Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
балиқлар тўғрисида :: илк қадамлар

Сув ости дунёси жонзотларининг ранг-баранглиги, каттаю кичиклиги ва шаклларининг ҳилма ҳиллигига ажабланмасдан қолмайсиз. Бугунги кунда илм-фанга маълум бўлган 2 мингдан зиёд балиқ турлари мавжуд ва яна қанча-қанчаси дарёлару кўллар, денгизу океанлар тубида, бизга маълум бўлмаган жонзотлар ҳаёт кечириб келмоқда. Денгиз балиқларига жозибадорликда ҳеч бир жонзотлар тенг кела олмайди. Табиат уларни шундай ёрқин ва тўқ ранглар билан безаганки, кўрган киши ажабланмасдан қолмайди. Ҳозирги кунгача, янгидан янги, ажойибу ғаройиб сув ости жонзотлари кашф этиб келинмоқда. Мана масалан, яқинда кашф этилган бир ажойиб балиқ қоронғу зимистонда ҳам ўзидан ёруғлик таратиб турар экан.
Афсуски, денгиз балиқларини аквариум шароитида сақлаш жуда мураккаб иш. Яқин кунларгача, ҳатто зоопаркларда ҳам денгиз балиқларини аквариумда сақлаш - аквариумшуносликдаги энг юксак мохирлик деб ҳисобланган. Фақат денгиз бўйида жойлашган мамлакатлардагина денгиз балиқлари яшайдиган аквариумларни учратиш мумкин эди. Уларда ҳам энг оддий ва сақлаш шароитлари мураккаб бўлмаган балиқ турлари сақланар эди. Денгизни фақат телевизорда кўрса бўладиган мамлакатларни айтмаса ҳам бўлаверади. Бизнинг юртимиз Ўзбекистонда атиги бир неча денгиз аквариумлари бор (улардан бири Тошкент зоопаркидаги денгиз аквариуми). Шундай бўлса-да, аҳир улар борку. Демак, денгиз аквариумшунослиги ривожланиб бормоқда ва кундан кунга бундай аквариумларни томоша қилиш имконияти ошиб бормоқда.
Лекин аквариумшунослик фан сифатида ва миллионлаб одамларнинг севикли машғулоти сифатида чучук сувда яшайдиган балиқларни боқишдан бошланган ва ҳозирги кунда ривожланиб келмоқда. Илгари фақат орзу қилиш мумкин бўлган ажойиб балиқ турларини ҳозирги замонда кўпгина аквариумларда учратишингиз мумкин. Ҳозирги кунда бундай балиқларни на фақат парвариш қилиш, балки улардан насл олиш ҳам ўрганилган.
Сўнгги 10 йил ичида талайгина янги балиқ турлари кашф этилган ва таърифлаб берилган. Айниқса ранг баранг харацинлар ва жозибадор африка цихлидалари туркумларига кирувчи янги балиқ турлари. Кўп вақт ўтмай уларни кўпчилик ишқибозларнинг аквариумларида ҳам учратиш мумкин бўлади.
Аммо бу турли балиқларни аквариум шароитига кўникиб яшаб кетишига қарамай, шуни ёдда тутиш керакки, кандай оддий ва арзон нархдаги балиқ бўлмасин, ҳар бирининг ўзига хос яшаш шароитнинг шартлари бор. Бу шартларни аквариум ишқибозлари яхши билиши ва унга амал қилиши керак бўлади.
Бу бўлимда биз шу ҳақда сўз юритмоқчимиз. Ундан ташқари, янги аквариум ишқибозларига, кўпгина нохуш ҳолатларни ва инқирозларни четлаб ўтишлари учун бир неча маслаҳатлар ва аквариум балиқларини парвариш қилиш сирларини очиб бермоқчимиз.

манзарали аквариум
манзарали аквариум
русча
бош сахифага
кичик аквариумлар
ўртача аквариумлар
катта аквариумлар
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика