Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
касалликлар ҳақида :: кислород танқислиги ёки ортиқлиги

Аквариум балиқларининг деярли барча турлари учун, лабиринт балиқлардан ташқари, сувни компрессор ёрдамида ҳаво билан (аниқроғи кислород билан) бойитиш талаб қилинади. Аквариумнинг ҳажми қанча кичик бўлса ёки унинг ичидаги балиқларнинг сони қанча кўп бўлса, копмрессорнинг ҳаво пуркаш кучи шунча баланд бўлиши лозим.
Ҳаваскор аквариумшуносларнинг балиқлари ўлиб қолишининг сабабларидан яна бири бу аквариум сувига кислородни етарли даражада етказиб бермасликдир.
Илгари айтиб ўтганимиздек, аквариумга кислород етказиш кечаю-кундуз узлуксиз давом этиши лозим. Акс ҳолда кислород етишмовчилиги натижасида балиқчалар ҳалок бўлишлари мумкин. Айниқса кичик аквариумда сон жиҳатдан анчагина балиқ сақланадиган бўлса (масалан 50 литрлик аквариумдаги барбуслар тўдаси ярим соатлардан кейин кислород танқислигини сеза бошлайдилар).
Кислород танқислиги (аноксияни) аломатларини қандай аниқлаш мумкин?
Бунинг асосий белгиси аквариумдаги барча балиқчаларнинг сув юзасига яқин сузиб юриб оғизлари билан тез-тез ҳаво ютишида. Айнан шу пайт, тез-тез ҳаво ютиш натижасида балиқларнинг жабралари куйиб шикастланади, организмда қайтариб бўлмас жараёнлар бошланади.
Шуни унутмаслик керакки, озука бериш пайтида, сув ҳарорати ошган пайт ва кеч пайтлари кислородга бўлган муҳтожлик яна-да ошади. Аквариум ўсимликларга тўла бўлса, кеч пайтидаги кислород етишмовчилиги анча ошади, негаки кеч пайтида ўсимликлар ҳам кислород талаб қилишади.
Кислород танқислигининг олдини олиш учун куйидагиларга амал қилинг:
- биринчидан, компрессор ёрдамида сувга ҳаво пуркатиш кечаю-кундуз давом этиши зарур, жуда бўлмаганида кеч пайтида компрессорни ишлатиб қўйинг;
- иккинчидан, аквариумдаги балиқлар сонини ошириб юборманг;
- учинчиси, ҳафтасига бир марта сувни қисман янгилаб туринг;
- компрессор функциясини бажара оладиган турбинали фильтрдан фойдалансангиз мақсадга мувофиқ бўлади;
- фильтрдан чиқиб турган сув оқимини шундай тўғрилангки, у сувнинг юзасидан оқиб аквариум ичидаги сувларнинг айланиб туриши таъминлансин. Шундай қилсангиз кислородга тўлиб турган юза қатламидаги сувлар айланиш натижасида пастги қатламларга ҳам кислород етказиб туради.
Энди эса кислород танқислиги натижасида балиқчаларингизни сув юзасида сузиб ҳаво ютиб турганини кўрсангиз нималарни бажариш зарурлигини айтиб ўтсак:
- тезда аквариум сувини учдан бир қисмини янгилаб олинг. Агар аквариумнинг ҳажми 100 литрдан зиёд бўлса тўғри сув узатиш тизимидан келаётган сувни қуйишингиз мумкин, фақат сувни хона ҳароратига етказиб олиш керак;
- ҳаво пуркатиш камлик қилаётган бўлса яна бир компрессорни ишлатиб қўйиш мумкин;
- агарда имконияти бўлса балиқчаларни бошқа идишларга олиб ўтинг. Сувнинг сатҳини саёзроқ қилганингиз ва кучли аэрация ташкил қилганингиз маъқул;
- жуда қалтис вазиятларда сувга бир-икки томчи перекись водорода қўшиш мумкин, бу амални фақат бир маротаба қўллаш мумкин. Ундан ташқари сувни кислородга бойитадиган чет элларда ишлаб чиқарилган бошқа кимёвий моддалар ҳам бор.
Сувга аралашган кислород билан боғлиқ яна бир муаммо, унинг миқдори ошиб кетишидир. Бундай ҳодиса ўсимликларга тўла аквариумларда, ёруғликнинг ва аэрациянинг оширилиб юборилиши натижасида ёки сувни янгилаш пайтида керагидан зиёд янги ва кислородга бой сув қуйилганида рўй бериши мумкин.
Бунинг ҳам балиқларга зиёни тегиши мумкин. Ортикча кислород балиқчаларнинг қонида газ пуфакчалари пайдо бўлишига олиб келади ва эмболия касаллигини келтириб чиқаради. Натижада улар ҳалок бўлишади. Шунинг учун, ҳар нарсани ҳам меёрида бўлгани яхшидеганларидек, сув таркибидаги кислород микдори ҳам меёрида бўлгани яхши.

русча
қайтиш
сув ҳарорати
кимёвий заҳарланиш
нотўғри озуқалантириш
бактериялар
замбуруғлар
инвазиялар
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика