Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
касалликлар ҳақида :: нотўғри озукалантиришдан келиб чиққан касалликлар

Тошкент зоо-бозорларининг расталарини айланиб чиқсангиз, ўзингиз шунга амин бўласизки, бир хил тоифадаги балиқлар, масалан барбуслар, ҳар бир сотувчида турли кўринишларга эга бўлади. Нимага, деб ҳайрон бўлишингиз мумкин. Ахир бир тоифадаги балиқлар кимдадир тўқ рангларда бўлса, бошқасида ранглари ҳира, бировда йирик бўлса, бировда майда, балиқчаларнинг тана шакли ҳам бировда аниқ ва яхши ривожланган бўлса, бировда бошқача.
Хўш, бунинг сабаби нимада? Бизнинг фикримизча, бунинг сабаби балиқларни тўғри озуқалашда. Энди тухумдан чиққан кунидан бошлаб уларни яхшиозуқалар билан тўғри тартибда боқилса, улар албатта яхши ривожланадилар ва гўзалликларини тўла намоён этадилар. Энди бу масала аквариум балиқчилигини касб қилиб шу иш билан шуғулланиб келаётган одамлар виждонига ҳавола.
Биз эса ҳаваскор аквариумшунослар боқиб келаётган балиқларни нотўғри озуқалаш масаласини ва шундан келиб чиқадиган касалликларни кўриб чиқсак.
Кўпчилик ҳаваскор аквариумшунослар ўз балиқларини энг осон топиладиган ва нархи арзон озуқалар билан сийлашади. Албатта буни тушуниш мумкин, яхши озуқаларни топиш учун ҳар кимда ҳам ортиқча вақт ёки маблағ бўлмаслиги мумкин.
Афсуски, бундай ёндашув аквариум балиқларини доим бир хил озуқа билан боқилишига олиб келади. Лекин истак бўлса, озуқаларни бироз ўзгартириб вақти-вақти билан турли хил озуқаларни бериб туриш ҳам мумкин. Хўш, ҳаваскор аквариумшунослар озуқа беришда қайси хатоларга йўл қўядилар ва бу балиқчалар соғлигига қандай таъсир қилади.
Балиқларга тез-тез ва кўп миқдорда озуқа бериш, айниқса доим бир хил озуқа берилса, бир неча касалликларга олиб келиши мумкин. Бунинг натижасида балиқларнинг ички органларини ёғ босиш ва бағрининг шишиб кетиши кузатилади, бунинг натижасида балиқлар ҳалок бўлишади.
Бундай касалликнинг аломатлари балиқнинг ҳожати ипсимон бўлиб, қон аралаш бўлади, қорнида шиш пайдо бўлади. Қорин шишиб кетиши авж олиб кетса балиқни даволаб бўлмайди ва уни аквариумдан олиб ташлаш керак.
Доим бир хилдаги озуқани бериш натижасида авитаминоз касаллиги ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бунда балиқ организмида моддалар алмашиниши сустлашиб уларнинг иммунитети пасайиб кетади, соғлиги заифлашади ва ташқи кўриниши ҳам ёмонлашиб боради.
Витаминларнинг етишмовчилиги турли касалликларга олиб келиши мумкин ва бу касалликларнинг аломатларини балиқнинг ташки кўринишидан аниқлаб олса бўлади.
Озуқада витамин А етишмовчилиги бўлганда, балиқларнинг ранги хиралашади, ўсишлари сустлашади, кўзлари қорайиб боради.
Витамин В танқислигида иштаҳалари пасайиб, жабра чаноқлари ривожланмай қолади.
Витамин С етишмовчилигида таналариги яра тошади, кўзлари шишиб кетади, орқа поғоналари эгри бўлиб ўсиши мумкин. Витамин – D етишмаганида суякларининг ривожланиши сусаяди.
Витамин Е танқислиги балиқларнинг озғин бўлишига ва насл бера олмаслигига олиб келади.
Албатта ҳеч бир аквариумшунос ўз аквариумида бундай ҳунук ва касалвант балиқларни сақлашни истамайди. Шу сабабли бунинг олдини олиш учун бироз ҳаракат қилиш керак ва бу ҳаракатларингиз яхши натижа бериши учун сизга бир неча тавсияларимизни берамиз:
- вояга етган балиқларни кунига икки марта озуқа беринг, эрталаб ва кеч пайтида (чироқни ўчиришдан 3-4 соат олдин), озуқани оз-оздан беринг. Йиртқич балиқларни кунига бир марта (кеч пайти) озуқа беришингиз мумкин;
- ҳафтада бир кун балиқларга умуман озуқа берманг;
- қуритилган озуқаларни (дафния, гаммарус) беришни ошириб юборманг. Бундай озуқани ҳафтасига фақат бир марта беришингиз мумкин;
- балиқларга ўсимлик озуқалардан бериб туринг, масалан: вольфия, риччия ёки қайноқ сувда чайилган салат ва карам баргларини майдалаб тўғраб беринг;
- доим бир хил озуқа берманг. Ҳар куни ҳар хил озуқа беришга ҳаракат қилинг;
- янги ва сифатли озуқалардан беринг. Агар озуқани сифати шубҳали бўлса умуман озуқа бермаганингиз маъқул;
- чет элда ишлаб чиқарилган юқори сифатли ва фойдали моддаларга бой гранула озуқалардан вақти-вақтида балиқларингизга бериб туринг. Шуларга риоя қилсангиз, ишонамизки, балиқчаларингиз соғлом ва қувноқ бўлишади.

русча
қайтиш
сув ҳарорати
кимёвий заҳарланиш
кислород танқислиги
бактериялар
замбуруғлар
инвазиялар
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика