Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
сув ва аквариум тубидаги тошлар ҳақида :: соф ва тоза сув

Янги аквариум ҳаваскорлари кўпгина ҳолларда эндигина аквариум ҳарид қилиб у билан бирга балиқчаларни ва ўсимликларни ҳам ҳарид қилишади. Афсуски, бундай қилган ҳаваскорларнинг аквариумлари тез кунларда инқирозга учраб, балиқлари ва ўсимликлари нобуд бўлишади. Шунинг учун, бизнинг маслаҳатимиз, шошмасдан, аквариумни ободонлаштиришни босқичма-босқич бажаринг ва унинг ичида сақламоқчи бўлган жонзотлар учун олдиндан шароит яратинг.
Ҳуллас, сиз аквариум ҳарид қилдингиз! Табриклаймиз! Энди бир ҳафталарча шошмай туринг ва шу вақт ичида жонзотлар ҳаёти учун керакли шарт-шароитларни тўғриланг.
Ҳозир бозорларда ва зоо-дўқонларда сотиладиган аквариумларнинг кўпчилиги тўлалигича шишадан ясалган аквариумлардир, темир каркасли аквариумлар ҳам йўқ эмас. Агар тўла шишадан ишланган аквариум олган бўлсангиз, уни олдиндан сувга тўлғазиб бир ёки икки кун қўйиб қўйинг, ўшанда шиша деворларни ушлаб турувчи елимнинг ҳиди ва зарарли моддалари ажралиб чиқиб кетади.
Айрим ҳолларда тўла шишали аквариумларни эпоксид елимлар билан бириктирадилар, бундай елимлар ўзидан зарарли кимёвий моддаларни ажратиши мумкин, шунинг учун бирламчи пайтда аквариумни сувга тўлдириб қўйиб, 1-2 кундан сўнг тўкиб ташланг. Шу вақт ичида сувни бир неча марта тўлдириб ва тўкиь ташласангиз ундан-да яҳшироқ бўлади. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакқи, Тошкент бозорларида узоқ ватқлардан бери фаолият кўрсатиб келаётган аквариумсоз усталар таркибида заҳарли моддаси бор елимларни ишлатишга йўл қўйишмайди.
Агар темир каркасли аквариум олган бўлсангиз, уни сув билан тўлғазанингиздан кейин каркас ва шиша девор ораларидан сув оқиши ҳолатлари рўй бериши мумкин. Шунинг учун уни сув билан тўлдириб ҳамма жойларини обдон текшириб чиқинг. Сув оқиши кузатилса, аквариумдан сувни тўкиб ташланг, уни яҳшилаб қуритинг ва оқадиган жойини махсус герметик елими билан, ёки пластилин билан, эритилган битум билан ёпиштириб ташланг (Диққат! Эритилган битумни ишлатганда шиша деворларни бироз иситиш керак, масалан соч куритадиган фен билан). Елим ёки битум қотишганидан сўнг, битум ва шиша деворлар совутилади. Энди яна аквариумни сувга тўлғазиб оққан жойларини текшириб кўринг.
Сувга тўлдирилган аквариум 2-3 кун туриб барча ҳидлар ва ортиқча моддалар ювилиб кетганидан сўнг, сувни тўкиб ташланг ва аквариумни ош-содаси билан ювиб чайиб ташланг (Диққат! Кир ювиш воситаларидан, кукун ёки содалардан фойдаланманг). Ва ниҳоят шуларни бажариб бўлгандан кейин аквариумни ўз жойига ўрнатиб қўйиб сув билан тўлдирсангиз бўлади.

Аквариумни тўлдириш учун оддий водопровод сувидан фойдаланса бўлади, албатта, аммо бундай сувнинг сифатлари тропик балиқчаларга тўғри келмайди. Биринчи ўринда бундай сув таркибида хлор бор, ахир сув таъминоти иншоатларида уни дезинфекция қилишади. Лекин сувни 2-3 кун давомида оғзи очиқ идишларда тиндириб қўйсангиз, хлор сувдан ажралиб учиб кетади. Бу жараённи тезлаштириш учун сувни ёқи 70 градусгача қиздириш керак ёқи компрессор ёрдамида кучли аэрация қилиш (ҳаво пуркаш) керак. Янги қуйилган сув ҳеч қандай балиқ турларига мос келмайди.

Сўнгги бир ой давомида аквариумдаги соф ва тоза сув ичига сув ўтлари ва балиқларни қўйиб юборгандан сўнг биологик мувозанат ўрнатилгунча, бир неча жараёнлардан кечиб ўтади. Умуман олганда, тажрибали аквариумшунослар олдин ўсимликларни ўтқазишади, бир ҳафталардан кейин эса балиқларни қўйиб юборишади.
Балиқларни жойлаштиргандан кейин, бир неча кунлар ўтганда сув бироз лойқалана бошлайди ва хиралашади, бу табиий жараён ва ундан ҳавфсирамаса ҳам бўлади. Бундай пайтда аквариумда микрофлора ривожлана бошлайди, бу балиқлар учун хатарли эмас. Яна 4-5 кундан сўнг сув ўз ҳолатига қайтада ва яна соф ва тоза бўлади. Шундагина аквариум сувини балиқлар ҳаёти учун яроқли деб ҳисобласа бўлади.

манзарали аквариум
манзарали аквариум
русча
қайтиш
сувнинг сирлари
сувни янгилаш
тошлар қатлами
тошларни танлаш
тошлар қатламини тоза тутиш
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика