Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
озуқа бериш ҳақида :: ўсимлик озуқалар тўғрисида

Айрим аквариум балиқ турларига мотил ёки трубочникка кўра ўсимлик озуқалари қўпроқ керакдир. Кўп ҳолларда ўсимлик озуқаларни талаб қиладиган балиқлар аквариумни безаш учун ўтқазилган тирик ўсимликларни еб бошлайдилар ва уларни кўримсиз ҳолатга келтирадилар ёки умуман йўқ қиладилар. Бунинг олдини олиш учун ўсимлик талаб балиқчаларга шундай озуқалардан бериб туриш керак.
Тошкент бозорларида бундай озуқанинг уч ҳил турини топишингиз мумкин, булар: вольфия, ряска ва риччиялардир. Ёз пайтида бу озуқалар жуда сероб бўлади, негаки уларни Тошкент шаҳри ва вилоятининг табиий сув ҳавзаларидан келтиришади.

Вольфия тўғрисидаги маълумотлар.
Бу ер юзидаги гуллайдиган ўсимлик туркумидан энг кичигидир. Ташқи кўринишидан улар кандир уруғига ўҳшайди, аммо очиқ-яшил рангда бўлади. Умуман вольфияни уй шароитида ҳам етиштириш мумкин, аммо Тошкент аквариумшунослари ичида бу амални кўллайдиганларини эшитмаганмиз. Шунинг учун бу озуқани фақат ёз кунлари учратишингиз мумкин, қишда эса уни қуритилганини сотишади.
Бозорда бир стакан вольфия ҳарид қилган бўлсангиз, уни кам миқдордаги марганцовка эритмасида дезинфекцая қилинг ва ҳеч қўрқмасдан аквариум ичига ташланг. Аквариум ичида вольфия айнимайди, аксинча ўсиб ва ривожланиб боради. Балиқлар уни оз-оздан еб борадилар ва ҳатто йиртқич балиқлар ҳам вақти-вақти билан вольфиядан еб турадилар.

Ряска ҳақида.
Тошкент ва унинг атрофида рясканинг кичик тури мавжуд – ўсимликхўр балиқлар учун бу жуда яхши озуқадир. Ёз пайти Тошкент ариқлари кўм-кўк гилам билан қоплангандек бўлади, ряска ўсимлиги шу даражада тез ўсади ва ривожланадики, уни йўқ қилиш бироз мушкул иш бўлиб қолади. Шунинг учун ряскани ҳоҳлаган жойдаги ариқдан ўзингиз ҳам олиб келишингиз мумкин. Ряска ариқларнинг ифлосланган сувида ўсгани учун уни яхшилаб дезинфекция қилиш керак.
Бунинг учун марганцовка ёки метиленовая синька эритмаларидан фойдалансангиз бўлади. Комплекс озуқалар таркибига ряскани ҳам қўшиб қўймоқчи бўлсангиз, уни қуритиб қўйишингиз, яхшилаб майдалашингиз ва шу ҳолда комплекс озуқа таркибига қўшиб қўйишингиз мумкин.

Риччия тўғрисидаги маълумотлар.
Бу ўсимликни ҳам ўтхўр балиқларга бериш мумкин, лекин у бироз қаттиқ бўлгани учун уни ҳамма балиқ турлари ҳам ея олмайди. Риччия – кўринишидан бир-бирига тўқилиб кетган майда, ёрқин-яшил рангдаги таёқчалар шаклида бўлади. Бундай тузилиши лабиринтли балиқлар увилдириқ ташлаганида асос вазифасини бажаришга жуда мос келади ва риччияни кўпинча шу мақсадда ҳам ишлатишади. Аквариумга ташлашдан олдин дезинфекция қилишни эсдан чиқарманг.

Ҳар маҳалда балиқларга ошхонадаги ўсимликлардан: салат барглари, сабзи, карамлардан бериб туришингиз мумкин. Балиқларга бериш учун бу ўсимликларни қайноқ сув билан чайиб олиш ва майдалаб тўғраш керак бўлади.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ҳозирги кунларда савдода гранула шаклидаги қуритилган озуқалар сотилади, уларнинг таркибида витаминларга ва фойдали минералларга жуда бой денгиз ўсимлиги – спирулина ҳам бор. Аквариумшуносларнинг кўпчилиги балиқларига шундай озуқадан бериб турадилар ва бу албатта балиқларнинг соғломлиги ва ташқи кўринишининг яхши бўлишига катта таъсир ўтказади.

вольфия
риччия
русча
қайтиш
табиий озуқалар тўғрисида
уй шароитида етиштириладиганлар
қуритилган озуқалар тўғрисида
умумий маслаҳатлар
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика