Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
озуқа бериш ҳақида :: балиқлар озуқалари ва диеталари тўғрисида

Балиқларга озуқа бериш тўғрисида сўз юритишдан олдин парвардигори олам уларни товушсиз жонзот қилиб яратганига шукроналар айтамиз, негаки, агар балиқлар тилга кирганда, кўпгина аквариум ҳавасқорлари ўз номларига айтилган аччиқ сўзларни эшитган бўлар эдилар. Биринчи навбатда бу аччиқ сўзлар балиқларга берилаётган озуқаларга тегишли бўлар эди.
Афсуски, балиқларга озуқа бериш масаласига яқин кунларгача жуда кам эътибор берилган. Ҳар замонда бир ёки икки чувалчанг билан бир чимдим қуритилган озуқани эрталаб ҳам, кеч пайтда ҳам бир хилда беришга одатланганмиз. Ўзингиз ҳар куни уч маҳал бир бурда нон ва бир пиёла чой билан кифоялана олмайсиз-ку.
Балиқларга вақти-вақти билан тирик озуқалардан бериб туриш керак. Кўпчилик аквариум ҳаваскорлари ўз балиқчаларига фақат қуритилган озуқалардан берадилар, бундай қилиш балиқларга нисбатан бераҳмликдир. Шунинг учун азиз ҳаваскор аквариумшунослар, балиқчаларни боқмоқчи бўлсангиз ёки бу товушсиз жонзотлардан бир нечтасини боқиб турган бўлсангиз, уларнинг хаёти соғлик ва қувноқликда ўтиши учун нималар қилиш кераклигини ўйлаб куринг. Бу жонзотларнинг ҳаёти қафасдаги махбусларникидай эмас, балки тўлиқ ва қувноқ бўлишини истаб қоламиз.
Бу бўлим саҳифаларида биз балиқларни нималар билан ва қандай озуқлантиришни, озуқаларнинг асосий турлари ва уларнинг хусусиятлари тўғрисида, табиий озуқалар ва уларнинг сақланиши тўғрисида сўз юритамиз.
Албатта, қайсидир озуқа турларининг топилиш ёки топилмаслиги аквариумшуноснинг қайси минтақада яшаб турганлигига боғлиқдир. Биз бу ерда фақат Ўзбекистон ҳудудида топиладиган озуқа турлари ҳақида гапириб ўтамиз. Масалан, Тошкент ва унинг атрофларида “коретра” топилмайди, демак у тўғрисида бу бўлимда маълумот беришнинг ҳожати йўқ.
Умид қиламизки, бу маълумотларни олганингиздан сўнг сиз балиқларнинг озуқлантириш масаласига бошқача қарайсиз ва бунинг натижасини тез кунларда сеза бошлайсиз. Негаки турли ҳил озуқалар билан боқилган балиқлар соғлом ва қувноқ, қўринишлари ҳам чиройли бўлади, ўзларидан кўпайиши ҳам яхши озуқа бериш билан боғлиқдир.

мотил билан озуқлантишир
қуруқ озуқалар бериш
русча
бош сахифага
табиий озуқалар тўғрисида
уй шароитида етиштириладиганлар
ўсимлик озуқалар тўғрисида
қуритилган озуқалар тўғрисида
умумий маслаҳатлар
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика