Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
сув ва аквариум тубидаги тошлар ҳақида :: кириш

Нима дейсиз, аквариум балиқлари учун нималар зарур бўлади? Албатта сиз, биринчи ўринда аквариумнинг ўзи, иккинчидан, табиийки сув керак, учинчиси эса бу аквариумнинг тубига тўшаладиган майда тошлар қатлами ва яна бир қатор нарсаларни айтиб ўтишингиз мумкин. Умуман олганда, аквариумдаги жонзотларнинг ҳаёти учун зарур бўлган нарсаларнинг рўйхатини шу билан якунлашимиз ҳам мумкин.
Аммо буларнинг ўзи аквариум балиқларининг ҳаётини қанчалик узоқ вақт сақлашга ҳизмат қилишини ҳеч ким тахмин қила олмайди. Агар гап ўзимизнинг иқлимдаги сув ҳавзаларида яшайдиган балиқлар ҳақида кетаётган бўлса, тўғри улар узоқ вақт соғлом ва қувноқ ҳаёт кечиришлари мумкин. Лекин тропик иқлимдаги балиқчаларга шароит яратиш учун бироз нарсаларни ўрганишингиз керак бўлади. Бу мавзудаги айтиладиган ва ёзиладиган гапларнинг чеки йўқ, шунинг учун қисқа-қисқа қилиб маълумот бериб ўтамиз.

Сувдан бошлаймиз. Сув балиқлар учун, биз нафас олиб турган ҳаводан ҳам кўпроқ ахамиятга эгадир. Агар биз ҳавонинг ифлосланишига кўникиб кета олсак, тамаки чекувчилар эса ўз ҳохишлари билан сифати паст ҳавони истъемол қилишса, балиқлар учун эса сувнинг сифатлари уларнинг ҳаёт кечиришлари учун катта аҳамиятга эга.
Бундан ташқари айрим турдаги балиқлар фақат ўзларига ҳос бўлган кимёвий таркибдаги сувда яшай оладилар. Буларни барчасини ҳаваскор аквариумшунос билмаган ёки этиборга олмаган бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда балиқларнинг сабабсиз касалланиши ва нобуд бўлишининг ҳақиқий сабаби сувнинг сифатлари ва кимёвий таркиби уларга тўғри келмаганлигидан бўлиши мумкин.
Ҳудди шу гап аквариум тубига тўшаладиган қатламга хам тегишли. Ҳар қандай қумлар ёки тошлар сизнинг аквариумингиздаги жонзотларга тўғри келмаслиги мумкин. Шунинг учун бу масалага ҳам этиборсизлик қилмаслик керак ва тошларни саралаб чиқиш керак бўлади. Сўнгги бўлимларда аквариум сувини янгилаб туриш, туб қатламдаги тошларни саралаш ва тоза тутиш тўғрисида ҳиқоя қилиб маслаҳатлар беришга ҳаракат киламиз.

манзарали аквариум
манзарали аквариум
русча
бош сахифага
сувнинг сирлари
соф ва тоза сув
сувни янгилаш
тошлар қатлами
тошларни танлаш
тошлар қатламини тоза тутиш
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика