Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
аквариумлар мавзусида :: биофильтрлар тўғрисида

Бу бўлимда биологик фильтрлар тўғрисида сўз юритамиз. Бу атама билан жуда мураккаб бўлган биологик тизим номланади.
Табиатдаги сув ҳавзаларида сувнинг тозаланиши ва янгиланишида турли микроорганизмларнинг ҳизмати жуда катта эканлигини ва улар биологик мувазанатни сақлаб туришини юқорида айтиб ўтган эдик. Шундай жараёнлар аквариум шароитида ҳам кузатилади. Сиз буни хоҳлайсизми-йўқми аквариумингизда ҳар доим микроорганизмлар мавжуд бўлади ва унинг ҳаётига ўз таъсирини ўтказади. Ҳатто сизнинг аквариумингизда тошлар ва усимликлар ҳам бўлмаса, лекин бир неча балиқ бўлса бас, оз вақт ўтмай унинг деворларида кўринар кўринмас пленка пайдо бўлади. Бу эса бактериялар колонияси. Буларнинг ҳам турлари кўп, лекин аксарият қисми аквариум ва ундаги балиқчалар учун фойдали. Булар учун ҳам шароит яратиб беришингиз керак. Агар микроорганизмлар тўғри ривожланиб аквариумда мувозанат ўрнатилса, демак ҳаммаси жойида бўлади.

Биофильтрлар асосан икки турда бўлади, булар ташқари ва ичкари фильтрлардир.
Ташқари фильтрнинг тузилишини кўриб чиқсак, негаки хозирги пайтда бундай фильтрлар Тошкент бозорларида ҳам учраб туради. Бундай фильтрлар канистр шаклида бўлиб (фото) тузилиши қуйидагича:
- механик тозалаш бўлими, паролон ёки губкадан иборат фильтрал мосламаси ёрдамида бирламчи механик тозалаш амалга оширилади.
- сувни юқори даражада кислород билан бойитиш ускунаси, фильтрнинг бу қисмида органик чиқиндиларни парчаланиши ва шу ерда жойлашган бактериялар колонияси ёрдамида ўзлаштирилиши ва зарарсизланиши амалга оширилади.
- ва асосий қисм. Бу қисмни мини аквариумга ўхшатиш мумкин, бу ерда маҳсус тўлдирилмалар жойлаштирилган ва бактерияларнинг асосий колониялари шу ерда жойлашади. Улар барча чиқиндиларни ўзлаштирадилар ва шу билан бирга парчаланган органик моддаларни ва таркибида азот бўлган бирикмаларни қайта ишлайдилар.
Бундай тозалаш тизимидан ўтган сув аквариумнинг химик таркибини ва биологик мувозанатини узоқ вақт сақлашда жуда фойдали.

Бир неча йил илгари Тошкентлик бир аквариумшунос табиатдагига яқин бўлган айланма биологик тизим яратган эди. Бу тизим бир неча бир-бирига уланган аквариумдан иборат бўлиб, сувни тозалаш ва янгилашда жуда самарадор тизим эди. Афсуски, бу тажрибаларни нима билан якунлангани бизга маълум эмас.

Кўпчилик аквариум ишқибозлар учун ичқари биофилтрдан фойдаланиш маъкулроқ . Бундай ҳолатда биофильтрнинг вазифасини аквариумнинг ўзи бажаради, оддий механик фильтр эса унинг бўлимларидан бирига айланади. Масалан, ҳар бир турбинали фильтрнинг ичида пластмас касетаси бор, унинг устига толали губка кийгизилади. Мана шу касетада ва толали губкада аквариум учун фойдали бўлган микроорганизмлар жойлашади ва сувни тозалаш учун ҳизмат қилади.

биологик фильтрлар
биологик фильтр
русча
қайтиш
офисдаги аквариумлар
уйдаги аквариумлар
ёруғлик хақида
кислород билан таъминлаш
фильтрлар тўғрисида
ёрдамчи ускуналар
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика