Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
ўсимликлар ҳақида :: ўсимлик сақлашнинг умумий қоидалари

Ўсимликлар ҳам тирик организмдир, улар балиқ ва бошқа жонзотлар сингари озуқаланадилар ўсадилар ва ўзидан кўпаядилар, яъни тўлиқ ҳаёт кечирадилар. Бу жараён узоқ вақт давом этиши учун аквариумшунос у ёки бу турдаги жонзотга зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиб бериши керак. Булар сувнинг таркиби бўладими, туб қатлами тошларими ёки ёруғлик қуввати ва сув ҳароратими, барчасини таъминлаш лозим. Бу бўлимда ўсимликлар учун нималар зарар келтириши, уларнинг умрини қисқартириши ёки кўринишига салбий таъсир қилиш ва шуларнинг олдини олиш йўллари ҳақида сўз юритамиз.

Ўсимликлар яхши ривожланиши учун биринчи шарт бу сувнинг сифати ва таркибининг мос келишидир. У ёки бу турдаги ўсимликларни харид қилишдан олдин уларни қандай сувда ривожланишини, сувнинг ҳарорати, қаттиқлик ва ишқорлик даражаси қандай бўлиши кераклигини аниқланг. Ҳар қандай сувда яшаб кетаверадиган ўсимликлар сони жуда кам, улар бўлса ҳам жуда қисқа муддат яшай олиши мумкин.
Иккинчи шарт - бу аквариумнинг туб қатламидир. Кўпгина ўсимликлар учун махсус талабларга жавоб берадиган туб қатлами зарур.
Учинчи шарти - бу аквариумда улар билан бирга турадиган балиқ турларидир. Бу масалада икки хил шароит пайдо бўлиши мумкин: биринчи шароитда ҳам ўсимликлар, ҳам балиқлар учун қулайлик, иккинчисида фақат балиқлар учун қулай шароит яратилишидир.
Эндиликда бу шарт-шароитларнинг ҳар бирини алоҳида кўриб чиқсак.

Тошкент зоо-бозорларидаги барча ўсимликлар аквариум ўсимликлари хисобланадилар. Айрим ўсимлик турларини катта боғичини арзон-гаровга сотилганини учратиб коламиз, бундай ўсимликлар ариқлардан ёки каналлардан териб олиб келинган, улар аквариумга тўғри келмайди.
Биз бу ерда айтиб ўтадиган сўзлар фақат аквариум ўсимликларига тегишлидир. Уларнинг кўпчилиги оддий тиниқ ва бироз эскирган аквариум сувида ўсадилар ва кўпаядилар. Бундай сувнинг реакцияси рН 7,0 атрофларида, қаттиқлиқ даражаси 5-7 градусга тенг. Бунақа сувда аквариум балиқларининг кўпчилиги бемалол яшаши мумкин. Шунинг учун бундай сифатларга эга сувда, ҳар ҳафта мунтазам равишда тозалаш ишлари олиб борилса ва сувни қисман янгилаб турилса, ўсимликлар учун ҳеч қандай муаммо туғилиши мумкин эмас.
Африка цихлидалари учун сувнинг қаттиқлиқ ва ишқорлик даражаси бироз баланд бўлиши керак. Бундай сифатли сувда яшайдиган ўсимлик турлари жуда кам. Деярли барча ўсимликлар шўр сувни ёқтиришмайди, буни балиқларни намакоб сувда даволашни кўллаганда эсда тутиш керак. Бизнинг тажрибамизда “африка” цихлидалари сақланадиган аквариумларда криптокариналар туркумидаги ўсимликлар нисбатан яхши ўсиб улғайган. Аммо аквариумга туз ва ош содасидан кўшганда (булар африка цихлидалари учун фойдали) криптокариналарнинг барглари желесимон массага айланиб қолган эди ва уни олиб ташлашга мажбур бўлган эдик. Шунинг учун олдин қандай балиқ турларини боқишингизни аниқланг, сўнг шунга қараб ўсимлик турларини танлайсиз.
Ўсимликлар учун яна бир муаммо бу – фильтр, айниқса турбинали фильтрдан фойдаланиладиган аквариумларда. Фильтрдан чиқадиган сувнинг оқими керагидан ортиқ кучга эга бўлса ўсимликларнинг яхши ривожланишига тўсқинлик қилиши мумкин, уларнинг баргларида ўсинмалар пайдо бўлишига ва ташқи кўринишини кўримсиз ҳолга тушиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Фильтрдан чиқадиган сув оқимини ўсимликларга зарар бермайдиган қилиб тўғрилаб қўйинг.
Кўпчилик ўсимликлар туб қатламида илдиз ташлаб ўсадилар. Ўсимликларнинг илдизларига қараб уларга турли туб қатлами зарур бўлиши мумкин. Агар сиз илдизлари қалин бўлган йирик ўсимлик харид қилсангиз, унинг учун ўрта йирикликдаги тошлардан иборат қалилиги 10 см. бўлган туб қатлами зарур бўлади. Ўрта катталикдаги илдизлари майин бўлган ўсимликлар учун майда тошлардан иборат қалинлиги 5 см бўлган туб қатлами жуда мос. Айрим ўсимликлар бўлса туб қатламига унчалик маҳкам жойлашмайдилар, уларнинг илдизларини бир неча тош билан босиб қўйсангиз кифоя. Ўсимликларни ўтқазиш пайтида нозик ва майин илдизларга эҳтиёт бўлинг, эски ва қаттиқ илдизларни эса зарур бўлса бироз текислаб кесишингиз ҳам мумкин. Аквариумни тозалаш пайтида ўсимлик илдизларига ниҳоятда эҳтиёт бўлинг, айниқса ёш ниҳолларнинг илдизига.
Эндиги навбатда ўсимликларнинг ва балиқларнинг бир-бирига мос келиши ҳақида гапириб ўтсак. Аквариум балиқларини ўсимликларнинг “дўстлари” ва “душманларига” ажратиш мумкин.
Ўсимликларга “дўст” балиқлардан бошласак. Булар ўсимлик баргларини тозаловчи уларнинг устида пайдо бўлган микро-сув ўсимликларини оғизлари билан еб-йўқотувчи балиқлардир. Булардан энг самарадорлари: гиринохейлюслар, анциструслар, парчовый сомиклар, лорикариялар. Улардан сўнг тозалаш самарадорлиги бўйича: лабео биколор ва зангори лабеолар туради. Ва охирида тирик туғувчи балиқлардан: меченосецлар, пецилиялар, моллинезиялар туради, лабиринтли балиқ турлари (гурамилар) ҳам шу тоифага кирадилар.
Ўсимликларнинг “душманлари” ҳам оз эмас. Цихлидалар тўғрисида юқорида айтиб ўтган эдик. Бир неча туридан ташқари, цихлидаларнинг барчаси туб қатламнинг тошларини қазишга ва ўсимликларни юлиб олишга ишқибоздирлар. Агар бу балиққа қайсидир ўсимлик ёқмай турган бўлса, айниқса у балиқ инига яқин турган бўлса, шу ўсимликни таг-туги билан суғириб олмагунча тинчимайди. Бу турдаги балиқларни сақлайдиган бўлсангиз катта ва йирик ўсимликлардан ўтқазинг ва илдизларини бир неча йирик тошлар билан босиб қўйинг, балиқлар ўрнидан қўзғата олмайдиган тошлар билан.
Аквариум туб қатламини қазишни хуш кўрадиган бошқа балиқ турлари ҳам бор. Булардан, масалан: олтин балиқлар ва унинг турлари, телескоп ва орандалар, таракатум сомиклари, мешкожаберный сом ва макрогнатуслар. Ҳар доим туб қатламини ағдариб улар на фақат ўсимликларнинг илдизларини пайхон қиладилар, балки тубда ётган ифлос чиқиндиларни ўрнидан қўзғатиб юборадилар ва бу чиқиндилар ўсимликлар баргларига кўниб жойлашади. Бундан ташқари олтин балиқлар нозик ва майин баргларнинг хурандаси, айниқса ёш ўсимлик барглари бўлса. Айрим ҳолларда ноёб ва қимматбахо ўсимликдан бир кун ўтгач қуруқ шохалари қолади.

сунъий ўсимликлар ўрнатилган аквариум
ўсимликсиз - африка услубидаги аквариум
русча
қайтиш
ўсимликларни танлаш
ўсимликларни парвариш қилиш
ўсимлик касалликлари тўғрисида
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика