Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
ўсимликлар ҳақида :: аквариум ўсимликларининг хусусиятлари тўғрисида

Тропик иқлимига доир манзарали аквариумларни тирик ўсимликларсиз тасаввур килиб бўлмаслигига ҳеч ким шубҳа қилмаса керак. Аквариумга эстетик кўриниш беришидан ташқари тирик ўсимликлар тор доирадаги сув ҳафзасининг экологиқ мувозанатини сақлашда ўз хиссасини кўшади. Аквариумдаги тирик организмлар фаолиятида бевосита қатнашадилар ва балиқларнинг органик чиқиндиларини парчалаш ва ўзлаштириш жараёнларида, углекислотани ўзлаштириш ва кислород ишлаб чиқариш жараёнларида хизматлари жуда катта.
Ўсимликлари бўлмаган аквариумларда балиқлар ҳам ўзларини ноқулай сезадилар ва безовта бўладилар. Кўпчилик балиқ турлари учун усимликлар уруғ ташлайдиган асос вазифасини бажаради, кўпчиликлари учун эса озуқа ва витаминлар манбааси. Майда балиқчалар ўсимлик чангалзорларида йирик ва тажовузкор балиқлардан беркинадилар. Шунинг учун ўз жониворларингизни камситиб кўймай аквариумга албатта тирик ўсимликлардан ўтқазинг ва уларнинг турлари хилма-хил, сон жиҳатдан ҳам кўп бўлса зарар қилмайди.
Хозирги кунда дунё аквариумшунослари 300-дан зиёд ўсимлик турларини аквариум шароитида сақлашни ўзлаштириб олганлар. Уларнинг ичида кенг тарқалган турлардан тортиб энг ноёб, ҳатто аквариум шароитида бир дона нусхада сақланиб келаётган ўсимлик турлари ҳам бор.
Тошкент аквариумшунослари юзтадан зиёд тропик ўсимликларини парвариш қилиш ва ўзидан кўпайтириш сирларини ўзлаштирганлар. Ҳатто селекция ишлари натижасида пайдо бўлган янги ўсимлик навлари ҳам топилган.
Аквариум ўсимликларини парвариш этиш ва айниқса уларни кўпайтириш учун аквариумшуносдан билим ва тажрибага эга бўлиши талаб қилинади. Бу билим ва тажрибалар балиқ парваришидан кам бўлмаган, айрим ҳолларда эса ундан ҳам зиёд даражада бўлиши керак бўлади.
Ҳатто, аквариум ичида ўсимликларни жойлаштириш санъат даражасида бўлиши мумкин, масалан, голландия услубида безатилган аквариумларда. Шунинг учун биз бу мавзуга алохида эътибор беришингизни ҳохлар эдик ва аквариум ўсимликларини парвариш қилиш сирлари тўғрисида ва энг оммавий аквариум ўсимликлари тўғрисида шу бўлимда сўз юритмоқчимиз.
Бу ерда жойлаштирилган материаллар ўз тажрибамизда синалган ва биз берадиган маслаҳатлар ўзимизнинг аквариумшунослик фаолиятимизда кўлланилган ва яхши натижалар берган. Бундан ташқари, бизларга аквариум ўсимликларини парвариш қилишда ўз тажрибалари ва билимларини ўртоқлашган Тошкент аквариумшуносларига миннатдорчилигимизни билдирамиз.

сув ости боғчаси
сув ости боғчаси
сув ости боғчаси
русча
бош сахифага
ўсимликларни танлаш
ўсимликларни парвариш қилиш
ўсимлик касалликлари тўғрисида
ўсимлик сақлашнинг умумий қоидалари
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика