Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
касалликлар ҳақида :: сувнинг ҳароратидан келиб чиққан касалликлар

Ишонч билан шуни айтиш мумкинки, кўпчилик ҳолларда балиқларнинг касал бўлишининг ва нобуд бўлишининг сабабчилари аквариум ишқибозларининг ўзларидир. Улар айбни балиқ сотувчиларга ағдармоқчи бўлсаларда ёки касаллик тирик озуқалар билан бирга кириб келган деб ҳисобласаларда, 99 фоиз ҳолатларда касаллик айнан ўзларининг айби билан келиб чиққан бўлади.
Бунинг энг асосий сабаблардан бири сувнинг ҳарорати. Ҳароратнинг жуда баланд ёки аксинча пастлиги. Ёки бўлмаса сув ҳароратини бир хилда турмай муйаян ўйнаб туришлари кўпчилик аквариум балиқчаларига салбий таъсир қилади.
Аксарият аквариум балиқлари тропик иқлимига мансуб турлардан бўлсада, уларнинг айримлари сув ҳароратининг пасайиб кетишига бардош берса, айримлари учун 25 градус ҳам жуда паст ҳарорат ҳисобланади. Шунинг учун аквариум сувининг ҳароратини қайси балиқ турлари сақланишига қараб тўғрилаш ва уни бир хилда сақлаб туриш зарур булади.
Сув ҳароратининг ўйнаб туриши бизнинг Ўрта Осиё минтақасида унчалик муаммо эмас, негаки бизнинг минтақамизда шимолий минтақаларга нисбатан оби-ҳавонинг ўзгаришлари унчалик кескин бўлмайди.
Шундай бўлса-да аквариумдаги сувнинг ҳароратини бир хилда сақланиб туришига аҳамият бериш керак. Бироз баланд бўлган сув ҳароратини ҳуш кўрадиган (дискуслар, айрим скаляриялар ва қора рангдаги) балиқлардан ташқари барча балиқлар ҳарорати 24-26 даражали сувда ўзларини яхши ҳис этишадилар. Шунинг учун сув ҳароратини шу кўрсатгичлар оралиғида сақлаб туриш керак ва унинг кескин ўзгаришларига, айниқса 3-5 градусгача бўладиган ўзгаришларга йўл қўймаслик керак.
Шундай қилиб балиқларнинг касаллиги ва ўлими сувнинг совуб кетишидан ёки ҳароратнинг кескин ўзгариб туришларидан ёки бўлмаса ҳароратни ошиб кетишидан келиб чиқиши мумкин экан.
Хўш, бундай ҳодисалар қайси вазиятларда содир бўлиши мумкин экан, шуни кўриб чиқсак.

Айрим ҳолатларда балиқларни ҳарид қилиб уларни уйга олиб боргунча улар ҳалок бўладилар ёки касалликка чалинадилар. Ахир ҳарид қилинган балиқни кўпчилик ҳаваскорлар ҳажми кичик бўлган идишларга ёки пакетларга солиб олиб кетишади. Бундай идишларда сув ҳарорати ёз пайтида анча исиб кетиши, қишда эса совуб кетиши табиий ҳол.
Шунинг учун балиқларни махсус термосларда олиб бориш мақсадга мувофиқ. Жуда бўлмаганда целофан пакетни икки қат қилиб, оғзини маҳкам боғлаш керак ва мумкин қадар қисқа вақт ичида балиқларни манзилга етказиш зарур. Шундай қилсангиз сувнинг ҳарорати 1-2 градусгача ўзгаради ва балиқларга ҳеч қандай зиён етмайди.
Сув ҳарорати ошиб кетганда балиқлар безовта бўлгандек ҳаракатланадилар, ранглари ғайритабиий даражада тўқлашиб кетади ва улар сув юзасига яқин сузиб оғизлари билан ҳаво юта бошлайдилар. Бундай вазиятда аквариумга бироз салқин (совуқ эмас) бўлган сувдан қуйилади ва ҳароратни нормаллаштирилади. Шу билан бирга компрессор ёрдамида сувга ҳаво пуркаш ташкил қилинади.
Одатда сув ҳароратининг 35 градусгача ошиб кетиши ва кейин унинг аста-секин пасайиб бориши кўпчилик балиқлар учун зарар келтирмайди. Аммо сув ҳарорати 35 градусдан ошиб кетса, балиқчалар нобуд бўлишлари ҳеч гап эмас. Шунинг учун сув ҳароратини термометр ёрдамида назорат қилиб туриш зарур, айниқса оби-ҳаво кескин ўзгариб турадиган фаслларда.
Сув ҳароратининг кескин ўзгариши ва ўйнаб туриши балиқлар соғлиги учун жуда хатарли. Бундай вазиятлар аквариум турган хонадаги ҳароратни сутка давомида ўзгариб туриши ёки балиқларни бир идишдан бошқа идишга ўтказиб олиш пайтида (идишлардаги сув ҳарорати бир хил бўлмаслиги мумкин) пайдо бўлади.
Сув ҳароратининг маълум вақт ичида (бир неча соат ичида) аста-секин 5-7 градусгача бўлган ўзгариши зарар етказмаслиги мумкин, лекин 3-5 градусгача бўлган кескин (1-2 минут ичида) ўзгариш балиқларга салбий таъсир қилади, ҳатто карахт қилиб қўйиши ва ўлимга олиб келиши мумкин.
Бундай вазиятларнинг олдини олиш учун қуйидаги амалларни бажариш зарур:
- сутка давомидаги ҳарорат ўзгаришларининг таъсирини камайтириш учун аквариумларда сув ҳароратини бир хилда сақлаб турадиган махсус иситгичлар ўрнатилади ва ўртача ҳарорат кўрсатгичини 25 градус деб белгилаб қўйилади (дискуслар ва бошқа илиқ сувни ҳуш кўрадиган балиқлар учун 28 градусгача белгиланади).
- балиқларни бир идишдан бошқа идишга ўтказганда иккала идишдаги сувнинг ҳарорати бир хилда бўлиши лозим ёки 1-2 даражагача фарқ қилиши мумкин.
Энди сув ҳароратининг пасайиб кетишига келсак, бу аксарият аквариум балиқлари учун жуда хатарли, ахир улар тропик иқлимдаги илиқ сувда яшайдилар. Аквариум балиқларининг кўпчилик турлари айнан қуз ва қиш фаслларида турли хил касалликларга чалинадилар. Бу фаслларда атроф муҳитдаги ҳароратнинг ва шу билан бирга аквариум сувининг ҳарорати пасайиб кетиши кузатилади.
Маслаҳатимиз, сув ҳароратини бир хилда сақлайдиган махсус иситгич ҳарид қилинг, буни яна бир бора таъкидлаймиз. Сув ҳароратининг пасайиб кетиши олтин балиқ ва унинг турлари, айрим лаққасимон балиқлардан ташқари барча аквариум балиқлари учун жуда хатарли. Бу балиқлар учун сув ҳароратининг 23 даражадан пастга тушиб кетиши ноқулай шароит пайдо бўлиши деб ҳисобланади.
Бундай шароитда балиқлар камҳаракат бўлиб қолишади, озука ейишлари камаяди ва ранглари хиралашиб қолади. Энг муҳими бундай шароитда улар турли хил инфекцион касалликларга дучор бўлишлари мумкин бўлади. Бундай вазиятдан келиб чиққан касалликларни аквариумшунослар шамоллаш деб ҳам аташади.
Ҳақиқатда эса балиқлар турли хил грибоклар, инвазиялар ва вирусларга дучор бўлишади. Бу касалликларни даволаш жуда мушкул ва ташвишли, кўпчилик ҳолларда узоқ вақт давом этадиган иш ҳисобланади.
Шуларни олдини олиш учун қуйидаги амалларни қўллашни тавсия этамиз:
- сув ҳароратининг 25 градусдан пасайиб кетишига йўл кўйманг
- аквариумни тозалаётганда ва унга янги сув қуйганда янги сувнинг ҳарорати камида 1 градус баланд бўлиши лозим.

русча
қайтиш
кимёвий заҳарланиш
кислород танқислиги
нотўғри озуқалантириш
бактериялар
замбуруғлар
инвазиялар
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика