Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
сув ва аквариум тубидаги тошлар ҳақида :: сувнинг сирлари

Сув бу ер юзидаги энг ажойиб қимёвий бирикма бўлиб, оламдаги барча тирик жонзотларнинг ҳаёти учун энг зарур бўлган нарсадир. Шу жумладан аквариум балиқлари ва ўсимликлари учун ҳам сувнинг сифатлари катта аҳамиятга эгадир. Яхши парвариш қилинадиган аквариумнинг сувини - “тирик” сув деса бўлади ва ундан энди ўриб олинган ўтлар ёки денгиз ўтларининг ҳиди таралиб туради.
Ҳақиқатдан ҳам аквариум тирик организмга таққосласа бўлади, негаки унинг ичида турли организмлар ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлган ҳолда ҳаёт кечиришади ва биологик мувозанат ўрнатилган ўз-ўзини янгилаб турадиган айланма тизим ташкил қиладилар.

Хўш, аквариум балиқлари ва ўсимликлари яхши ҳаёт кечиришлари учун сувнинг қандай сифатлари бўлиши зарур? Ҳаваскор аквариумшуносларнинг кўпчилиги чучук сув балиқларини боқишади, буларни сақлаш шароитлари денгиз балиқларига нисбатан қийин эмас. Бундай аквариумларни, оддий, шаҳар сув-оқава тизимидан келиб турган сув билан тўлдирадилар. Сув таркибидан хлор ажралиб чиқиши учун уни бир сутка давомида очиқ идишда сақлайдилар ва зарур бўлса, уни керакли бўлган сифат ва таркибга келтириб, сўнг аквариумга қуйишади.
Ҳар жойда ва ҳар шаҳарда сувнинг таркиби ва сифатлари ҳар ҳил, Ўрта Осиё минтақаси учун эса бу муаммо жуда долзарб. Шунинг учун турли ҳил балиқлар учун ярайдиган сув таркибларини ва уни уй шароитида керакли гидрохимик ҳолатга киритиш усулларини айтиб ўтсак. Сув таркибига бўлган талаблар балиқларни табиатда қайси минтакада ва қайси иқлимда яшашидан келиб чиқади.

Жанубий Америка минтақасига мансуб турларидан бошласак. Аквариумда боқиладиган балиқларнинг катта қисми айнан шу минтақадан келиб чиққан бўлиб, буларнинг турлари 2500 дан ортиқ деб ҳисобланади. Жанубий
Америка минтақасининг сон- саноқсиз ва чексиз сув ҳавзалари жуда кўп, уларнинг ичида буюк Амазонка дарёсининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Бу минтақадан келиб чиққан балиқлар юмшоқ, кислоталиқ даражаси бироз баланд, тоза ва ранги нимтатир чойга ўхшаш, ҳиди ёқимли сувда яшайдилар. Уй шароитида сувни бундай ҳолатгача етириш жуда ҳам қийин иш эмас. Бундай шартларга жавоб берадиган сув фақат балиқлардан насл олишда зарур бўлади, сақлаш учун эса оддий сувни 2-3 кун давомида усти очиқ идишда тинитиб ишлатсангиз ҳам бўлади. Сувни олдин қайнатиб, сўнгра 2-3 кун давомида сақлаб туриб ишлатсангиз, жуда ҳам тўғри иш қилган бўласиз.

Сўнгги йилларда аквариумшунослар ичида Африкадан келиб чиққан балиқларга қизиқиш ортиб бормоқда. Бу минтақадан келиб чиққан балиқларнинг кўп қисми - Улкан Африка кўлларида (Малави ва Танганьика) яшайдиган цихлидалар турларига кирадилар. Бу кўлларнинг суви жуда соф ва тоза, қаттиқлик даражаси ва ишқорлиги бироз баланд сувдир. Бу кўллардан келиб чиққан балиқ турлари сув таркибидаги органик моддаларнинг кўпайиб кетишини умуман ҳуш курмайдилар, бундай сув кўпинча Жанубий Америка сув ҳавзаларига мансуб. Шунинг учун “Африкалик” балиқчаларга ўз юртидаги сув ҳавзаларига яқин бўлган шароит яратишингиз ва сувнинг сифатларини шунга мумкин қадар яқинлаштиришингиз лозим бўлади.
Сувнинг қаттиқлиқ даражасини ошириш учун аквариум ичига мармар тош бўлакларини ёки ракушечник тошларидан жойлаштириб қўйишигиз мумкин. Сувнинг ишқорлигини ошириш учун 100 литрга битта чой қошиқ ош-содасидан қўшинг. Аквариумга, етарли қувватга эга фильтр ўрнатган бўлсангиз, у сувнинг софлиги ва тозалигини таъминлай олади. Аквариум сувига озгина йодланмаган ош тузидан (100 литрга битта ош қошиқ) қўшсангиз “Африка” балиқлари учун жуда фойдали бўлади.

