Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
балиқлар тўғрисида :: кичик аквариум учун балиқларни танлаш

Унчалик катта бўлмаган, ҳажми 50 литргача бўлган аквариумларда қандай балиқ турларини сақлаш мумкин, шу ҳақда сўз юритамиз ва ўз маслаҳатларимизни берамиз. Албатта ҳар бир одам ўз аквариумида қандай балиқларни сақлашини ўзи билади ва ўзига ёққан балиқларни сақлаши мумкин. Лекин кўп йиллар давомида аквариумшунослик билан шуғулланиб келаётган одамларнинг маслаҳатига кирсангиз, бир неча нохуш холатларнинг олдини олган бўласиз.
Ушбу мақоланинг оҳирида, бизнинг фиқримизча, кичик аквариумларда биргаликда сақлаш мумкин бўлган балиқ турларининг бир неча вариантлари кўрсатилган.

Шундай қилиб, сиз ҳажми 50 литргача ёки шунга тенг аквариумда балиқ сақлашни ният қилдингиз.
Биринчи маслаҳат: кичик аквариумда йиртқич балиқ турларини сақламанг. Кичик балиқни харид қилдим деб ўйлаганингиз вақт ўтган сари катталашиб, бошқа балиқларни паққос тушириб қолиши мумкин. Ҳарид қилганда сотувчидан балиқни катта бўлган пайтидаги максимал ўлчамларини сўраб олинг.
Иккинчи маслаҳат: Жуда ноёб ва қимматбаҳо балиқ турларини ҳарид қилишдан ўзингизни тийинг. Кичик ҳажмдаги аквариумларда оптимал шароитни сақлаб туриш жуда мураккаб иш. Сизнинг ноўрин ҳаракатларингиз, масалан ортиқча озуқа бериш натижасида аквариумдаги биологиқ мувозанат бузилса, биринчи бўлиб ўша ноёб балиқчалар нобуд бўлишади.
Учинчи маслаҳат: Аквариумдаги балиқларнинг сони жуда ҳам ошиб кетмасин. Ҳар бир катталиги 5-7 см. бўлган балиқчага сувнинг ҳажми 3-5 литрдан тўғри келиши керак. Сизнинг аквариумингизда канча балиқ сақлаш мумкинлигини ўзингиз ҳисоблаб кўринг.
Тўртинчи маслаҳат: Балиқ турларининг хилма хиллиги жуда ошиб кетмасин. Буларнинг хусусиятлари ва яшаш тарзи бир-бирига мос бўлиши керак. Масалан, ҳаракатчан балиқларни кам ҳаракатли балиқ турлари билан бирга сақласангиз, биринчиси иккинчисиги озор етқазиб, ҳатто уларни кўримсиз ҳолатга тушириб қўйишлари мумкин.
Бешинчи маслаҳат: Бирга сақланаётган балиқлар аквариумдаги бўшлиқни тенг эгалласинлар. Шундай балиқ турлари борки, ўзлари эгаллаб олган майдонни ҳимоя қиладилар ва бошқа балиқларни у ердан қувиб чиқарадилар, бу эса бошқа балиқчаларга ноқулайлик туғдириши мумкин. Сув қатламини вертикал қисмининг тўлдирилишига ҳам аҳамият беринг, айрим балиқ турлари сув юзасига яқин қатламни эгаллашади, айримлари ўрта қатламда, айримлари эса сув ҳавзасининг тубига яқин қатламларда яшашади.

Хўш, кичик аквариумларда қайси балиқ турларини сақлаган яхши?
Бундай аквариумларда турли рангларга эга гуппи балиқлари жуда мос келади (қимматбаҳо селекцион турларидан эмас, албатта). Уларнинг арзон нарҳда бўлишига қарамай жуда чиройли турларини учратиш мумкин, 15-20 сини ҳарид қилсангиз, кичик аквариумингиз учун шунинг ўзи етарли бўлади.
Меченосец балиқлари ҳам кичик аквариумда ўзини яхши ҳис қилиб, бемалол яшаб кетиши мумкин. Буларнинг қизил, қора, зангори ва ола рангли турлари кўп ва улардан ҳам 15-20 тасини бемалол боқишингиз мумкин.
Моллинезияларнинг ҳам ўнтасини боқишингиз мумкин, аммо уларнинг парвариши бироз мураккаброқ ва улар бироз шўрроқ сувни хуш кўришади.
Пецилиялардан 10-15 тасини боқса бўлади, уларнинг ҳам ранглари турлича; қизил, сариқ ва ола рангларда бўлишади. Айниқса қизил рангли пецилиялар жуда чиройли.
Юқорида айтиб ўтилган балиқчалар тухумини қорнида етиштириб наслини тирик туғадиган балиқлар туркумидан ва уларнинг яшаш шароитлари бир ҳил.

Кичик аквариумларда бошқа кичик балиқларни ҳам сақласа бўлади.
Булардан бири суматра барбуслари. Йўл-йўл доғлари бор бу қувноқ балиқчаларнинг 10-15 дан иборат тўдасини боқсангиз, жуда ажойиб манзарани томошо қилишга муяссар бўласиз. Айниқса тўқ зангори рангдаги мутант суматра барбуслари жуда чиройли.
Майда, йўл йўл чизиқли данио балиқлари тўдаси ҳам жуда ажойиб ҳаракат қилишади, уларнинг парвариши нисбатан осон ва кичкина аквариумларга мос келади.
Агар каттароқ балиқларни истасангиз скалярия балиқларининг жуфтини ёки учта-тўртасини (ундан зиёд эмас), олтин балиқларни, вуалехвост ва телескоп балиқларини боқишингиз мумкин.
Агар маблағингизни аямасангиз, харацинлар туркумидан жуда ажойиб балиқчалар - қизил, мовий ранг ёки оддий неонларни ҳарид қилишингиз мумкин. Улар ҳақиқатдан ҳам тўда бўлиб юрадиган майда балиқчаларнинг энг сараси деб ҳисобланади ва ҳар қандай аквариумнинг кўрки бўла оладилар. Уларнинг 20 ёки 30-тадан иборат тўдаси жуда ажойиб манзара ташкил қилади.
Ҳар кандай балиқчалар билан бирга кичик лаққасимон балиқчаларни, олтин ранг, зангори ва сепкиллик лаққачаларни (крапчатый сомик) боқиш мумкин. Улар ҳар доим аквариумнинг тубида тошлар орасида ҳаракатланиб доим ем излашар, бошқа балиқчалардан ортиб қолган озуқа қолдиқларини ейишар ва шу ишлари билан аквариумингизга фақат фойда келтиришарди. Анциструс лаққасимон балиқчалари бу нуқтаи назардан жуда фойдалидир. Улар аквариумнинг шиша деворларини оғизлари билан пайпаслаб ортиқча микро ўсимликлардан тозалайдилар.

Энди кичик аквариумда бирга сақланиши мумкин бўлган турларнинг комбинацияларини айтиб ўтсак (табиийки бу комбинациялар жуда кўп бўлиши мумкин).

Биринчи комбинация: 10 гуппи + 5 данио + 3 меченосец + 3 сепкиллик лаққача.
Иккинчи комбинация: 10 неон + 5 меченосец + 3 анциструс + 5 пецилия.
Учинчи комбинация: 10 мутант барбуслар + 5 суматра барбуслари + 5 меченосец + сепкиллик лаққачалар.
Тўртинчи комбинация: 2 попугай + 5 мутант барбуслар + 3 анциструс лаққачалари.
Бешинчи комбинация: капалак-апистограммалар жуфтлиги + 10 неон + 5 мутант барбуслар + 3 лаққача балиқлар.

Бу комбинацияларнинг албатта жуда кўпини айтиб ўтиш мумкин. Умуман олганда аквариумда қандай балиқ турлари сақланишини ва уларнинг сонини ҳар ким ўз дидига ва кармонига қараб танлайди, фақат биз берган маслаҳатларга амал қилсангиз бўлгани.

неонлар
анциструс
пецилиялар ва меченосецлар
гуппи
данио ва барбус
русча
қайтиш
ўртача аквариумлар
катта аквариумлар
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика