Акватропик :: Тошкент аквариум сайти :: Аквариумлар мавзусида
Ўзбекистон пойтахтидаги
аквариумшунослик тўғрисида
барча маълумотлар:
энг оммабоб аквариум жонзотларини парвариш қилиш, озуқлантириш, даволаш ва насл олиш ҳақидаги маълумотлар
аквариумлар мавзусида :: илк қадамлар

Инсоният тараққий этган сари ер юзида одамзотнинг қадам босмаган жойлар тобора камайиб бормоқда. Шу билан бирга одамлар табиатга мухтожликларини ҳис қилиб, унга интилишлари ошиб бориши бежиз эмас.
Технологияларнинг ривожланиши ва хаётимизнинг ҳар сохасига кириб келиши, бир тарафдан одамзотнинг мушкулини енгиллаштириб хаёт даражасини ошириб борса, иккинчи тарафдан турли хил асаб касалликлари, депрессиялар ёки сурункали чарчашга олиб келмоқда. Афсуски бу жараёнга кескин таъсир ўтказиш қийин, аммо унинг салбий томонини бироз камайтиришга имкониятларимиз йўқ эмас.
Яхши кайфият ва рухий хотиржамликни тиклайдиган воситалардан бири бу аквариум, яни унинг ичидаги сирли ва ранг баранг тропик сув ости дунёсининг бир парчаси. Аквариум олдида, қисқагина муддат ичида бўлса ҳам, дам олган одам ўз кучини тўла тиклаши исботланган. Бундан ташқари аквариум ўрнатилган хоналарнинг мухити яхшиланиб ҳавоси тозаланади. Турар жой хоналарими ёки иш хоналарими, аквариумнинг мавжудлиги шу ердаги одамларга ҳам жисмонан ҳам рухан тетиклик бағишлайди.
Аммо аквариум табиатнинг бир бўлаги бўлгандан кейин ўзига этибор ва парвариш талаб этади. Ахир унинг ичидаги барча жонзотларнинг хаёти ўз эгаларига боғлиқда. Мана шу масалада бироз қийинчиликлар ва муаммолар туғилиши мумкин.
Агар сиз бу жониворлардан ўз вақтингизни, моддий маблағингиз, ва нихоят мехрингизни аямасдан парвариш этишга қарор қилган бўлсангиз, хеч иккиланмасдан аквариумни хонангиздаги энг шинам жойга ўрнатинг. Ишонаманки сиз албатта ажойиб таасуротларга эга бўласиз ва ором оласиз.
Биз эса ушбу сайт орқали сизга ёрдам беришга ҳаракат қиламиз, ва сизга аквариумшуносликнинг биринчи қадамларидан бошлаб “сув ости дунёси” бўйича билимдон мутахассис бўлишингизга қадар йўлни босиб ўтишингизга кўмаклашамиз. Ва сизнинг аквариумингиз лойкаланган бадбўй сувга тўла идиш эмас, балки табиатнинг ҳақиқий бир бўлагига айланади.

манзарали аквариум
манзарали аквариум
русча
бош сахифага
офисдаги аквариумлар
уйдаги аквариумлар
ёруғлик хақида
кислород билан таъминлаш
фильтрлар тўғрисида
биофильтрлар тўғрисида
ёрдамчи ускуналар
Ўзбек тилига таржимаси - Илҳом Нуржонов
Тошкент аквариум сайти © 2008-2014
Яндекс.Метрика