини қамраб олиб, тўқ қўнғир тусли қоплама ҳосил қилганча, аквариумнинг ташқи кўринишини бузади, олий ўсимлик баргларини ёруғлик манбасидан тўсиб, уларнинг озиқланиш жараёнини издан чиқаради.
Қўнғир бақатўннинг пайдо бўлиши – аквариумнинг етарлича ёритилмаганидан далолатдир. Бинобарин, бақатўннинг ушбу турига қарши курашнинг асосий усули – аквариумни ёритиш режимини тўғри белгилашдир.
Яшил бақатўн
Деразага яқин ўрнатилган аквариум, одатда, яшил тус касб этиб, суви хиралашиб боради. Сув кўкариши, дея номланадиган бундай ҳолат бир ҳужайрали яшил бақатўн ривожи авж олаётганидан далолат беради. Сув кўкарар экан, олий ўсимликка зарар етади. Негаки, яшил бақатўн аквариумга экилган олий ўсимликни ёруғлик манбасидан тўсиб, зарурий озиқ моддаларидан маҳрум этади ва айни вақтда, сув таркибидаги газ мувозанатини издан чиқаради.
Аквариумга етиб келадиган ёруғлик миқдорининг камайтирилиши ёки аквариум ёритиш вақти 10 – 11 соатга қадар қисқартирилиши яшил бақатўннинг кўпайишини сустлаштирса, 3 – 4 кун давомида тим қоронғида қолдирилиши бақатўндан, одатда, тўла-тўкис халос бўлишга олиб келади.
Аквариум сувига озон воситасида таъсир ўтказилиши ҳам, фойдадан холи бўлмайди.
Аквариумда пайдо бўладиган бақатўн
Автор Dolimov, 09 авг 2013 15:08
Сообщений в теме: 3
#2
Отправлено 09 августа 2013 - 15:14
АКВАРИУМДА ПАЙДО БЎЛАДИГАН БАҚАТЎН
Бақатўн азалдан мавжуд содда ўсимликлар туркумига кириб, намлик, ёруғлик ва озиқ моддалари бўлган ҳар қандай муҳитда учрайди. Аквариум ҳам бундан истисно эмас. Негаки, унда илиқ муҳит, ёруғлик, сув оқими қарор топади, балиқлар эса ҳаётий фаолият давомида ўзидан азотли ва фосфорли бирикмалар ажратиб боради. Буларнинг бари мулоҳаза юритилаётган қуйи организмлар аквариумда кечаётган ҳаётнинг асосий иштирокчисига айланиб қолиши учун айни муддао муҳит бўлади.
Зотан, аквариумга сингиб кирадиган бақатўн турлари орасида фақат кўк-яшил бақатўнгина балиқ ҳаёти ва соғлигига нисбатан хавф туғдиради. Зеро у, ўзининг бадбўй, яшил тусли зич шилимшиқ қатлами ила аквариум қуми, сув ўсимлиги ва манзарали тошларни қамраб олганча, заҳарли моддалар ажратади.
Аквариум ишга туширилган илк кунлар – диатомли бақатўн ривожи авж оладиган давр бўлиб, ушбу содда организмлар аквариум ичида борки нарсага қўнғир тус берганча, доғ сифатида қўнади. Мазкур сунъий сув ҳавзаси ичидаги биологик мувозанат меъёрий даражага етгач, мулоҳаза юритилаётган организмлар барҳам топиб, вақт ўтгач, уларнинг омон қолган парчаларини шиллиқ қуртлар еб битиради. Бироқ орадан бир ой ўтиб-ўтмай, яна ўша диатомли бақатўннинг пайдо бўлиши – аквариум соҳибининг бошига ташвиш тушганини англатади.
Умуман айтганда, аквариумда бақатўн пайдо бўлган ҳолатни ҳалокат сифатида эмас янги аквариум ишга туширилганида хатога йўл қўйилганидан, ҳужумга қарши ҳужум уюштириш мақсадида қиммат воситалар харид қилиш учун чопа-чоп қилиш эмас балки вазиятни тубдан ўзгартириш зарурлигидан далолат берувчи сигнал сифатида қабул қилмоқ даркор.
Тасаввур қилинг, эндигина харид қилинган янги пойафзалингиз оёғингизни сиқиб, қадоқ қилди. Бироқ Сиз уни, бошқа пойафзалга алмаштириш ўрнига малҳам мато харид қилиб, соғлиғингизни эҳтиёт қилганча, жароҳат устига ёпиштирдингиз. Шу тариқа Сиз малҳам матога ўз ихтиёрингиз ила боғланиб қолиб, уни, токи нолойиқ пойафзал эскириб, яроқсиз ҳолатга келиб қолгунга қадар харид қилиб юраверасиз. Аквариум масаласида ҳам худди шу аҳвол: бақатўн пайдо бўлди-ми, унга қарши восита харид қилиб, қўллайсиз. Табиийки, бақатўн йўқолади (агар чиндан ҳам йўқолса, албатта). Восита тугаб, қўллашни бас қиласиз, оқибатда бақатўн боз пайдо бўлади. Модомики, арзон восита кор бермаган экан, энди Сиз янада қимматроқ восита харид қилгани югурасиз. Бироқ бир кун келиб, ўша қиммат восита ҳам тугайди ва бақатўн аквариумингизда шу заҳоти пайдо бўлади. Шу тариқа, Сиз, ўзингизни ўзингиз боши берк кўчага олиб кириб, вазиятдан чиқиш йўлини топа олмай саросимага тушасиз, бошқача айтганда, ихтиёрингиздаги аквариум бақатўнга қарши кураш воситасига боғланиб қолади. Сиз эса қиммат воситалар ва бақатўн хароб қилган сув ўсимликлари ўрнига бошқа ўсимликлар харид қилиш билан боғлиқ ортиқча харажатга рўбару бўласиз.
Ушбу мақола маблағ тежашингиз йўлида кор беради. Ишонмайсиз-ми? Уни охиригача ўқиб, тўғри қарор қабул қилсангиз, мутолаага сарф этган вақтингизга ачинмайсиз.
Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, бақатўнни озиқ моддаси билан таъминлаш ва споралари аквариум бўйлаб кенг тарқалиши учун азот, фосфор, ёруғлик ва сув оқими керак бўлади. Бундай билим билан қуролланишнинг ўзи кишига: модомики, аквариумда бақатўн пайдо бўлган экан, демак сув таркибида азот билан фосфор миқдори ошиб кетибди, - деган хулосага келиши учун етарли бўлади. Бунга бовар қилмоқчи бўлсангиз ҳайвонот дўконида сотиладиган аммоний, нитрит, нитрад ва фосфат моддаларига оид тест харид қилиб, текшириб кўришингиз мумкин. Синов натижаларига кўра, зикр этилган моддалар миқдори аквариумда ҳаддан ортиқ ошиб кетганига комил ишонч ҳосил қиласиз. Ушбу ҳақиқатни идрок этар экансиз, аквариумни бақатўн чангалидан халос қилиш йўлининг ярмини босиб ўтган бўласиз.
Бундай ҳолатда айрим аквариум соҳиблари ўзига ўзи савол беради: хўш, бақатўнни йўқотиш учун қандай восита қўлласам бўлади?
Фикримча, масалага бу тарзда ёндашиш мутлақо нотўғри. Сиз яхшиси ўзингиздан ўзингиз сўранг: нима сабабдан аквариумимда, ушбу моддалар концентрацияси ошиб кетди? Ҳа, айнан шу саволни беринг ва оддий бир ҳақиқатга ишонинг: ҳар қандай восита самараси муваққатдир! Ёдингизда бўлсин, ҳеч қандай кимёвий модда бақатўн спораларини ўлдира олмайди. Ушбу споралар ҳароратнинг ўта паст даражаларига бардош бериб, ривожланиш учун зарурий шарт-шароит юзага келадиган, яъни юқорида таъкидлаб ўтилган азот, фосфор, ёруғлик ва сув оқими пайдо бўладиган фурсатни пойлаб ётаверади. Демак сиз билан биз, мулоҳаза юритилаётган муаммо илдизига – аквариумда азот билан фосфорнинг пайдо бўлишига олиб келадиган сабаблар ва ушбу моддалар концентрациясининг ошиб кетиши билан боғлиқ масаласига етиб келдик.
Азот билан фосфор аквариумга ем таркибида сингиб киради. Бошқача тушунтириш бериладиган бўлса, ушбу моддалар ем қолдиғининг ириши, балиқлар метаболизми, яъни нажас чиқариб, сийиши, ўсимлик қолдиқларининг, хусусан, барг ва пояларининг чириши, нобуд бўлган балиқ ва шиллиққурт жасадларининг ириши натижасида ҳосил бўлади.
Бундай ҳолат эса:
аквариумга киритилган балиқ сони ҳаддан ортиқ кўп бўлиши;
балиққа ҳаддан ортиқ кўп ем берилиши;
аквариумнинг талаб даражасида парвариш қилинмаслиги оқибатида юзага келади.
Бунда, юқорида санаб ўтилган хатолик вариантларининг бирига, икктаси ёки ҳаммасига баравар йўл қўйилиши кузатилади.
http://betta.zagrebe...ter/algaes.html
Алексей Загребельний
Таржимон Шокир Долимов

Тилга эътибор - элга эътибор!
#3
Отправлено 09 августа 2013 - 15:19
Балиққа ҳаддан ортиқ кўп ем берилиши
Энг асосийси балиқ боқишнинг қуйидаги қоидаларини эслаб қолинг:
1. Балиққа ем суткада бир неча марта эмас бир маротаба берилади.
2. Балиққа бериладиган ем миқдори, одатда, тажриба ўтказиш йўли билан аниқланади. Бунда, аквариумга ташланган жамики ем 3-5 дақиқа давомида битта қолдирилмай еб битирилиши шарт. Зеро, ем қолдиғи – азот ва фосфор манбасидир.
3. Ҳар ҳафтанинг бир кунида балиққа ем берилмайди, яъни аквариумга ҳеч нарса ташланмайди.
4. Агар аквариумда сув оқими кучли бўлса, балиққа ем беришдан олдин фильтр ўчирилади. Акс ҳолда балиқ еб улгурмаган ем фильтрга кириб, азот ва фосфор манбасига айланиб қолади.
Балиқни бир суткада бир марта боқишни шафқатсизлик, деб биладиган аквариум соҳибларига бир гапни айтиб ўтмоқчиман: ҳурматли аквариум соҳиблари, балиқларингизнинг табиат қўйнида эркин яшаётган дўстлари ҳар куни бўкиб овқатланмайди. Зотан, табиий сув ҳавзасида ем у қадар мўл бўлмайди. Мавжуд емни ҳам, дастлаб тутиб олиш керак. Бундай амал эса ҳар доим ҳам муваффақият-ла кечмайди. Шундай экан, соҳанинг асосий қоидалардан бирини унутманг – балиқни бўктириб қўйгандан кўра, ярим оч қолдирган афзал.
Бу билан Сиз:
балиқни ёғ босишдан асрайсиз, демакки соғлигини сақлайсиз;
сув таркибидаги азот ва фосфор миқдори камайишига эришасиз, ваҳоланки бу билан ҳам, балиқ соғлигини сақлайсиз. Зеро, ушбу моддалар касаллик қўзғатадиган микроорганизмлар учун «тўйимли шўрва» саналади;
аквариум суви доимо шаффоф бўлишига эришасиз.
Аквариумнинг талаб даражасида парвариш қилинмаслиги
Аквариум – балиқларингизнинг асосий уйи ва сув остида яратган боғингиз саналади. Бундан чиқди, аквариумни ҳам, худди уйингиз каби, мунтазам парвариш қилиб боришингиз талаб этилади. Унга ташланган ҳар қандай нарсани шахсан ўзингиз чиқариб юбормасангиз, ўзидан ўзи йўқ бўлмайди. Демакки, балиғингиз еб битирган ем сув таркиби, фильтрлаш материали ва аквариум қуми таркибида гўнг ва карбамид сифатида йиғилиб қолаверади.
Бинобарин, қуйида санаб ўтилган тадбирларни амалга ошириб бориш зарур бўлади.
1. Ҳар ҳафтада бир марта аквариум сувининг 25-30 фоизи янгилаб борилади. Тўкиб олинган сув билан бирга азот ва фосфорнинг муайян қисми аквариумдан чиқарилса, қуйиладиган янги сув билан бир вақтда, аквариумга, сув ўсимликлари ва балиқлар ҳаёти учун зарур бўлган микроэлементлар киритилади. Аквариум суви лоақал бир ойда бир марта янгиланмас экан, уни бақатўн босиб, балиқ касалликка чалинади.
2. Ҳар ойда бир марта сифон воситасида аквариум қуми балиқ гўнги ва ем қолдиғидан тозалаб борилади. Қум ва тошлар орасидаги, сув таркибига азот билан фосфор чиқарадиган ем қолдиғи ва балиқ гўнгини чиқариб ташлаш учун аквариум туби сифон ёрдамида тозаланади. Сув сифати, сув ўсимлиги-ю, балиқ соғлигини сақлайдиган, қум ачиб, водород сулфид зоналари вужудга келишининг олдини оладиган ушбу фойдали мослама ҳар бир аквариумчида бўлиши лозим.
3. Бир-икки ҳафтада бир марта пахта ва губка каби фильтрлаш материаллари органик моддалардан ювиб, тозаланади. Бироқ, ушбу материаллар водопровод суви остида ювилмайди. Акс ҳолда, аквариумда кечаётган ҳаётий жараёнда бевосита иштирок этиб, унинг соғлигини таъминлайдиган фойдали бактериялар қатлами йўқотилади. Шунингдек, фильтр губкаси кир ювиш воситалари қўлланилиб ювилишига асло йўл қўйилмайди! Фильтрлаш материаллари фақат аквариумдан тўкиб олинган сувда ювиб, тозаланади.
Аквариумга киритилган балиқ сони ҳаддан ортиқ кўп бўлиши
Ҳар бир аквариум соҳиби бир-биридан чиройли турли-туман балиқ боқиб, ўзининг сув ости дунёсини яратишга интилади, албатта. Бироқ Интернет тармоғида аквариум балиқларига оид, уларнинг ўлчамлари ва боқиш борасидаги талаблар баён этилган чексиз маълумотлар бўлишига қарамай, аквариумга киритилган балиқ сони белгиланган зичлик меъёрларидан ошириб юборилиши кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида, балиққа ҳаддан ортиқ ем берилиши, охир-пировардида аквариумда касаллик қўзғалиб, бақатўн босишига олиб келади. Ейдиган оғиз сони кўп бўлгандан кейин, балиққа бериладиган ем миқдори ҳам ошади-да, албатта. Бунинг оқибати ҳажми етарлича катта бўлмаган сунъий сув ҳавзасида балиқ гўнги, демакки, азот ва фосфор миқдори ҳаддан ортиқ ошиб кетиши, аквариумни бақатўн босиши билан якун топади.
Аквариумга киритилган балиқ сонининг ҳаддан ортиқ ошириб юборилишига бағишланган мавзуни навбатдаги мақолаларимдан бирида ёритиб, мазкур муаммони ҳал этишга доир тавсиялар берганча, боқиладиган балиқ сонини ҳисоблаб чиқариш формуласини келтириб ўтаман. Шундай экан, келгусида улкан муаммолар юзага келиши ва катта талафот кўрилишининг олдини олиш, турли дори-дармон ва бақатўнга қарши кураш воситаларини харид қилишга сарф этиладиган ортиқча харажатларга йўл қўймаслик мақсадида, ихтиёрингиздаги аквариумни, унга киритилган балиқ сони зичлик меъёрларига жавоб бераётган-бермаётганлиги борасида эринмай текшириб кўришингизни илтимос қиламан.

#4
Отправлено 09 августа 2013 - 15:22
Аквариумда бақатўн пайдо бўлишига олиб келадиган сабаблар билан бир қаторда, аквариум ишини эндигина бошлаганлар томонидан йўл қўйиладиган яна бир нечта қўпол хатолар мавжуд. Қуйида шулар ҳақида фикр юритиб ўтамиз.
Сув ўсимлигига бериладиган ўғит
Соҳа ишини эндигина бошлаб, атиги бир неча туп ўсимлик харид қилган айрим аквариум соҳиблари ҳайвонот дўконларининг баъзи бир сотувчилари томонидан берилган тавсияларга биноан, суюқ ўғит харид қилиб, нима қилаётганини ўзи англаб етмай, гарчи тавсия этилган ўғит дозаси маҳсулот ёрлиғида ўсимлик зич экилган аквариум учун мўлжалланганлигига ишора қилинган бўлса-да, бемулоҳаза қўллай бошлашади. Оқибатда, аквариум сувида озиқ моддаларининг ўсимликлар тўла-тўкис истеъмол қилиб юборишга улгурмайдиган йирик миқдори ҳосил бўлади ва табиийки, уни истеъмол қилиш вазифасини бақатўн «ўз зиммасига» олади.
Сув ўсимлиги кам экилган аквариумга суюқ ўғит қуйишдан бирон-бир маъни йўқлигини ҳар бир аквариум соҳиби уқиб олиши лозим. Зеро, аквариум суви таркибида мавжуд моддаларнинг ўзи сув ўсимлиги учун етиб ортади. Устига устак ҳар қандай ўсимлик ҳам сув таркибидаги озиқ моддасини истеъмол қилмайди. Қандай ҳолатда ўғит қўллаш керак ёки керак эмаслигини «Аквариум ўғити», деб номланган мақоламда баён этганман. Бинобарин, хатога йўл қўймаслик учун ўша мақола билан танишиб чиқишингизни маслаҳат бераман.
Озуқа масаласида рақобат йўқлиги
Озиқланиш масаласида бақатўнга олий сув ўсимликлари рақобат бўлади холос. Кези келганда шуни ҳам таъкидлаб ўтмоқ жоизки, бақатўнга тагидан шохлаб ўсадиган эмас фақат узун пояли сув ўсимликлари рақобат қилади. Сув ўсимликлари ўртасида қандай фарқ борлигини «Аквариум ўғити» мақоласида баён этиб ўтганман.
Бинобарин, сув таркибидаги озиқ моддаларининг миқдорини камайтириш учун аквариумнинг узун пояли ўсимликлар билан ободонлаштирилиши фойдадан холи бўлмайди. Зеро бақатўн, ушбу чора ила озиқ моддаларидан маҳрум қилинади.
Аквариум қуми
«Аквариум тоши ва қуми», - деб номланган мақоламда ўсимлик ўстириш тоши нотўғри қўлланилган ҳолатда аквариумда бақатўн пайдо бўлишига олиб келадиган сабабларни баён этиб ўтганман. Аквариум ишини эндигина бошлаган, сув ўсимлиги экилган аквариум соҳиблари томонидан ўхшаш хатоларга, таассуфки, тез-тез йўл қўйиб борилади.
Жўяли мулоҳаза юритиладиган бўлса, мен Американи қайтадан очмадим ёки велосипедни такрор ихтиро қилмадим. Зеро, ушбу мақолада баён этилган тавсияларнинг бари аквариум ишига оид ҳар қандай адабиёт ва аксарият аквариум сайтларида келтирилавериб, сийқаси чиқиб кетган, оддий ва энг асосий тавсиялар саналади.
Бироқ ажабланарлиси шундаки, аквариум ишига эндигина киришган кўплаб одамлар орасида камдан-кам киши ўша тавсиялар билан лоақал юзаки бўлса ҳам, танишиб чиққани кузатилади. Улардан маълум қисми эса нима қилиш кераклигини била туриб, ўз зиммасига олаётган мажбуриятларни тўла-тўкис бажармайди. Фақат саноқли кишиларгина балиқ боқиш ва аквариум ўсимликларини ўстиришга оид талабларни тўлиқ ўзлаштириб, гидробионтларнинг аниқ сонини олдиндан режалаштириб олишади, аквариум иши учун зарур бўладиган анжом ва жиҳозларни қидириб топишади, аквариумни ишга солиш масаласида эринишмайди ва охир-пировардида ниҳоятда чиройли, соғлом аквариум соҳибига айланишади.
Соҳа мутахассисларининг қони ила ёзилган бир нақл бор: зиқна одам икки карра, дангаса эса уч карра сарф-харажат қилади. Аквариум соҳиби бўлиш-бўлмаслик масаласини ҳал этар экансиз, ушбу нақлни такрор ва такрор ёдга олинг. Ҳайвонот дўкони сотувчиларининг чўпчакларига лаққа тушманг. Зеро, улар олдида турган асосий вазифа – қўлингизга имкон қадар кўпроқ балиқ ушлатиб қўйишдир. Бунинг замирида ягона мақсад, у ҳам бўлса, Сиз уларнинг ҳузурига такрор ва бу сафар энди балиқ сотиб олиш учун эмас балки касалликка чалинган балиқларни даволаш ёки бақатўнга қарши кураш воситаларини харид қилиш мақсадида келишингизни кутишдир.
Умид қиламан-ки: «Бақатўнга қарши кураш керакми?», - деган саволга «Йўқ», - дея жавоб беришим сабабини энди англаб етдингиз. Зеро, бақатўнга қарши эмас уни юзага келтирадиган сабабларга қарши курашмоқ даркор! Акс холда Сиз ундан ҳеч қачон қутула олмайсиз.
Аслида бақатўн душманми?
Умуман айтганда, шахсан мен, бақатўн пайдо бўлган ҳолатга хотиржам қарайман. Негаки:
биринчидан, аквариумда бақатўннинг пайдо бўлиши – сув таркибида зарарли моддалар миқдори ошиб кетганидан, демакки, балиқнинг касалликка дучор бўлиш хавфи юзага келганидан далолат саналади;
иккинчидан, бақатўнни ўта ёқимсиз, хунук, деб топмайман ва уни, худди балиқ каби, аквариумда яшашга ҳақли организм, деб биламан;
учинчидан, олий сув ўсимликлари билан бир қаторда бақатўн ҳам сув таркибидаги азот билан фосфорни истеъмол қилиб, миқдорини камайтиради ва демакки, сувнинг умумий кимёвий таркибини «соғломлаштириб», балиқлар касалланадиган хавф даражасини камайтиради. Кези келганда таъкидлаб ўтмоқ жоизки, скраббер, дея ном берилган бақатўн негизида тайёрланадиган фильтрлаш материаллари ҳам ишлаб чиқилади (улар ҳақида кейинги мақолаларимда сўзлаб бераман);
тўртинчидан, аквариум соҳиблари орасида шундай эстетлар гуруҳи ҳам борки, бақатўнни ниҳоятда ёқтиради. Бундай кишилар ўз аквариумларига атайин бақатўн бостиради, аквариумлари қандайдир ғайриоддий бўлса-да, етарлича чиройли кўринади.
Буларнинг бари бақатўннинг хавфли ва жуда заҳарли кўк-яшил турига дахл қилмайди, албатта. Бақатўннинг ягона салбий жиҳати – олий сув ўсимлигини, унинг барги-ю, поясини зич қамраб олганча, ёруғлик манбасидан тўсиб истибдод қилишидир.
Бинобарин, бақатўнни душман эмас дўст сифатида кўрмоқ даркор.
Бақатўнга қарши шафқатсиз курашга бел боғлаганча, уни таг-туги, яъни спораси билан бирга йўқ қилишни ният қилиб, қўлига кирган кимёвий моддани ўз аквариумига қуядиган дангасаларга мурожаат қилиб, айтмоқчиман-ки: «Минг чиранманг, бақатўн спорасини ўлдира олмайсиз. Зеро, бундай йўл тутиб, мулоҳаза юритилаётган муаммони ҳал эта олмайсиз ҳам. Агар мабодо, бақатўн спорасини ўлдиришга қодир модда топа билсангиз, билинг-ки, ўша модда аквариумингизда борки жонли мавжудотни, авваламбор, балиқлар-у, олий сув ўсимликларини битта қўймай қириб ташлайди. Шундай экан, вақтни беҳуда сарф этмасликни, яхшиси ўз саъй-ҳаракатларингиз, куч-ғайратингизни бошқа муаммолар ечимига сафарбар этишни маслаҳат бераман».
АКВАРИУМИНГИЗ ЧИРОЙЛИ ВА СОҒЛОМ БЎЛИШИНИ ТИЛАБ ҚОЛАМАН!

Ответить

Похожие темы
Шпрот ёки аквариумга нечта балиқ сиғади?Автор Dolimov, 15 авг 2013 |
|
|
||
Аквариум тоши ва қумиАвтор Dolimov, 07 авг 2013 |
|
|
Количество пользователей, читающих эту тему: 1
0 пользователей, 1 гостей, 0 анонимных