Жанубий-Шарқий-Осиё мамлакатларидан келтирилган жуда ёрқин ва тўқ рангларга бой балиқчаларни ҳар бир аквариумда учратишингиз мумкин. Буларнинг кўпчилиги кам талабчан ва боқиш шароитлари нисбатан осон бўлган балиқ турларидан. Булар учун нейтрал реакцияли, тоза сув бўлса кифоя. Бунинг учун сувни оғзи очиқ идишда бир сутка давомида сақлаб, кейин бемалол аквариумга қуйишингиз мумкин.

Кенг тарқалган ва кўпчилик севиб боқадиган балиқ турларидан бу Шимолий ва Марказий Америка минтақасидан келиб чиққан “тирик туғувчи” балиқлар: гуппи, меченосец, моллинезия ва пецилиялардир. Бу турларнинг кўпчилиги аквариум шароитида узоқ вақтлардан бери боқилади ва шунчалик кўникиб кетганки, уларга сувнинг сифатларини унчалик аҳамияти йўқ, фақат у соф ва тоза, вақтида янгиланиб турилса бас. Лекин буларнинг орасида ҳам нозиқ балиқ турлари учраб туради. Масалан, айрим зотдор гуппилар ишқорлиги сал баланд ва салгина шўр сувни ҳуш кўришади. Моллинезиялар, айниқса қора молли, ундан да талабчан. Буларга тез-тез янгиланиб турган, қаттиқлиги ва ишқорлиги бироз баланд, салгина шўр сув ҳуш ёқади. Шуни айтиб ўтиш керакқи, сувга туз қўшиш шарт эмас, аммо кўшсангиз, балиқчаларнинг соғлиги ва кайфияти яхши бўлади.

Сувнинг сифатлари тўғрисида айтиб ўтилган гаплар сув ўсимликлари учун ҳам жуда муҳим. Аксарият ўсимликлар учун юмшоқ, ишқорлик даражаси паст, тоза сув керак. Барча ўсимлик турлари шўр сувда яхши ривожлана олмайди. Шунинг учун “Африкалиқ” балиқлар сақланадиган аквариумни сунъий ўсимлиқлар билан безаганингиз маъкул.

Табиийки, уй шароитида сувнинг керакли бўлган сифатларини маромига етқазиш жуда қийин масала. Шундай бўлса-да, сувни қайнатиб олиш ва тинитиш йўли билан сифатини яҳшилаб олишингиз мумкин. Маслаҳатимиз, тоза, ҳеч қандай кимёвий қўшилмалари бўлмаган сувни 2-3 кун давомида оғзи очиқ идишда тинитиб олинг ва бемалол аквариумга қуяверинг.
Ҳўш, аквариумдаги балиқларингизга сув тўғри келадими ёки йўқми, қандай аниқлаймиз? Ҳамма шароитлари яҳши бўлган авкариумдаги балиқлар жуда ҳаракатчан, тўқ рангли, қанотлари ёйилган бўлади, сувнинг ўрта қатламларида юришади ва берган озуқани яҳши иштаҳа билан оладилар. Аксинча, шароитлари тўғри келмаса, қанотлари ўралган, ранглари хиралашган ёки қорайган, ўзлари сувнинг юза қисмида ҳаво ютган ҳолда ёки тубан қисмида ҳаракатсиз ҳолда бўлишади.
Агар шундай ҳолатга дуч келиб қолсангиз, тезда аквариумнинг сувини ярмидан кам бўлмаган қисмини, янги, тинитилган сувга алмаштиринг. Умуман олганда, мунтазам равишда аквариумни парвариш қилиб турсангиз, бундай ҳолатлар жуда кам учрайди. Шунинг учун, эринмасдан, ҳафтасига камида бир марта сувни 1/5 қисмини янгилаб туринг ва шу билан балиқчалар ва ўсимликлар учун зарур бўлган сувнинг сифатларини таъминлаган бўласиз.

жанубий америка цихлидалари (дискуслар)
африка цихлидалари (йодотрофеуслар)
жанубий-шарқий осиё балиқлари (лабео)
шимолий америка балиқлари (гуппи)
русча
қайтиш
соф ва тоза сув
сувни янгилаш
тошлар қатлами
тошларни танлаш
тошлар қатламини тоза тутиш
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика