Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
насл олиш тўғрисида :: насл чиқариш аквариумлари

Аквариум балиқларининг наслини олиш мувафаққиятли бўлиши учун уларнинг турига қараб махсус насл чиқариш учун мўлжалланган акваримуда шарт-шароитларни яратиб бериш керак бўлади. Аквариум балиқларининг кўпчилиги уй шароитида ҳам ҳеч қандай муаммосиз насл бериб ўзларидан кўпайишади.
Айрим балиқ турлари эса умумий аквариумда, бошқа турдаги балиқлар билан бирга турсалар ҳам насл бериш маросимларини бажариб увилдириқ қўйишади. Бундай ҳолатлар аквариумдаги шароит яхши ўрнатилганлигидан далолат беради.
Аммо, шундай бўлишига қарамай умумий аквариумларда насл олиб митти балиқчаларни вояга етказиш амри маҳол. Негаки, балиқлар увилдириқни ва ундан униб чиққан митти балиқчаларни еб қўйишади, улар учун бу тирик озуқанинг бир тури ҳолос. Шунинг учун насл олиш мақсадида махсус аквариумлардан фойдаланилади.
Яна бир қийинчилик шундаки, умумий аквариумда увилдириқ ташлаётган балиқлар, махсус тайёрланган аквариумга жойлаштирилганидан сўнг насл бермай қўядилар. Бунинг сабаби шундаки, махсус аквариум етарлича тайёрланмаган ва керак бўлган шароитлар яратилмаган. Насл чиқариш учун мўлжалланган аквариумда табиатдаги шароитга мумкин қадар яқин бўлган шароитни яратиб бериш лозим бўлади.
Ҳўш, бу шароитлар қандай бўлиши керак экан, шу масалани кўриб чиқсак. Булар турли ҳил тоифадаги балиқлар учун турлича бўлиши мумкин. Умуман олганда барча балиқлар учун насл олишга мўлжалланган аквариумлар тўлалигича шишадан ясалган ёки оргстеклодан ясалган ва яхшилаб дезинфекция қилинган бўлиши керак.
Темир каркасли аквариумлардан фойдаланилса насл олишнинг мувафаққиятли кечиши эҳтимоли кескин пасаяди, айниқса ноёб ва кам ўрганилган балиқ турлари учун.

Тирик туғувчи балиқлардан бошласак. Булар учун икки ҳил вариантдаги усул қўллаш мумкин.
Биринчи услубда – қорнида увилдириғи етишган урғочи балиқни аквариум ичига жойлаштирилган турсимон бўлимга (зоо-бозорларда сотилади) ўтказиб қўйилади. Турсимон бўлимнинг тузилиши шундайки, янги туғилган балиқчалар турнинг кичик тешикларидан ўтиб хаф-хатардан бекиниб олишлари мумкин бўлади.
Турсимон бўлимнинг камчилиги унинг торлигида, унинг ичига жойлаштирилган урғочи балиқлар безовталаниб ўзларини ёмон ҳис этишлари мумкин. Бунинг натижасида айрим ҳолларда вақтидан эрта туғилиш ва етилмаган балиқчалар туғилиши рўй беради.
Шунинг учун иккинчи усулни, ҳажми 15 литргача бўлган ва сув юзаси ўсимликлар билан қопланган, тубида ҳам бир-икки тўплам ўсимликлар жойлаштирилган аквариумдан фойдаланган яхши. Шундай аквариумга урғочи балиқчани жойласангиз туғилган митти балиқчаларнинг сони ҳам соғломлиги ҳам баланд даражада бўлади.

Кўпчилик балиқлар насл бериш пайтида ўз увилдириқларини ҳар ёнга сочиб аквариум ичида ёйиб ташлашади. Бундай балиқлар ўз наслининг вояга етишини қайғурмайдилар ва кўп ҳолларда ўз увилдириқларини шу захоти ея бошлайдилар.
Бундай балиқларнинг наслини кўпайтириш учун тайёрланган махсус аквариумда туб қатлам тошлари қўйилмайди ва аквариумнинг ҳажми 10 литрдан (кичик балиқ турлари учун) 100 литргача (катта турлар учун) бўлиши керак.
Увилдириқни сақлаб қолиш учун аквариум тубига махсус сетка (тўр) жойлаштирилади. Тўрнинг тешиклари 3-4 мм бўлиб уни аквариум тубидан 2-3 см баландроқ жойлаштирилади.
Тўр аквариум тубини тўлалигича қоплаб туриши лозим, акс ҳолда балиқлар унинг тагига қириб олиб увилдириқларни паққос тушириб қўйишади. Тўрнинг устига ўсимликлардан ташлаб қўйилса табиийлик шароити пайдо бўлади ва балиқлар безовта бўлишмайди.

Харацинлар туркумидаги балиқларнинг кўпчилиги ёпишқоқ елимли увилдириқ ташлашади. Бу туркумдаги балиқлар одатда ўз увилдириқларини ейишмайди. Уларга мўлжалланган махсус аквариумларда туб қатлами тошлари бўлмайди ва ҳажми, кичик турлар учун 5-6 литр, катта турлар учун 20-50 литргача бўлиши мумкин. Аквариум тубига майда баргли ўсимликлардан, тепасига эса сувнинг юзида турадиган илдизлари узун ўсимликлардан жойлаш мумкин.

Жанубий-Америка цихлидаларининг аксарият қисми увилдириқни махсус жойга (субстратга) қўйишади. Бунинг учун махсус тайёрланган аквариумга юзаси катта ялпоқ тош ёки шунга ўхшаш ялпоқ керамик буюм жойлаштирилади.
Махсус аквариумнинг ҳажми насл олинаётган балиқларнинг катталигига қараб танланади. Майда турлар учун (апистограмма, попугайчиклар) 40-50 литргача бўлган аквриумлар тўғри келади. Ўртача катталикдаги балиқлар (скалярия, цихлозомалар) учун тайёрланган махсус аквариумнинг ҳажми 100 литргача бўлиши мумкин. Йирик балиқ турлари учун (астронотус, дискуслар) ҳажми 200-300 литргача бўлган аквариум зарур бўлади.
Юқорида кўрсатилган аквариумларнинг ҳажми фақат бир жуфт балиқлар учун мўлжалланган. Бу турдаги балиқларнинг наслини олиш учун махсус аквариумларда туб қатлами тошлари жойлаштирилиши шарт.
Ўсимликларнинг бўлиши шарт эмас, лекин бекиниш учун мўлжалланган пана жойлар ташкил қилиниши зарур. Бу вазифани турли керамик идишлар ёки махсус гротлар бажариши мумкин.
Скалярия ва дискусларнинг наслини олиш учун баландлиги 50-60 см бўлган аквариумлардан фойдаланилади. Унинг ичида қиясига жойлашган текисликлар ташкил қилиш керак, бунинг учун оргстекло бўлагидан фойдаланиш мумкин. Ўсимликларнинг катта ва кенг баргли турларидан жойлаштириш зарур.

Африка цихлидалари ўз увилдириқларини оғзида сақлайдилар ва ҳатто ундан униб чиққан болаларини ҳам маълум муддатгача оғизларида олиб юришади. Насл олиш учун тайёрланган махсус аквариумнинг ҳажми 200 литргача бўлади.
Туб қатлами тошлари бўлиши лозим, ўсимликлар эса аксинча жойлаштирилмайди. Энг муҳими аквариумда яшириниш учун пана жойлар ташкил қилиниши керак, негаки эркак балиқ увилдириқни оғзига жойлаб олганидан сўнг жуда жаҳлдор бўлиб қолади ва ўз урғочисига ҳам ҳужум қилади. Шунинг учун пана жойларнинг катталигини ва жойлаштирилишини олдиндан режалаштириш лозим.

Лабиринтли балиқлардан (петушки, макроподлар, лялиуслар) насл олиш учун ҳажми унчалик катта бўлмаган аквриумлардан фойдаланса бўлади. Йирик гурамилар жемсужные, мраморные) учун эса ҳажми 20-30 литргача бўлган аквариумлар зарур бўлади.
Махсус тайёрланган акваримуда туб қатлами тошлари бўлмайди, урғочи балиқнинг жахлдор эркак балиқдан яшириниши учун пана жойлар ташқил қилинади. Бунинг учун аквариум тубига қалин бўлиб ўсадиган ўсимликлардан қўйиб қўйилади.
Аквариумнинг тепа қисмида эса сув юзасида турадиган ўсимликлардан бир ёки икки толаси жойланади. Сувнинг қатлами, майда лабиринтли балиқлар учун 10 см-дан, йирик турлари учун 30 см-дан ошмаслиги керак.

митти балиқчалар аквариуми
цихлидалар уруғининг инкубацияси
петушки балиғининг увилдириғи
русча
қайтиш
сувнинг хусусиятлари
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика