Агарда ҳарид қилаётган балиқчаларингиз жуда ноёб ва экзотик турлардан бўлса ва уларни шундай экзотик ва узоқ юртлардан келтиришган бўлсалар, уларга теккан касаллик ҳам худди шундай экзотик ва даволаниши қийин бўлади. Шунинг учун балиқчаларни ҳарид қилганда уларни яхшилаб кўздан кечиринг ва қандай дир маблағни сарф қилиб уларни ҳарид қилишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўринг.
Яна шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, аквариумдаги ноҳуш ҳолатларнинг пайдо бўлишига кўпчилик ҳолларида аквариум эгасининг ўзи сабабчи бўлади. Ўзининг ноўрин ҳаракатлари билан ёки аксинча ҳеч қандай тадбир-ҳаракат қилинмаганлиги билан аквариумдаги нормал шароит бузилиб соғлом бўлган балиқчалар бирданига қасал бўлишади ва нобуд бўлишади. Энди бундай ҳолатларда айбни ўзгалардан қидирмай ўзингиздан кўринг.
Сайтимизнинг бу бўлимида аквариум балиқларининг касалликлари тўғрисида, уларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида, уларнинг олдини олиш ва даволаш тўғрисида сўз юритамиз. Ўйлаймизки, бу маълумотлар сизнинг балиқларингизни соғлигини сақлашда катта фойдаси тегади.